Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А. Шадмановнинг «Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг аҳолига тиббий хизмат кўрсатишни тубдан яхшилашга доир фаолияти тўғрисида»ги ахборотини эшитиш ҳақида
«Парламент назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 10-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитасининг Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А. Шадмановнинг «Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг аҳолига тиббий хизмат кўрсатишни тубдан яхшилашга доир фаолияти тўғрисида»ги ахборотини эшитиш ҳақидаги таклифи қабул қилинсин.
2. Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитаси эшитувнинг тайёрланиши ҳамда ўтказилишини ташкил этсин.
3. Ушбу Қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юборилсин.
4. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 6 декабрь,
2220-III-сон