Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси М. Нурмуратовнинг «Мамлакатимизда микромолиялаштириш турлари ва кўламини кенгайтириш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида»ги масала юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг парламент сўровига жавоби ҳақида
«Парламент назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 14-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. «Мамлакатимизда микромолиялаштириш турлари ва кўламини кенгайтириш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида»ги парламент сўровига Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси М. Нурмуратов томонидан юборилган ёзма жавоб маълумот учун қабул қилинсин.
2. Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси (Ш. Назаров) зиммасига микромолиявий ва нобанк кредит ташкилотларининг ривожланишига тўсиқ бўлаётган омиллар ва ҳолатларни жойларга чиқиб чуқур ўрганиш ҳамда Ўзбекистонда кредит бозорини янада ривожлантириш бўйича таклифларни бир ой муддатда ишлаб чиқиш вазифаси юклатилсин.
3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 5 август,
418-IV-сон