Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
қарори
«Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида»ги ҚЛ-492-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2019 йил 17 апрелда киритилган «Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида»ги ҚЛ-492-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинсин.
2. «Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида»ги ҚЛ-492-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасининг матни муҳокама қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг расмий веб-сайтида жойлаштирилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси келиб тушган тузатишларни ҳисобга олган ҳолда мазкур қонун лойиҳасини икки ой ичида маромига етказсин ва иккинчи ўқишда Қонунчилик палатаси муҳокамасига киритсин.
4. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 2 май,
2488-III-сон