Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси мажлисининг кун тартиби тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси мажлисининг қуйидаги кун тартиби тасдиқлансин:
1. «Ўзбекистон Республикаси билан Тожикистон Республикаси ўртасида стратегик шериклик тўғрисидаги Шартномани (Тошкент, 2018 йил 17 август) ратификация қилиш тўғрисида»ги ҚЛ-440-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида (биринчи ўқиш).
2. «Фонограмма тайёрловчиларнинг манфаатларини уларнинг фонограммаларини ноқонуний такрорланишидан муҳофаза қилиш тўғрисидаги Конвенциясига (Женева, 1971 йил 29 октябрь) Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши тўғрисида»ги ҚЛ-439-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида (биринчи ўқиш).
3. Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотининг муаллифлик ҳуқуқи бўйича шартномасига (Женева, 1996 йил 20 декабрь) Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши тўғрисида»ги ҚЛ-439а-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида (биринчи ўқиш).
4. Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотининг ижролар ва фонограммалар бўйича шартномасига (Женева, 1996 йил 20 декабрь) Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши тўғрисида»ги ҚЛ-439б-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида (биринчи ўқиш).
5. «Судларда давлат божини ундириш механизмлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳақида (учинчи ўқиш).
6. «Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги ҚЛ-258-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисида (иккинчи ўқиш).
7. «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-416-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида (иккинчи ўқиш).
8. «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-419-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида (иккинчи ўқиш).
9. «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-427-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида (иккинчи ўқиш).
10. «Суд, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Одил судлов муаммоларини ўрганиш тадқиқот маркази ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти ходимларининг мансаб даражалари тўғрисидаги низомга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги ҚЛ-428-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисида (иккинчи ўқиш).
11. «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш ҳақида»ги ҚЛ-430-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисида (иккинчи ўқиш).
12. «Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 177-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 170-моддасига ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги ҚЛ-434-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисида (иккинчи ўқиш).
13. «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-435-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида (иккинчи ўқиш).
14. ҚЛ-318, ҚЛ-335, ҚЛ-418 ва ҚЛ-419-сонли Ўзбекистон Республикаси қонунлари лойиҳаларини бирлаштириш тўғрисида.
15. «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жамоат тартибини таъминлаш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳақида.
16. ҚЛ-359, ҚЛ-396, ҚЛ-397, ҚЛ-399, ҚЛ-400, ҚЛ-415, ҚЛ-429 ва ҚЛ-432-сонли Ўзбекистон Республикаси қонунлари лойиҳаларини бирлаштириш тўғрисида.
17. «Баъзи давлат органларининг фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳақида.
18. ҚЛ-434 ва ҚЛ-435-сонли Ўзбекистон Республикаси қонунлари лойиҳаларини бирлаштириш тўғрисида.
19. «Иқтисодий жиноятларга ва оммавий қирғин қуролларини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш механизмлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳақида.
20. 2017-2018 йилларга мўлжалланган коррупцияга қарши курашиш бўйича Давлат дастурининг ижросини таъминлаш борасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси томонидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида.
21. Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Б. Сайфуллаевнинг «Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ижроси ҳақида»ги ахборотини эшитиш тўғрисида.
22. Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги Давлат бюджети харажатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 30 ноябрь,
2156-III-сон