08.01.2021 йилдаги 9-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 09.01.2021 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

Ер ости сувларидан фойдаланишга оид рухсат этувчи ҳужжатларни бериш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 24 августдаги ПФ-6044-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гидрогеологик хулоса бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти 1-иловага мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ер ости сувларига қудуқларни бурғулаш учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти 2-иловага мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ер ости сувларидан махсус фойдаланиш ёки уларни махсус истеъмол қилиш учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси — Саноат ва унинг базавий тармоқларини ҳамда кооперация алоқаларини ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раиси Б.Ф. Исламов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 8 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 январдаги 9-сон қарорига
1-ИЛОВА

Гидрогеологик хулоса бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Регламент жисмоний ва юридик шахсларга (кейинги ўринларда — ариза берувчилар) Давлат хизматлари марказлари орқали гидрогеологик хулоса бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Регламентнинг асосий мақсади маълум бир ҳудуднинг ер ости сувлари ҳолати юзасидан гидрогеологик хулосалар бериш билан боғлиқ жараёнларни тартибга солиш, берилган гидрогеологик хулосалар ҳисобини юритиш ҳамда тегишлича сувга қудуқ бурғилаш жараёнига методик жиҳатдан кўрсатмалар беришдан иборат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гидрогеологик хулоса ахборот ҳужжати бўлиб, сувга қудуқ бурғилаш лойиҳаларини тузиш учун асос ҳисобланади. Бурғилаш лойиҳаларини тузиш белгиланган тартибда шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларининг талабларига асосан тайёрланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Гидрогеологик хулоса Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тизимидаги гидрогеология корхоналари (кейинги ўринларда — гидрогеология корхоналари) томонидан Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Гидрогеологик хулосада қуйидаги асосий маълумотлар акс эттирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўрсатилган ҳудуднинг геологик-гидрогеологик тузилиши ҳақида маълумот;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер ости сув қатламининг тавсифи, гидрокимёвий ва гидродинамик хоссалари ҳақида маълумот;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишлича лойиҳалаштирилаётган қудуқларнинг конструкциясига тавсиялар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Гидрогеологик хулоса ҳудуднинг геологик-гидрогеологик ва сув хўжалиги шароитлари ўзгаришини инобатга олган ҳолда, икки йилдан ошмайдиган давр учун берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Гидрогеологик хулоса бериш бўйича давлат хизматлари мазкур Регламентга 1-иловага мувофиқ схема асосида кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Гидрогеологик хулоса бериш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ариза берувчилар гидрогеологик хулоса олиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки давлат хизматларидан электрон тарзда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ариза берувчилар ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат қилинган ҳолларда эса ариза берувчи мустақил равишда ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклда аризани электрон шаклда тўлдиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Аризада келтирилган барча сўров саволларига маълумотлар тўлиқ тўлдирилган бўлиши шарт. Маълумотларнинг тўғрилиги ва кўрсатилган ҳудуднинг аниқлигига қараб гидрогеологик хулоса аниқ бир майдон учун берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Аризага зарур маълумотлар киритилгандан сўнг ариза берувчи уни ўз электрон рақамли имзоси (кейинги ўринларда — ЭРИ) билан тасдиқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат хизматлари марказига келиб мурожаат қилган тақдирда ва аризани ЭРИ билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда, имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия ва бошқалар) орқали ҳам тасдиқланиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Гидрогеологик хулосани бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида йигим ундирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этганда:

20 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қолган маблағлар тўлиқ гидрогеология корхоналарининг банк ҳисоб рақамига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:

10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11,25 фоизи — Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси очилган электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисоб рақамига;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қолган маблағлар тўлиқ гидрогеология корхоналарининг банк ҳисоб рақамига ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ариза берувчилар давлат хизматларидан фойдаланиш учун ЯИДХП орқали мурожаат этганда, ундириладиган йиғимнинг 90 фоизи миқдори тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ариза берувчилар томонидан ариза маълумотларининг кўрсатилган ҳудуднинг ёки тегишлича қудуқ географик жойининг тўлиқ бўлмаган, нотўғри ёки бузиб кўрсатилган ҳажмда тақдим этилганлиги ҳамда давлат хизматини кўрсатиш учун йиғимни тўламаслик давлат хизматлари кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аризани қабул қилишни бошқа сабабларга кўра рад этиш қатъиян тақиқланади.

15.Ариза берувчилар давлат хизматларидан фойдаланишда уларни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Ариза берувчи давлат хизматларидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг аризаси кўриб чиқилмасдан қолдирилади ва тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ариза берувчилар Давлат хизматлари марказига келиб мурожаат этганда, унинг аризаси Давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, ариза берувчилар томонидан тасдиқлангандан сўнг ўн дақиқада гидрогеология корхоналарига электрон шаклда юборилади. ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса ариза автоматик тарзда гидрогеология корхоналарига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Гидрогеология корхоналари ариза тушгандан сўнг бир иш куни мобайнида кўрсатилган ҳудудда ер ости сувлари ҳолатини ва тегишлича қудуқ бурғилашнинг мақсадга мувофиқлигини (ер ости сувлари захираларининг мавжудлиги, сув чиқариш имконияти, сифат кўрсаткичлари кабилар) дастлабки кўриб чиқади ва гидрогеологик хулосани бериш учун аризани қабул қилиш ёки рад этиш бўйича Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХПга маълумот юборади. Аризани қабул қилиш рад этилганда, ундирилган йиғим ариза берувчига Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали тўлиқ қайтарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Махсус дала гидрогеологик тадқиқот ишлари ва фонд маълумотларини ўрганиш натижасида кўрсатилган ҳудудда ер ости сувлари мавжуд (етарли) эмаслиги аниқланса, ҳудудни сув билан таъминлашнинг бошқа манбалари тавсия этилган ҳолда (мавжуд бўлган ҳолларда) гидрогеологик хулоса тайёрланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Гидрогеологик хулоса электрон шаклда матн кўринишида жадваллар, хариталар ва чизмалар каби қўшимча маълумотлар билан тўлдирилган ҳолда тайёрланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гидрогеологик хулосани тайёрлаш ва Давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХП орқали юбориш жами саккиз иш кунидан ошмаслиги зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Гидрогеология корхоналари гидрогеологик хулосанинг титул варағига ушбу Регламентга 3-иловага мувофиқ QR-код (матрик штрихли код) қўйиб, гидрогеологик хулосанинг қолган қисмларини электрон шаклда бириктириш орқали ўз ЭРИси билан тасдиқлайди ҳамда Давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХП орқали юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Давлат хизматлари маркази гидрогеологик хулоса келиб тушгандан сўнг ўн дақиқа мобайнида уни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва ариза берувчини бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. Ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда, унинг сўровига кўра Давлат хизматлари маркази ариза берувчига рухсатномани электрон ёки қоғоз шаклда тақдим этиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Давлат хизматлари марказлари ва давлат хизматини кўрсатиш жараёнида иштирок этувчи ваколатли органлар ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари мазкур Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятини, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назорат қилади ва мониторинг олиб боради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Ариза берувчилар давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Ушбу Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гидрогеологик хулоса бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гидрогеологик хулоса бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Ариза берувчи

Гидрогеологик хулоса олиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келган ҳолда ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилади.

Зарур бўлганда

2-босқич

1. Давлат хизматлари маркази

2. ЯИДХП

Ариза шаклини тўлдириб, Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тизимидаги гидрогеология корхоналарига юборади.

Сўровнома тўлдирилгандан

кейин 10 дақиқада

Аниқ вақт режимида

Гидрогеология корхоналари

Аризани дастлабки кўриб чиқади ва гидрогеологик хулосани бериш учун аризани қабул қилиш ёки рад этиш бўйича Давлат хизматлари марказига ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали маълумот юборади.

1 кун

3-босқич

Гидрогеология корхоналари

Гидрогеологик хулосани тайёрлайди, титул варағига QR-кодни қўяди, хулосанинг қолган қисмларини электрон шаклда бириктириш орқали электрон рақамли имзоси билан тасдиқлайди ҳамда Давлат хизматлари марказига ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали юборади.

8 кун

4-босқич

1. Давлат хизматлари маркази

2. ЯИДХП

1. Гидрогеологик хулосани ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.

2. Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат қилганда гидрогеологик хулосани электрон ёки қоғоз шаклида ариза берувчига тақдим этади.

1. 10 дақиқада

2. Ариза берувчининг сўровига кўра

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гидрогеологик хулоса бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига
2-ИЛОВА

______________________

____________________

сана

рақам

Гидрогеологик хулоса олиш учун

АРИЗА

Ариза берувчи тўғрисида маълумот:

1. Тўлиқ номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли: (юридик шахслар учун)

Ф.И.О. (жисмоний шахслар учун)

2. Манзили, телефон рақами, электрон почтаси:

3. Кўрсатилган ҳудуднинг аниқ жойи (вилоят, туман, ҚФЙ, МФЙ, кўча, уй):

4. Тегишлича лойиҳаланаётган қудуқнинг географик жойлашиш координаталари:

шимолий кенглик:

шарқий узунлик:

5. Ер ости сувини олишдан мақсад: (керакли қаторга белги қўйилади)

хўжалик-ичимлик

ишлаб чиқариш-техник (саноат)

қишлоқ хўжалиги (суғориш)

зах қочириш (дренаж)

даволаш-балнеологик

6. Ер ости сувига бўлган талаб ҳажми (м3/кун):

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гидрогеологик хулоса бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

‎‎

‎‎OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI
‎ DAVLAT GEOLOGIYA VA MINERAL RESURSLAR QOʻMITASI
____________________________________________________________________________________________ (gidrogeologiya korxonasining nomi)

‎‎GIDROGEOLOGIK XULOSA

‎‎seriya

‎‎raqam

‎‎Ushbu gidrogeologik xulosa ___________________________________________________________________ ga

‎‎(jismoniy yoki yuridik shaxsning nomi)

‎___‎_____________________________________________________________________________
‎(koʻrsatilgan hududning joylashishi, viloyat, tuman/shahar, qishloq/ovul/koʻcha)
‎‎________________________________________________________________________________
da joylashgan
‎__________________________________________________________________________________ maqsadlarda

berildi.
‎‎Gidrogeologik xulosaning amal qilish muddati 20____ yil «_____» ______________ gacha.
‎‎20____ yil «_____» ______________

‎‎‎QR kod

Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 январдаги 9-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ер ости сувларига қудуқларни бурғилаш учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Регламент ер ости сувларига қудуқларни бурғилаш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахсларга Давлат хизматлари марказлари орқали ер ости сувларига қудуқларни бурғилаш учун рухсатнома (кейинги ўринларда — рухсатнома) бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ариза берувчи — ер ости сувларига қудуқларни бурғилаш учун рухсатнома олувчи юридик шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буюртма берувчи — ер ости сувларига қудуқларни бурғилашга буюртма берувчи юридик ёки жисмоний шахс.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Регламентнинг асосий мақсади ер ости сувларига қудуқларни бурғилаш билан боғлиқ жараёнларни тартибга солиш, бурғи қудуқлари ҳисобини юритиш, ер ости сувларига ноқонуний қудуқларни бурғилаш фаолиятини назорат қилиш ҳамда ер ости сувлари, биринчи навбатда, чучук ер ости сувлари захираларини муҳофаза қилишдан иборат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Рухсатнома Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси (кейинги ўринларда — Давлат геология қўмитаси) томонидан Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали ҳар бир бурғи қудуғи учун алоҳида берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қуйидагилар учун:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний шахсларга чуқурлиги 25 (йигирма беш) метргача бўлган ер ости сувларига қудуқларни бурғилаш учун ва суткасига кўпи билан 5 (беш) куб метр ҳажмдаги ер ости сувларини шахсий эҳтиёжлар учун якка тартибда олишга мўлжалланганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат геология қўмитаси тизимдаги гидрогеология корхоналари (кейинги ўринларда — гидрогеология корхоналари) учун ҳар йилги минерал хомашё базасини ривожлантириш ва қайта тўлдириш давлат дастури доирасида ер ости сувларига қудуқларни бурғилаш ишлари амалга оширилганда рухсатнома олиш талаб қилинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу Регламентнинг 4-бандида назарда тутилгандан бошқа ҳар қандай ҳолатларда рухсатнома олмасдан ер ости сувларига қудуқларни бурғилаш қатъиян тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Рухсатноманинг амал қилиш муддати бурғилаш ишларини бажариш даврига, лекин икки йилдан ошмайдиган давр учун берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Рухсатнома мазкур Регламентга 1-иловага мувофиқ схема асосида берилади.

2-боб. Ер ости сувларига қудуқларни бурғилаш учун рухсатнома бериш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ариза берувчи рухсатнома олиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки давлат хизматларидан электрон тарзда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат қилинган ҳолларда эса ариза берувчи мустақил равишда ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги аризани электрон шаклда тўлдиради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер ости сувларига қудуқларни бурғилаш учун буюртма берувчи ва ариза берувчи ўртасида тузилган шартнома нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ариза берувчига тегишли бўлган бурғилаш ускунасининг мавжудлиги тўғрисида маълумот (ускуна техник паспорти ёки уни ижарага олганлиги тўғрисида шартнома нусхаси).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ариза берувчидан ушбу бандда кўрсатилмаган маълумотларни, шунингдек, бошқа ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Аризага зарур маълумотлар расмийлаштирилиб, киритилгандан сўнг ариза берувчи уни ўз электрон рақамли имзоси (кейинги ўринларда — ЭРИ) билан тасдиқлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат хизматлари марказига келиб мурожаат этилган тақдирда ва аризани ЭРИ билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда, имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия ва бошқалар) орқали ҳам тасдиқланиши мумкин.

11. Давлат хизматларини кўрсатиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этганда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қолган маблағлар тўлиқ Давлат геология қўмитасининг банк ҳисоб рақамига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11,25 фоизи — Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасида очилган электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисоб рақамига;

қолган маблағлар тўлиқ Давлат геология қўмитасининг банк ҳисоб рақамига ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Юридик шахслар давлат хизматларидан фойдаланиш учун ЯИДХП орқали мурожаат этганда, ундириладиган йиғимнинг 90 фоизи миқдори тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ариза берувчи томонидан ҳужжатларнинг тўлиқ бўлмаган ҳажмда тақдим этилганлиги, ариза ва унга илова қилинадиган ҳужжатларда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотларнинг мавжудлиги, рухсатнома бериш талаблари ва шартларининг бузилиши ҳамда давлат хизматини кўрсатиш учун йиғимни тўламаслик давлат хизматлари кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, ариза берувчи томонидан бурғиланган қудуқнинг техник паспорти тақдим этилмаслиги навбатдаги рухсатномани беришни рад этишга сабаб бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аризани қабул қилишни бошқа сабабларга кўра рад этиш қатъиян тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15.Ариза берувчи давлат хизматларидан фойдаланишда уларни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Ариза берувчи давлат хизматларидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг аризаси кўриб чиқилмасдан қолдирилади ва тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ариза берувчи Давлат хизматлари марказига келиб мурожаат этганда, унинг аризаси Давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, ариза берувчи томонидан тасдиқлангандан сўнг ушбу Регламентнинг 9-бандида назарда тутилган ҳужжатлар илова қилинган ҳолда, ўн дақиқада Давлат геология қўмитасига электрон шаклда юборилади. ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса ариза автоматик тарзда Давлат геология қўмитасига юборилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Давлат геология қўмитаси ариза иловалар билан биргаликда тушгандан сўнг икки иш куни мобайнида ер ости сувларига қудуқ бурғилашнинг мақсадга мувофиқлигини ўрганиб чиқади ва гидрогеология корхоналарига электрон шаклда юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Гидрогеология корхоналари уч иш куни мобайнида танланган ер майдони ва таклиф этилган қудуқ конструкциясини ўрганиб чиқади ва ўрганиш натижасида тегишли маълумот тайёрлаб, Давлат геология қўмитасига электрон шаклда юборади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Давлат геология қўмитаси гидрогеология корхоналари томонидан тегишли маълумот асосида бир иш куни мобайнида рухсатнома бериш ёки беришни рад этиш бўйича хулоса тайёрлаб, рухсатномани ушбу Регламентга 3-иловага мувофиқ шаклда QR-код (матрик штрихли код) қўйиб расмийлаштиради ва ўз ЭРИ билан тасдиқлайди ҳамда Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчига (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали юборади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Рухсатнома бериш рад этилганда, ариза берувчига рад этиш сабаблари кўрсатилган тегишли билдиришнома илова қилинади.

Ариза берувчи ўн иш куни давомида келтирилган сабабларни бартараф этиб, ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш учун Давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХП орқали тақдим этиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ариза берувчи рухсатнома бериш рад этилишига асос бўлган камчиликларни бартараф қилиб, ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш учун тақдим этганда такроран пул ундирилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Камчиликлар бартараф этилганлиги ҳақидаги ариза олинган кундан бошлаб уч иш куни давомида томонидан тақдим этилган ҳужжатлар Давлат геология қўмитаси такроран кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Рухсатнома бериш бўйича ҳужжатларни такроран кўриб чиқишда Давлат геология қўмитаси томонидан аввалги рад этиш учун асосларда баён этилмаган сабаблар келтирилишига йўл қўйилмайди, аввал кўрсатилган сабаблар бартараф этилганлигини тасдиқловчи маълумотлар билан боғлиқ рад этиш сабаблари келтирилиши бундан мустасно.

21. Давлат хизматлари маркази рухсатнома келиб тушгандан сўнг ўн дақиқа мобайнида уни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва ариза берувчини бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. Ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда, унинг сўровига кўра Давлат хизматлари маркази ариза берувчига рухсатномани электрон ёки қоғоз шаклда тақдим этиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Рухсатномага унинг ажралмас қисми ҳисобланадиган ва ушбу Регламентнинг 3-бобига мувофиқ талаб ва шартларга амал қилиниши ҳақида ариза берувчининг мажбуриятлари тўғрисидаги ҳужжатлар илова қилинади.

3-боб. Рухсатнома бериш талаблари ва шартлари

23. Рухсатнома олган ариза берувчи рухсат беришнинг қуйидаги талаб ва шартларига риоя қилиши шарт:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гидрогеологик хулоса асосида тайёрланган ер ости сувларига қудуқларни бурғилаш технологияси ва лойиҳа параметрларига амал қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер ости сувларига қудуқ бурғилашда меҳнатни муҳофаза қилиш ва саноат хавфсизлигини таъминлаш бўйича қонунчилик талабларига риоя қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш талабларини бажариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қудуқда сув чиқариш тугаллангандан сўнг ер ости сувларининг талаб этиладиган сифат ва таркибга мувофиқлигини аниқлаш учун лаборатория таҳлилини ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қудуқни санитария-муҳофаза зонасини ўрнатиш учун жиҳозлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бурғилаш ишлари якунлангандан сўнг Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали бурғи қудуғини ҳисобга қўйиш учун техник паспортни тақдим этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Ариза берувчи ер ости сувларига қудуқларни бурғилаш ишлари якунлангандан сўнг бир ой муддатда ушбу Регламентга 4-иловада келтирилган шакл бўйича бурғи қудуғининг техник паспортини тайёрлаши ҳамда Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали қудуқни ҳисобга қўйиш учун техник паспортни тақдим этиши шарт. Техник паспортда ер ости сувлари ҳақида маълумот, қудуқнинг конструкцияси ва қирқимнинг геологик-гидрогеологик тавсифи батафсил ва тўлиқ ёритилган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ариза берувчи буюртма берувчи билан тузилган шартномада бурғилаш ишлари мобайнида ёки бурғилаш тугаллангандан сўнг бажарилмаган қўшимча тадқиқот ишлари (тажриба синов ишлари, геофизик каротаж, сувнинг лаборатория таҳлили кабилар) тўғрисидаги маълумотларни келтириб ўтиши зарур. Хўжалик-ичимлик мақсадлари учун ер ости сувларига қудуқ бурғилангандан сўнг тажриба-синов ва лаборатория таҳлили ишларини ўтказиш мажбурий ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгиланган шаклга мос келмайдиган техник паспортнинг қабул қилинишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бурғи қудуғининг техник паспортини рўйхатга олиш бўйича кўрсатилган давлат хизматлари учун йиғим ундирилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Давлат геология қўмитасининг ҳудудий гидрогеология станциялари (кейинги ўринларда — гидрогеология станциялари) Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали тақдим этилган техник паспортни икки иш куни мобайнида кўриб чиқади, кўриб чиқиш натижалари бўйича қудуққа тартиб рақамини бериб, уни ҳисобга олади ва ўз ЭРИ билан тасдиқлаб, Давлат хизматлари марказига бевосита ёки ЯИДХП орқали юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қудуққа тартиб рақам берилишида қудуқнинг эгаси сувдан фойдаланувчи ёки сув истеъмолчиси сифатида ер ости сувларидан махсус фойдаланиш ёки махсус истеъмол қилиш учун рухсатнома олиши шартлиги бўйича тавсиялар қўшимча қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Давлат хизматлари маркази техник паспорт келиб тушгандан сўнг ўн дақиқа мобайнида уни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва ариза берувчини бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. Ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда, унинг сўровига кўра Давлат хизматлари маркази ариза берувчига техник паспортни электрон ёки қоғоз шаклда тақдим этиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Рухсатнома олган ариза берувчи томонидан мазкур Регламентнинг 24-бандида белгиланган муддатда техник паспорт топширилмаган тақдирда, гидрогеология станциялари Давлат геология қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекциясига рухсатнома бериш талаб ва шартларининг бажарилмаганлиги тўғрисида маълум қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Техник паспортни Давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХПга топшириш орқали қудуқни рўйхатга қўймаслик, ер ости сувлари камайиши ва ифлосланишининг олдини олиш мақсадида қудуқнинг тугатилишига ёки ёпилишига (тампонажлашга) асос бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда бурғиланган қудуқни тугатиш ёки тампонажлаш рухсатнома олган ариза берувчи маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Рухсатномани қайта расмийлаштириш, унинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки бекор қилиш

29. Рухсатнома олувчи — юридик шахс қайта ташкил қилинганда, унинг номи ёки жойлашган манзили (почта манзили) ўзгарганда, рухсатнома олувчи ёки унинг вориси қайта рўйхатдан ўтгандан сўнг етти иш куни мобайнида рухсатномани қайта расмийлаштириш тўғрисида ушбу маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда, Давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХПга ариза топшириши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Рухсатномани қайта расмийлаштириш учун йигим ундирилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Рухсатнома ариза олинган кундан бошлаб беш иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда Давлат геология қўмитаси томонидан қайта расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Рухсатноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тўхтатиш, шунингдек, уни бекор қилиш Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Рухсатнома олинмай бурғиланган қудуқларни ҳисобга олиш ёки тугатиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Рухсатнома олинмай бурғиланган қудуқларни ҳисобга олиш ёки тугатишнинг мақсадга мувофиқлиги гидрогеология станциялари томонидан қўшимча тадқиқотлар ўтказиш натижалари асосида белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қудуқ бурғилашнинг техник талаблари бўйича бурғиланган қудуқларни ҳисобга олишнинг мақсадга мувофиқлиги аниқланганда мазкур Регламентнинг 24, 25 ва 26-бандларида келтирилган ишлар амалга оширилади. Техник талабларга риоя қилинмай бурғиланган қудуқларни тугатишнинг мақсадга мувофиқлиги аниқланганда, улар гидрогеология станцияларининг тавсиялари асосида қудуқ эгасининг маблағлари ёки Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети (эгасиз қудуқлар учун) маблағлари ҳисобидан белгиланган тартибда тугатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фойдаланишга яроқли эгасиз қудуқлар Давлат геология қўмитаси бошчилигида экология органлари, сув, қишлоқ хўжалиги, маҳаллий ҳокимлик ва бошқа тегишли соҳа вакилларидан иборат ишчи гуруҳ қарори асосида янги сувдан фойдаланувчи ёки сув истеъмолчисига топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Рухсатнома олмасдан бурғиланган қудуқлар бўйича Давлат геология қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси давлат назоратини юритади ва ер ости сувларидан оқилона фойдаланишни ва уларнинг муҳофаза этилишини таъминлаш мақсадида ўрнатилган тартибда маъмурий жавобгарликка тортиш чораларини кўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Давлат хизматлари маркази ва давлат хизматини кўрсатиш жараёнида иштирок этувчи ваколатли органлар ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари мазкур Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятининг, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назорат қилади ва мониторинг олиб боради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Ариза берувчилар давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Ушбу Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ер ости сувларига қудуқларни бурғилаш учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ер ости сувларига қудуқларни бурғилаш учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1 -босқич

Ариза берувчи

Ер ости сувларига қудуқ бурғилашга рухсатнома олиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келган ҳолда ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилади.

Заруратга кўра

1. Давлат хизматлари маркази

Ариза шаклини тўлдириб, Давлат геологияқўмитасига юборади.

1. 10 дақиқада

2. ЯИДХП

2. Аниқ вақт режимида

2-босқич

Давлат геология қўмитаси

Сувга қудуқ бурғилашнинг мақсадга мувофиқлигини ўрганиб чиқади ва гидрогеология корхоналарига юборади.

2 кун

Гидрогеология корхоналари

Танланган ер майдонини ва таклиф этилган қудуқ конструкциясини ўрганиб чиқади, ўрганиш натижасида тегишли маълумот тайёрлайди ва Давлат геология қўмитасига электрон шаклда юборади.

3 кун

Давлат геология қўмитаси

Тайёрланган маълумот асосида сувга қудуқ бурғилаш учун рухсатнома бериш ёки беришни рад этиш бўйича хулоса тайёрлаб, QR-код қўйилган рухсатномани расмийлаштиради ва уни ўз электрон рақамли имзоси билан тасдиқлайди ҳамда Давлат хизматлари марказига бевосита ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали юборади.

1 кун

3-босқич

Давлат хизматлари маркази

1. Рухсатномани ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва ариза берувчини бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.

2. Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат қилганда рухсатномани электрон ёки қоғоз шаклида ариза берувчига тақдим этади.

1. 10 дақиқада

2. Ариза берувчининг сўровига кўра

4-босқич

Ариза берувчи

1. Ўрнатилган шакл бўйича бурғи қудуғининг техник паспортини тайёрлайди ҳамда Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали қудуқни ҳисобга қўйиш учун техник паспортни тақдим этади.

Бурғилаш ишлари якуни билан бир ой муддатда

Гидрогеология станциялари

Техник паспортни кўриб чиқади, кўриб чиқиш натижалари бўйича қудуққа тартиб рақамини бериб, уни ҳисобга олади ва ўз электрон рақамли имзоси билан Давлат хизматлари марказига ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали юборади.

2 кун

5-босқич

Давлат хизматлари маркази

1. Техник паспортни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва ариза берувчини бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.

2. Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат қилганда, техник паспортни электрон ёки қоғоз шаклида ариза берувчига тақдим этади.

1. 10 дақиқада

2. Ариза берувчининг сўровига кўра

Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ер ости сувларига қудуқларни бурғилаш учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

______________________

_________________

сана

рақам

Ер ости сувларига қудуқларни бурғилашга рухсатнома олиш учун

АРИЗА

Ариза берувчи — юридик шахс тўғрисида маълумот:

1. Тўлиқ номи

2. Ташкилий-ҳуқуқий шакли

3. Реквизитлари (СТИР ёки ИНН)

4. Ариза берувчи билан боғланиш маълумотлари (телефон, электрон почта ва бошқалар)

5. Ер ости сувларига қудуқ бурғуланиши лойиҳаланаётган майдон манзили (вилоят, туман/шаҳар, қишлоқ/овул, кўча кабилар)

6. Ер ости сувларига қудуқ бурғуланиши лойиҳаланаётган майдон бўйича илгари олинган гидрогеологик хулосанинг серияси ва рақами

7. Ер ОСТИ сувини олишдан мақсад: (керакли қаторга белги қўйилади)

хўжалик-ичимлик

ишлаб чиқариш-техник (саноат)

қишлоқ хўжалиги (суғориш)

зах қочириш (дренаж)

даволаш-балнеологик

8. Ер ости сувга бўлган талаб ҳажми (м3/кун):

Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ер ости сувларига қудуқларни бурғилаш учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

‎‎

‎‎OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI
‎ DAVLAT GEOLOGIYA VA MINERAL RESURSLAR QOʻMITASI

Yer osti suvlariga quduq burgʻilash uchun
‎‎‎RUXSATNOMA

‎‎seriya

‎‎raqam

1. Ushbu ruxsatnoma_________________________________________________________________________ ga

‎‎(jismoniy yoki yuridik shaxsning nomi)

‎___‎_____________________________________________________________________________
(loyiha qudugʼining joylashishi, viloyat, tuman/shahar, qishloq/ovul/koʻcha)_________________________________________________________________________________ da joylashgan
‎_______________________________________________________________________________________uchun

(suvga quduq burgʻilashga buyurtma beruvchi yoki suvdan foydalanuvchi nomi)

‎‎______________________________________________________ maqsadlarda yer osti suvlariga quduq burgʻiilash

‎‎(suvdan foydalanish maqsadlari)

‎‎uchun berildi.
2. Quduqning parametrlari:

‎boshlangʻich diametri ________________ mm;

‎boshqa diametrga oʻtish chuqurligi __________ m;

‎yakunlovchi diametr ______________ mm;

‎chuqurligi ______ m.

‎3. Yer osti suvlaridan _________________ m3/kun miqdorida olish uchun moʻljallangan.
‎‎20____ yil «_____» ______________

‎‎‎QR kod

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ер ости сувларига қудуқларни бурғилаш учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

‎‎___________________________________________________________________________________________
‎(ер ости сувларига қудуқ бурғилашга буюртма берган юридик ёки жисмоний шахс)

‎________________________________________________________________________________
‎ (бурғиланадиган қудуқнинг жойлашган жойи (вилоят, туман, ҚФЙ, МФЙ, қишлоқ, кўча, уй)

‎________________________________________________________________________________

‎ҳудудда ер ости сувларига бурғиланган _________________________________________-сон бурғи қудуғининг

‎ТЕХНИК ПАСПОРТИ

________________________________________
‎(ер ости сувларига қудуқ бурғилашга
‎рухсатнома олган юридик шахс номи)

‎‎____________
‎(имзо)

‎‎_______________________
‎(Ф.И.О.)

‎‎М.Ў.

‎‎________________________________________
‎(гидрогеология станцияси номи)

‎‎____________ ‎(имзо) ‎‎

‎‎_______________________ ‎(Ф.И.О.) ‎‎

‎‎М.Ў.

‎‎
‎20______ йил

‎1. Умумий маълумотлар

‎1.1. Қудуқ жойлашган жой: _____________________________________________________________________‎
‎___________________________________________________________________________________________

‎1.‎‎2. Қудуқ жойлашишининг географик координатлари (даража, мин., сек.):
‎‎Шимолий кенглик:____________________________________
‎Шарқий узунлик: ____________________________________
‎‎1.3. Бурғилаш буюртмачисининг номи: ____________________________________________________________
‎___________________________________________________________________________________________
‎1.4. Сувдан фойдаланувчининг номи: _____________________________________________________________
‎___________________________________________________________________________________________
‎1.5. Ер ости сувларини олишдан мақсад: ___________________________________________________________
‎1.6. Рухсатномаларнинг рақами ва берилган вақти:
‎‎сувга қудуқ бурғилашга _______________________________________
‎ер ости сувларидан махсус фойдаланишга _____________________________
‎‎1.7. Ер ости сувга бўлган талаб ҳажми, м3/сут: _______________________________________________________
‎1.8. Бурғилаш ташкилотининг номи: ______________________________________________________________
‎___________________________________________________________________________________________
‎1.9. Бурғилаш тури ва бурғилаш ускунасининг тури: _________________________________________________
‎‎___________________________________________________________________________________________
‎___________________________________________________________________________________________
‎1.10. Бурғилаш ишларини ўтказиш санаси: _________________________________________________________

‎‎
‎2. Бурғилаш ишларининг натижалари

‎‎2.1. Қудуқ кесимининг литологик тузилиши ҳақидаги қисқача маълумотлар:
‎___________________________________________________________________________________________‎___________________________________________________________________________________________
‎___________________________________________________________________________________________
‎___________________________________________________________________________________________
‎___________________________________________________________________________________________
‎___________________________________________________________________________________________
‎___________________________________________________________________________________________
‎‎
‎‎2.2. Қудуқ бурғиланди: d ______ мм, ______________ м оралиқларда
‎d ______ мм, ______________ м оралиқларда
‎d ______ мм, _________________ м.
‎‎2.3. Қудуқ обсадка қувурлари билан маҳкамланди:
‎‎d ______ мм, ______________ м оралиқларда
‎d ______ мм, ______________ м оралиқларда
‎d ______ мм, _________________ м
‎‎2.4. Фильтр _________________ турда, d _________ мм _______________ м оралиқда ўрнатилган
‎2.5. Цементациялаш оралиғи _________________ м.

‎3. Сувни чиқариб олиш синови ҳақидаги маълумотлар

‎‎‎3.1. Компрессор ёки насос тури _________________________________________________________________

‎‎‎3.2. Сув кўтарувчи қувурнинг диаметри ва тушириш чуқурлиги (агар чуқурдаги насос бўлса, турини кўрсатиш, юкланиш чуқурликлари _______________________________________________________________________
‎___________________________________________________________________________________________

‎3.3. Қудуқдаги сувнинг статистик сатҳлари:
‎‎чиқарилгунгача _______________м;
‎чиқарилгандан кейин _______________ м.
‎‎3.4. Чиқариш натижалари:
‎‎сувнинг сарфланиши Q ___________ л/с, ўзи оқиб чиқишида унинг чиқарилгандан кейинги сарфланишини кўрсатиш ________________________ л/с;
‎сув сатҳининг пасайиши: S ______________ м;
‎солиштирма дебит: Q/ S __________а/с.
‎‎3.5. Қудуққа сув кўтарувчи ускунани ўрнатиш бўйича тавсиялар (насос тури, маркаси ва юкланиш чуқурликлари ___________________________________________________________________________________________
‎_______________________________________________________________________________
‎3.6. Қудуқнинг буюртмачига ва / ёки сувдан фойдаланувчига топширишдаги ҳолати
‎_______________________________________________________________________________

‎‎
‎4. Сувнинг сифати ҳақида маълумот

‎‎4.1. Сувнинг таҳлилини ўтказувчи лаборатория _____________________________________________________
‎___________________________________________________________________________________________
‎4.2. Таҳлил турлари ва ўтказиш санаси ____________________________________________________________
‎_______________________________________________________________________________
‎‎4.3. Таҳлилнинг асосий натижалари: ‎‎‎‎Минераллашуви ____________ мг/л;
‎Умумий қаттиқлиги _______ мг экв/л;
‎рН _________
‎Тузли таркиб формуласи_______________

‎‎‎5. Қудуқнинг техник паспортига иловалар

‎‎5.1. Қудуқнинг техник паспортига қуйидаги маълумотлар илова қилинган:

‎‎
‎Қудуқнинг жойлашиш схемаси

‎‎‎

‎‎Қудуқ конструкцияси

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Масштаб 1:1000

Геологик индекси

Қатлам рақами

Жинсларнинг литологик тавсифи

Бурғиланиши бўйича жинсларнинг тоифаси

Қатлам таг қисмининг жойлашиш чуқурлиги, м

Қатлам қалинлиги, м

Қудуқнинг геологик кесими ва конструкцияси

Бурғилаш диаметри (мм) ва забой (м)

Қувур обсадкаси диаметри (мм) ва узунлиги (м)

Ер ости сувларининг статик сатҳи, м

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Лабораторияда ўтказилган сувнинг кимёвий таҳлил натижалари

Т/р

Кўрсаткичлари

мг/л

мг*экв/л

%

1.

Қуруқ қолдиқ

-

-

2.

Умумий қаттиқлик

-

-

3.

pH

-

-

4.

Натрий + калий

Na+K

5.

Аммиак

NH4

6.

Кальций

Ca

7.

Магний

Mg

8.

Хлоридлар

CI

9.

Сульфатлар

SO4

10.

Нитратлар

NO3

11.

Карбонатлар

CO3

12.

Гидрокарбонатлар

HCO4

Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 январдаги 9-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ер ости сувларидан махсус фойдаланиш ёки уларни махсус истеъмол қилиш учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Регламент ер ости сувларидан махсус фойдаланиш ёки уларни махсус истеъмол қилиш учун рухсатнома (кейинги ўринларда — рухсатнома) бериш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Регламентнинг асосий мақсади ер ости сувларидан махсус фойдаланиш ёки уларни махсус истеъмол қилиш билан боғлиқ жараёнларни тартибга солиш, ер ости сувларидан оқилона фойдаланиш, ер ости сувлари захираларининг камайиб кетиши ёки сатҳининг кўтарилиб кетишининг олдини олиш, сув олиш миқдори ва сифатини назорат қилиб бориш ҳамда ер ости сувларидан фойдаланувчилар ёки уларни истеъмол қилувчилар ҳисобини юритишдан иборат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Рухсатнома Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси (кейинги ўринларда — Давлат геология қўмитаси) томонидан Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Икки ва ундан ортиқ сув олиш объектлари битта тизимга уланганда ва бир объектнинг сув таъминоти учун ер ости сувларидан махсус фойдаланиш ёки уларни махсус истеъмол қилиш учун ишлатилганда, ягона рухсатнома расмийлаштирилади. Агар жисмоний ва юридик шахсларнинг сув олиш иншоотлари бир тизимга уланмаган ҳолларда ёки икки ва ундан ортиқ объектларнинг сув таъминоти учун ишлатилганда, алоҳида рухсатномалар олинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Регламент талаблари коммунал сув қувурлари ва канализациянинг марказлаштирилган тармоқларидан фойдаланишга, жисмоний шахслар томонидан чуқурлиги 25 (йигирма беш) метргача бўлган қудуқлардан суткасига 5 (беш) куб метр ҳажмдаги ер ости сувларидан умумий фойдаланилганда татбиқ этилмайди (бунда қудуқда ўрнатилган асбоб-ускуналарнинг техник қуввати кўрсаткичлари асос қилиб олинади).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Рухсатнома олмасдан ер ости сувларидан махсус фойдаланиш ёки уларни махсус истеъмол қилиш қатъиян тақиқланади, бунда зах қочириш (дренаж) мақсадлари учун рухсатнома олиш талаб қилинмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Рухсатноманинг амал қилиш муддати ер ости сувларини олиш технологияси ва лимити, санитария-гигиена ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш талабларига риоя қилган ҳолда, якка қудуқлар ёки захиралари тасдиқланган гуруҳли сув олиш иншоотлари учун 5 йил (бунда ер ости сувлари захиралари баҳоланмаган ҳолларда 2 йил) муддатга берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гуруҳли сув олиш иншоотлари бўйича ер ости сувларидан махсус фойдаланиш ёки уларни махсус истеъмол қилиш учун 2 йил муддатда ер ости сувлари захираларини баҳолаш мажбурийдир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Рухсатнома мазкур Регламентга 1-иловага мувофиқ схема асосида берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Рухсатнома бериш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Жисмоний ва юридик шахслар (кейинги ўринларда — ариза берувчилар) рухсатномалар олиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки давлат хизматларидан электрон тарзда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ариза берувчилар ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса ариза берувчи мустақил равишда мазкур Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги аризани электрон шаклда тўлдиради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аризага мазкур Регламентга 3-иловага мувофиқ маълумотлар илова қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ариза берувчилардан ушбу бандда кўрсатилмаган маълумотларни, шунингдек, бошқа ҳужжатларни тақдим этишни талаб этиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Аризага зарур маълумотлар расмийлаштирилиб, киритилгандан сўнг ариза берувчи уни ўз электрон рақамли имзоси (кейинги ўринларда — ЭРИ) билан тасдиқлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат хизматлари марказига келиб мурожаат этилган тақдирда ва аризани ЭРИ билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда, имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия ва бошқалар) орқали ҳам тасдиқланиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Давлат хизматларини кўрсатиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этганда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қолган маблағлар тўлиқ Давлат геология қўмитасининг банк ҳисоб рақамига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11,25 фоизи — Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасида очилган электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисоб рақамига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қолган маблағлар тўлиқ Давлат геология қўмитасининг банк ҳисоб рақамига ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ариза берувчилар Давлат хизматларидан фойдаланиш учун ЯИДХП орқали мурожаат этганда, ундириладиган йиғимнинг 90 фоизи миқдори тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ариза ва иловаларда нотўғри маълумотларнинг кўрсатилиши, ҳужжатларнинг тўлиқ бўлмаган ҳажмда тақдим этилганлиги, рухсатнома бериш талаблари ва шартларининг бузилиши ҳамда давлат хизматлари кўрсатиш учун йиғимни тўламаслик давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат хизматларини кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ариза берувчилар давлат хизматларидан фойдаланишда уларни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Ариза берувчи давлат хизматларидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг аризаси кўриб чиқилмасдан қолдирилади ва тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ариза берувчилар Давлат хизматлари марказига келиб мурожаат этганда, унинг аризаси Давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, ариза берувчи томонидан тасдиқланганидан сўнг ушбу Регламентнинг 9-бандида назарда тутилган маълумотлар илова қилинган ҳолда, ўн дақиқада Давлат геология қўмитасига электрон шаклда юборилади. ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса, ариза автоматик тарзда Давлат геология қўмитасига юборилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Давлат геология қўмитаси бир иш куни мобайнида ариза, рухсатнома лойиҳалари ва ҳужжатларни Давлат геология қўмитаси тизимидаги гидрогеология корхоналарига (кейинги ўринларда — гидрогеология корхоналари) уларда келтирилган маълумотларни ўрганиб чиқиш учун, шунингдек, тегишли сув хўжалиги эксплуатация ташкилотларига уларнинг ўз ваколатлари доирасида суғориш мақсадларида сув олиш лимитларини келишиш учун юборади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Гидрогеология корхоналари ва сув хўжалиги эксплуатация ташкилотлари тўрт иш куни мобайнида:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер ости сувларидан махсус фойдаланиш ёки уларни махсус истеъмол қилиш мақсадидан келиб чиққан ҳолда ўрганиб чиқади ва ўрганиш натижасида гидрогеология корхоналари тегишли маълумот тайёрлаб, Давлат геология қўмитасига электрон шаклда юборади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сув хўжалиги эксплуатация ташкилотлари суғориш мақсадлари учун сув олиш лимитларини келишиб беради ва уни ўз ЭРИ билан тасдиқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Зарур ҳолларда (аризада келтирилган маълумотларни солиштириш, илова қилинган ҳужжатлардаги маълумотларни аниқлаштириш, йиллик сув олиш ҳажми ёки сув олиш мақсадини белгилаб олиш кабилар) гидрогеология корхоналари ва сув хўжалиги эксплуатация ташкилотлари аризага ижобий жавоб бериш мақсадида ариза берувчилар билан телефон орқали қайта алоқа ўрнатишлари мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Давлат геология қўмитаси гидрогеология корхоналари ва сув хўжалиги эксплуатация ташкилотларининг тегишли маълумотлари асосида бир иш куни мобайнида рухсатнома бериш ёки беришни рад этиш бўйича хулоса тайёрлаб, рухсатномани мазкур Регламентга 4-иловага мувофиқ шаклда QR-код (матрик штрихли код) қўйиб расмийлаштиради ва уни ўз ЭРИ билан тасдиқлайди ҳамда Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчига (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали юборади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Рухсатнома бериш рад этилганда, ариза берувчига рад этиш сабаблари кўрсатилган тегишли билдиришнома илова қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ариза берувчилар ўн иш куни давомида келтирилган сабабларни бартараф этиб, ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш учун Давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХП орқали тақдим этиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ариза берувчилар рухсатнома бериш рад этилишига асос бўлган камчиликларни бартараф қилиб, ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш учун тақдим этганда такроран пул ундирилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Камчиликлар бартараф этилганлиги ҳақидаги ариза олинган кундан бошлаб уч иш куни давомида тақдим этилган ҳужжатлар Давлат геология қўмитаси томонидан такроран кўриб чиқилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Рухсатнома бериш бўйича ҳужжатларни такроран кўриб чиқишда Давлат геология қўмитаси томонидан аввалги рад этиш учун асосларда баён этилмаган сабаблар келтирилишига йўл қўйилмайди, аввал кўрсатилган сабаблар бартараф этилганлигини тасдиқловчи маълумотлар билан боғлиқ рад этиш сабаблари келтирилиши бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Давлат хизматлари маркази рухсатнома келиб тушгандан сўнг ўн дақиқа мобайнида уни ариза берувчиларнинг электрон манзилига юборади ва ариза берувчиларни бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. Ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда, унинг сўровига кўра Давлат хизматлари маркази ариза берувчига рухсатномани электрон ёки қоғоз шаклда тақдим этиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Рухсатномага унинг ажралмас қисми ҳисобланадиган ва ушбу Регламентнинг 3-бобига мувофиқ талаб ва шартларга амал қилиниши ҳақида ариза берувчининг мажбуриятлари тўғрисидаги ҳужжатлар илова қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Рухсатнома бериш талаблари ва шартлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Рухсатнома олган ер ости сувларидан фойдаланувчилар ёки уларни истеъмол қилувчилар рухсат беришнинг қуйидаги талаб ва шартларига риоя қилиши шарт:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сув объектларидан рухсатномада келтирилган мақсадларда фойдаланиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган ер ости сув олиш лимитларига риоя этиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ифлослантирувчи моддалар мавжуд бўлган оқова сувларни сув объектларига чиқариб юборилишини бутунлай тугатиш чора-тадбирларини кўриши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сув объектлари техник қурилмаларини техник жиҳатдан соз ҳолатда сақлаши, уларни ишлатиш сифатини яхшилаши ҳамда улардан фойдаланишнинг белгиланган қоидаларига риоя этиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари, соҳил бўйи минтақалари ва санитария муҳофазаси зоналарини сақлашнинг белгиланган режимига риоя қилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер ости сувларининг ва сув объектларининг ҳолатига таъсир этадиган фавқулодда вазиятлар юзага келганлиги тўғрисида гидрогеология корхоналари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларини ўз вақтида хабардор қилиши, уларнинг оқибатларини бартараф этиш ишларини амалга оширишда, шунингдек, сув объектларида таъмирлаш ва тиклаш ишларида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда иштирок этиши;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер ости сувларидан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини амалга оширувчи органларнинг вакилларини ўз сув хўжалиги объектларига белгиланган тартибда киритиши ҳамда уларга зарур ахборотни тақдим этиши;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер ости сувларини олиш ва беришда сув миқдори ҳисобини юритиши, шунингдек, гидрогеология корхоналарига йиллик ҳисоботни йил якунлари бўйича кейинги йилнинг 15 февралига қадар мазкур Регламентга 5-иловага мувофиқ шаклда тақдим этиши.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Рухсатномани қайта расмийлаштириш, унинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки бекор қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Рухсатнома қуйидаги ҳолларда қайта расмийлаштирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сув олиш объекти бошқа ер ости сувларидан фойдаланувчига ёки истеъмол қилувчига берилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахснинг номи ўзгарганда ёки қайта ташкил қилинганда, жойлашган манзили (почта манзили) ўзгарганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сув олиш объектларининг сони ёки ҳолати, шунингдек, сув олиш ҳажмлари ва мақсадлари ўзгарганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сув олиш объекти жойлашган манзилнинг номи ўзгарганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқорида келтирилган ҳолларда ер ости сувларидан фойдаланувчи ёки уларни истеъмол қилувчи етти иш куни мобайнида рухсатномани қайта расмийлаштириш тўғрисидаги маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда, Давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХПга ариза топшириши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сув олиш объектининг янги эгасига рухсатнома ушбу Регламентнинг 2-бобида келтирилган тартибда қайта расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қайта расмийлаштириш учун йиғим ушбу Регламентнинг 11-бандига мувофиқ ундирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Рухсатномани ариза олинган кундан бошлаб беш иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда Давлат геология қўмитаси томонидан қайта расмийлаштирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Рухсатноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тўхтатиш, шунингдек, уни бекор қилиш Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Рухсатнома олмасдан ер ости сувларидан махсус фойдаланиш ёки уларни махсус истеъмол қилиш бўйича Давлат геология қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси давлат назоратини юритади ва ер ости сувларидан оқилона фойдаланишни ва уларнинг муҳофаза этилишини таъминлаш мақсадида ўрнатилган тартибда маъмурий жавобгарлик чораларини кўради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Давлат хизматлари марказлари ва давлат хизматини кўрсатиш жараёнида иштирок этувчи ваколатли органлар ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари мазкур Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятини, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назорат қилади ва мониторинг олиб боради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Ариза берувчилар давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Ушбу Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ер ости сувларидан махсус фойдаланиш ёки уларни махсус истеъмол қилиш учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ер ости сувларидан махсус фойдаланиш ёки уларни махсус истеъмол қилиш учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Ариза берувчи

Ер ости сувларидан махсус фойдаланиш ёки уларни махсус истеъмол қилишга рухсатнома олиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келган ҳолда ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилади.

Хоҳишга кўра

2-босқич

1. Давлат хизматлари маркази

Сўровномани электрон шаклда тўлдириб, ҳужжатларни илова қилган ҳолда Давлат геология қўмитасига юборади.

1. 10 дақиқада

2. ЯИДХП

2. Аниқ вақт режимида

3-босқич

Давлат геология қўмитаси

Ариза, рухсатнома лойиҳалари ва ҳужжатларни гидрогеология корхоналарига уларда келтирилган маълумотларни ўрганиб чиқиш учун ва тегишли сув хўжалиги эксплуатация ташкилотларига суғориш мақсадларида сув олиш лимитларини келишиш учун юборади.

1 кун

Гидрогеология корхоналари

Ер ости сувларидан махсус фойдаланиш ёки уларни махсус истеъмол қилиш мақсадидан келиб чиққан ҳолда ўрганиб чиқади ва ўрганиш натижасида тегишли маълумот тайёрлаб, Давлат геология қўмитасига электрон шаклда юборади.

4 кун

Сув хўжалиги эксплуатация ташкилотлари

Суғориш мақсадлари учун сув олиш лимитларини келишиб беради ва уни ўз ЭРИ билан тасдиқлайди.

4-босқич

Давлат геология қўмитаси

Тайёрланган маълумот асосида рухсатнома бериш ёки беришни рад этиш бўйича хулоса тайёрлаб, QR-код (матрик штрихли код) қўйилган рухсатномани расмийлаштиради ва уни ўз электрон рақамли имзоси билан тасдиқлайди ҳамда Давлат хизматлари марказига ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали юборади.

1 кун

5-босқич

Давлат хизматлари маркази

1. Рухсатномани ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва ариза берувчини бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.

1. 10 дақиқада

2. Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат қилганда, рухсатномани электрон ёки қоғоз шаклида ариза берувчига тақдим этади.

2. Ариза берувчининг сўровига кўра

Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ер ости сувларидан махсус фойдаланиш ёки уларни махсус истеъмол қилиш учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

_____________________

__________________

сана

рақам

Ер ости сувларидан махсус фойдаланиш ёки уларни махсус истеъмол қилишга рухсатнома олиш учун

АРИЗА

Ариза берувчи тўғрисида маълумот:

1. Тўлиқ номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли:

(юридик шахслар учун)

Ф.И.О. (жисмоний шахслар учун)

2. Манзили, телефон рақами, электрон почтаси:

3. Реквизитлари (СТИР рақами, МФО, ОКЭД, ҳисоб рақами): (юридик шахслар учун)

Ф.И.О., СТИР рақами: (жисмоний шахслар учун)

4. Сув олиш объектининг жойлашган жойи (вилоят, туман, ҚФЙ, МФЙ, кўча, уй):

5. Сув олишдан мақсад: (керакли қаторга белги қўйилади)

хўжалик-ичимлик

ишлаб чиқариш-техник (саноат)

қишлоқ хўжалиги (суғориш)

даволаш-балнеологик

энергетика (гидроэнергетика ва иссиқлик энергетикаси)

балиқчилик

қадоқлаш, шахтадан сув чиқариш ва шу кабилар

6. Жами йиллик сув олиш ҳажми (минг.м3/йил):

7. Сув объект(лар)ининг ҳисобга олинган тартиб рақами

Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ер ости сувларидан махсус фойдаланиш ёки уларни махсус истеъмол қилиш учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ер ости сувларидан махсус фойдаланиш ёки уларни махсус истеъмол қилиш учун

маълумотлар

1. Ер ости сувларидан фойдаланувчи ёки уларни истеъмол қилувчининг номи_______________________________________________

__________________________________________________________________________________________________________________

2. Почта манзили, телефон рақами, факс, электрон почтаси, СТИР рақами ___________________________________________________

__________________________________________________________________________________________________________________

__________________________________________________________________________________________________________________

3. Сув олиш объектининг жойлашган жойи (вилоят, туман, ҚФЙ, МФЙ, кўча, уй) ____________________________________________

__________________________________________________________________________________________________________________

4. Сув олиш мақсадларига қараб тавсифлар:

а) хўжалик-ичимлик ва ишлаб чиқариш техник (саноат) мақсадлари учун (хўжалик фаолияти тури, ишлаб чиқариш қуввати, ишчи-ходимлар сони, корхонанинг бир йилдаги фаолият кунлари сони, маиший шароити, ободонлаштириладиган ер майдонлари кабилар): _______________________________________________________________________________________________________________

_______________________________________________________________________________________________________________

б) қишлоқ хўжалиги (суғориш) мақсадлари учун (қишлоқ хўжалиги ихтисослиги, қишлоқ хўжалигининг умумий ер майдони (га), шундан ер ости сувлари ҳисобидан суғориладиган майдон (га), экиладиган экин турлари, суғориш усули ва сув бериш тартиби (режими)): _____________________________________________________________________________________________________

_______________________________________________________________________________________________________________

_______________________________________________________________________________________________________________

в) ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш мақсадлари учун (умумий майдон, га), шундан мелиоратив ҳолати яхшиланадиган майдон (га), вертикал дренаж қудуқларининг ишлаш тартиби (режими):__________________________________________________

_______________________________________________________________________________________________________________

_______________________________________________________________________________________________________________

г) даволаш-балнеологик мақсадлар учун (ишчи-ходимлар ва даволанувчилар сони, минерал сувнинг шифобахшлик хусусиятлари, корхонанинг бир йилдаги фаолият кунлари сони): ____________________________________________________________________

_______________________________________________________________________________________________________________

_______________________________________________________________________________________________________________

5. Йиллик сув ҳажми (фойдаланиш мақсадидан келиб чиқадиган сув истеъмолининг ҳисоб-китоби):

__________________________________________________________________________________________________________________

__________________________________________________________________________________________________________________

6. Сув олиш объектларининг тури (бурғи қудуғи, булоқ ва бошқалар) ва уларнинг сони: _______________________________________

__________________________________________________________________________________________________________________

7. Сув олиш объектларининг (бурғи қудуғи, қудуқ, галерея, булоқ ва бошқалар) рўйхати:

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Сув олиш объектларининг рўйхатга олинган рақами ва географик координатаси

Бурғи қудуғининг чуқурлиги, м

Эксплуатация қилинаётган оралиқ, м

Насос маркаси ва қуввати, м3/соат

Олинадиган ёки чиқариб ташланадиган сувнинг ҳажми

м3/кун

минг.м3/йил

1.

2.

3.

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

8. Фойдаланиладиган ер ости сувларининг сифати:

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Сув олиш объектларининг рўйхатга олинган рақами

Сув таҳлили ўтказилган сана

Сувнинг кимёвий таҳлил натижалари

рН

Сувнинг минерализацияси,

мг/л

Сувнинг умумий қаттиқлиги, мг-экв/л

Ичимлик ва балнеология учун сувнинг бактериологик таҳлили

Катион, мг/л

Анион, мг/л

Са

Мg

Na

K

SO4

CL

NO3

HCO3

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14

15

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

9. Бошқа сувдан фойдаланувчи ёки сувни истеъмол қилувчига берилган сувнинг ҳажми (м3/сут, минг.м3/йилига), __________________
__________________________________________________________________________________________________________________

10. Сув олиш объектларида сув ўлчовчи асбобларнинг ўрнатилганлиги (тури ва маркаси) ва техник ҳолати тўғрисида маълумотлар ___________________________________________________________________________________________________________________

___________________________________________________________________________________________________________________

11. Сув олиш объектлари ва уларнинг атрофида санитария-муҳофаза зоналари мавжудлиги ва ҳолати ____________________________

___________________________________________________________________________________________________________________

12. Сувдан иккиламчи (айланма) фойдаланиш бўйича маълумотлар (ҳовуз орқали сувни қайта ишлатиш тизими) ___________________

___________________________________________________________________________________________________________________
___________________________________________________________________________________________________________________

13. Сувни истеъмол қилишнинг ҳажмлари ва турлари:

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Кўрсаткичлар номи

Сув истеъмоли:

ҳисоб-китоб бўйича

амалда

м3/кун

минг.м3/йил

м3/кун

минг.м3/йил

Жами:

Ўз эҳтиёжи учун сувдан фойдаланиш

Хўжалик ичимлик эҳтиёжлари учун

Суғориш учун

Зах қочириш учун

Ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун

Бошқа юридик ёки жисмоний шахсларга сув бериш

Айланма сув тизимларидаги сув сарфи

Ҳисобга олинмаган сув сарфи

Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ер ости сувларидан махсус фойдаланиш ёки уларни махсус истеъмол қилиш учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

‎‎

‎‎OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI
‎ DAVLAT GEOLOGIYA VA MINERAL RESURSLAR QOʻMITASI

Yer osti suvlaridan maxsus foydalanush yoki maxsus isteʻmol qilish uchun
‎‎‎RUXSATNOMA

‎‎seriya

‎‎raqam

1. Ushbu ruxsatnoma__________________________________________________________________________ ga

‎‎(jismoniy yoki yuridik shaxsning nomi)

‎___‎_____________________________________________________________________________
(loyiha qudugʻining joylashishi, viloyat, tuman/shahar, qishloq/ovul/koʻcha)
‎‎‎________________________________________________________________________________
da joylashgan
suv olish obʻyektidan __________________________________________________maqsadlarda yer osti suvlaridan

‎‎(suvdan foydalanish maqsadlari)

‎‎maxsus foydalanish yoki maxsus isteʻmol qilish uchun berildi

‎2. Pochta manzili, telefon raqami, faks, electron pochtasi, STIR raqami _______________________________________
‎____________________________________________________________________________________________

‎3. Suv olish maqsadlariga qarab tavsiflar _____________________________________________________________
‎____________________________________________________________________________________________

‎4. Yillik suv olish hajmi ____________________________________mimg.m3/yil.

‎5. Suv olish obʻyektlari turi (burgʻi qudugʻi, buloq va boshqalar) va ularning soni: _____________________
‎____________________________________________________________________________________________

‎6. Boshqa suvdan foydalanuvchiga yoki isteʻmolchisiga berilgan suvning hajmi (m3/kun, ming.m3/yil)
‎____________________________________________________________________________________________

‎7. Suv olish obʻyektlarida suv oʻlchovchi asboblarning oʻrnatilganligi (turi va markasi) va texnik holati toʻgʻrisida maʻlumotlar ___________________________________________________________________________________
‎____________________________________________________________________________________________

‎8. Suv olish obʻyektlari va ularning atrofida sanitariya-muhofaza zonalari mavjudligi va holati ______________________
‎____________________________________________________________________________________________

‎9. Аylanma (ikkilamchi) suv isteʻmoli va suvdan foydalanish boʻyicha maʻlumotlar ______________________________
‎____________________________________________________________________________________________

‎10. Ruxsatnomaning amal qilish muddati 20____ yil «____» ____________ gacha.
20____ yil «____» ____________

‎‎‎QR kod

Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ер ости сувларидан махсус фойдаланиш ёки уларни махсус истеъмол қилиш учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига
5-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

_____________________________________________________________________ томонидан 20____ йил учун ер ости сувларидан махсус фойдаланиш ёки уларни махсус истеъмол қилиш тўғрисида

(сувдан фойдаланувчи ёки сувни истеъмол қилувчининг номи)

Ҳ И С О Б О Т

1. Сувдан фойдаланувчи ёки сувни истеъмол қилувчининг манзили ______________________________________________________________________, телефон рақами _______________________, СТИР _______________________.

2. Сув олиш объектлари тўғрисида маълумот

Т/р

Сув олиш иншооти номи (қудуқ, булоқ ва бошқалар), уларнинг рақами ва жойлашуви

Ишга туширилган йили

Сув олиш усули (ўзи чиқувчи, насос русуми, қуввати ва бошқалар)

Сувдан фойдаланиш ёки сувни истеъмол қилиш мақсади (ХИ, ИЧТ, ҚХ, ДБ, Б, Қ, ШСЧ*)

Изоҳ

(сув олиш объектларининг умумий сони, улардан ишлайдиганлари ва бошқа маълумотлар)

3. Ер ости сувларини олиш тўғрисида маълумот

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Сув олиш иншооти номи

20__йилда олинган сув ҳажми, минг м3

Шу жумладан, ойлар бўйича, минг м3

Изоҳ

I

II

III

IV

V

VI

VII

VIII

IX

X

XI

XII

4. Сув объектидан олинган сувнинг сифати тўғрисида маълумот

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Сув олиш объектининг рақами ва номи

Таҳлил ўтказилган сана

Лаборатория номи

Сувнинг кимёвий таҳлили натижаси

рН

Сувнинг минерализацияси, мг/л

Сувнинг умумий қаттиқлиги, мг-экв/л

Изоҳ

Катионлар, мг/л

Анионлар, мг/л

Са

Мg

Na

K

SO4

CL

NO3

HCO3

Ҳисоботни тайёрлади ва топширди:__________________________________________________________

Ҳисоботни кўриб чиқди ва қабул қилди: ____________________________________________________________

М.Ў.

(имзо, Ф.И.О.)

М.Ў.

(имзо, Ф.И.О.)

Сана:_________

Сана:_________

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* ХИ — хўжалик-ичимлик; ИЧТ — ишлаб чиқариш техник (саноат); ҚХ — қишлоқ хўжалиги (суғориш); ДБ — даволаш-балнеологик, Б — балиқчилик, Қ — қадоқлаш, ШСЧ — шахтадан сув чиқариш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 январдаги 9-сон қарорига
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 мартдаги 255-сон қарори билан тасдиқланган Сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилишга рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бешинчи — саккизинчи хатбошилар тегишли равишда тўртинчи — еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 4-банднинг «а» кичик бандидаги «геология ва минерал ресурслар бўйича органлар (ер ости сувларидан фойдаланилганида ёки истеъмол қилинганида),» сўзлари чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) 15-банддаги «Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ёхуд» сўзлари чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) 3и-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 сентябрдаги 541-сон қарори билан тасдиқланган Давлат экологик экспертизаси амалга ошириладиган фаолият турлари рўйхатининг «Атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг III-тоифасига кирадиган (паст даражада хавфли) фаолият турлари» бўлими 6-бандидаги «, шунингдек, сув чиқариш қудуқларини бурғилаш» сўзлари чиқариб ташлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 январдаги 9-сон қарорига
5-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотаётган айрим қарорлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ер ости сувларига қудуқларни бурғулаш учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш жараёнини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 14 августдаги 672-сон қарори.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилишга рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2020 йил 27 мартдаги 184-сон қарорига илованинг 8-банди.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.01.2021 й., 09/21/9/0007-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.03.2022 й., 09/22/133/0237-сон; 06.08.2022 й., 09/22/431/0716-сон; 29.09.2022 й., 09/22/541/0859-сон, 29.12.2023 й., 09/23/688/0996-сон; 29.12.2023 й., 09/23/685/1010-сон; 02.04.2024 й., 09/24/169/0260-сон)