Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«ЎЗАГРОСУҒУРТА» ДАВЛАТ-АКЦИЯДОРЛИК СУҒУРТА КОМПАНИЯСИНИ ХЎЖАЛИК СУДИГА МУРОЖААТ ҚИЛГАНДА ДАВЛАТ БОЖИ ТЎЛАШДАН ОЗОД ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА
Кейинги таҳрирга қаранг.
«Ўзагросуғурта» компанияси томонидан тўланган суғурта тўловлари ҳисобига қишлоқ хўжалиги корхоналаридан қарзларни ундириб олиш тартибини соддалаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. «Ўзагросуғурта» давлат-акциядорлик суғурта компанияси, унинг дирекцияси ва жойлардаги бўлимлари:
қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан банкларнинг кредитлари қайтарилмаслиги таваккалчилигини суғурта қилиш;
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш бўйича ишларни ўтказиш учун аванс тариқасида бериладиган ва фьючерс контрактлари бўйича маблағлар қайтарилишини суғурта қилиш шартномалари бўйича тўланган суғурта тўловлари учун қишлоқ хўжалиги корхоналаридан қарзларни ундириб олиш тўғрисида даъволар билан хўжалик судига мурожаат қилганда давлат божи тўлашдан озод қилинсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги амалдаги қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи қўшимчалар киритиш тўғрисида ўн кун муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1997 йил 29 апрель,
218-сон