Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
қарори
«Стратегик режалаштириш тўғрисида»ги ҚЛ-596-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини рад этиш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2019 йил 21 ноябрда киритилган, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси томонидан 2020 йил 29 мартда биринчи ўқишда қабул қилинган «Стратегик режалаштириш тўғрисида»ги ҚЛ-596-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси рад этилсин.
2. Ушбу Қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юборилсин.
3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 25 сентябрь,
477-IV-сон