Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
қарори
«Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш ҳақида»ги ҚЛ-426-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Қарори ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2018 йил 22 ноябрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш ҳақида»ги ҚЛ-426-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисида»ги 2136-III-сонли Қарори ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 6 декабрь,
2204-III-сон