Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П. Бобожоновнинг «Маъмурий қамоққа олинган шахсларни сақлаш учун мўлжалланган махсус қабулхоналарнинг биноларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича амалга оширилаётган ишларнинг ҳолати тўғрисида»ги масала юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг парламент сўровига жавоби ҳақида
«Парламент назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 14-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. «Маъмурий қамоққа олинган шахсларни сақлаш учун мўлжалланган махсус қабулхоналарнинг биноларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича амалга оширилаётган ишларнинг ҳолати тўғрисида»ги парламент сўровига Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П. Бобожонов томонидан юборилган ёзма жавоб маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 22 июль,
393-IV-сон