22.07.2020 йилдаги 378-IV-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қарори , 22.07.2020 йилдаги 378-IV-сон
Кучга кириш санаси
22.07.2020
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили» Давлат дастурининг 2020 йил биринчи ярим йиллигида бажарилиши юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботи тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили» Давлат дастурининг 2020 йил биринчи ярим йиллигида бажарилиши юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси таъкидлайдики, коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш, макроиқтисодий барқарорликни ва иқтисодиёт тармоқларининг узлуксиз ишлашини таъминлаш, тадбиркорлик учун қулай муҳит яратиш, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида Ҳукумат томонидан кенг кўламли ишлар амалга оширилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида жорий йилнинг биринчи ярмида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши 100,2 фоизни, унинг таркибида саноат — 98,1 фоизни, хизматлар — 99,3 фоизни, қишлоқ хўжалиги — 102,8 фоизни ташкил қилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот даврида инвестиция муҳитини янада яхшилаш, хорижий инвесторлар учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича амалга оширилган ишлар натижасида иқтисодиётнинг турли тармоқларига киритилган 3 млрд. 860 млн. АҚШ доллари миқдоридаги хорижий инвестиция ва кредитлар ўзлаштирилди ҳамда республика бўйича жами экспорт ҳажми 6 млрд. 285 млн. АҚШ долларини ташкил этди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўтган даврда мамлакатимиз Президенти томонидан коронавирус пандемияси муносабати билан қабул қилинган фармон ва қарорларда белгиланган вазифаларни ўз вақтида ҳамда сифатли амалга оширишга устувор аҳамият берилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Коронавирус пандемияси даврида иқтисодий барқарорликни таъминлаш, инвестициявий фаолликни рағбатлантириш, ҳудудларнинг ишлаб чиқариш имкониятларини кенгайтириш, солиқ юкини камайтириш, аҳоли бандлигини ошириш ҳамда тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга Ҳукумат томонидан алоҳида эътибор қаратилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шулар натижасида жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида Давлат дастуридаги бажарилиши белгиланган 118 та банддан 64 таси тўлиқ бажарилди, 15 тасининг бажариш муддати узайтирилди, 39 тасининг ижросини тўлиқ таъминлаш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Депутатлар таъкидлаганидек, Давлат дастуридаги тадбирларнинг ижросини таъминлаш борасида амалга оширилган ижобий ишлар билан бир қаторда, коронавирус пандемияси сабабли юзага келган айрим қийинчиликлар туфайли баъзи бандларнинг бажарилиши кечикмоқда, қатор вазифаларнинг ижроси бугунги кунга қадар таъминланмасдан қолмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шундан келиб чиқиб, қуйи палатадаги сиёсий партиялар фракциялари Давлат дастурининг ижросини таъминлашда Ҳукумат аъзолари қатор масалаларда алоҳида эътибор қаратиши лозимлигини қайд этдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жумладан, ЎзЛиДеП фракцияси томонидан жозибадор инвестиция муҳитини яратиш, ҳудудларни жадал ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, фойдаланилмаётган бинолардан самарали фойдаланиш, коронавирус пандемияси даврида тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларни жадаллаштириш зарурлиги айтиб ўтилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон «Миллий тикланиш» ДП фракцияси томонидан коронавирус пандемиясининг туризм соҳасига салбий таъсирини камайтириш, олий таълим соҳасида ўз ечимини кутиб турган масалаларни ҳал этиш, мактабларнинг қурилиш-монтаж ишларини таҳлил қилган ҳолда, бу борадаги ишларни жадаллаштириш, таълим соҳасига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини янада кенг жорий этиш, ташқи реклама билан боғлиқ муносабатларни тартибга солувчи ҳуқуқий асосларни янада мустаҳкамлаш лозимлиги қайд этилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон ХДП фракцияси томонидан пандемияга қарши курашиш ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга ажратилган маблағлардан мақсадли ҳамда самарали фойдаланиш тизимини такомиллаштириш, «Давлат молиявий назорати тўғрисида»ги қонунни кенг муҳокамалар асосида тезроқ қабул қилиш, истеъмол маҳсулотлари ва дори воситалари нархлари асоссиз ошиб кетишининг олдини олиш, камбағаллик даражасини аниқлаш мезонларини қонун ҳужжатларида белгилаш зарурлиги таъкидланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Адолат» СДП фракцияси томонидан аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини ташкил этишга доир дастурни тез кунларда қабул қилиш, давлат хизматларини кўрсатиш, иқтисодиётнинг реал сектори тармоқларига, соғлиқни сақлаш соҳасига ҳамда бошқа соҳаларга рақамли технологияларни кенг жорий этиш, бу борада «Рақамли Ўзбекистон — 2030» дастури ишлаб чиқилишини жадаллаштиришга урғу берилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси томонидан қишлоқ хўжалигида сувни тежовчи технологияларини жорий этиш кўламини кенгайтириш, аҳолига ичимлик суви етказиб бериш сифати ва хавфсизлигини таъминлаш, қайта тикланувчи энергия манбаларини кенг татбиқ этиш орқали янги иш ўринларини яратиш, шаҳарлардаги оқава сувларни тозалаш иншоотларининг фаолияти самарадорлигини ошириш, озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлашга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни янгилаш муҳимлиги таъкидланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Депутатлар томонидан бугунги мураккаб шароитда коронавирус инфекциясининг тарқалишига қарши курашиш, аҳолининг соғлиғини муҳофаза қилиш ва санитария-эпидемиологик осойишталикни таъминлаш, шошилинч тиббий ёрдам хизмати ва call-марказлари ишини тубдан қайта кўриб чиқиш ҳамда самарали ташкил этиш, коронавирус инфекциясини юқтирган беморлар билан ишлаётган тиббиёт ходимларини қўллаб-қувватлаш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар кўриш зарурлиги таъкидлаб ўтилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Коронавирус пандемияси даврида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож катламларини ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш, озиқ-овқат хавфсизлиги ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш, рақамли иқтисодиётни жадал ривожлантириш устувор вазифа бўлиб қолаётганлиги қайд этилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқоридагилардан келиб чиқиб, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 322-моддасига ҳамда «Парламент назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 81-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили» Давлат дастурининг 2020 йил биринчи ярим йиллигида бажарилиши юзасидан ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 мартдаги ПФ-5953-сонли Фармонида белгиланган устувор йўналишларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сиёсий партиялар фракциялари томонидан кўтарилган масалаларни ҳал этиш юзасидан Ҳукуматнинг таъсирчан ҳамда самарали назоратини ўрнатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирликлар, идоралар ва ҳудудлар кесимида Давлат дастурининг бажарилиши ҳолатини Вазирлар Маҳкамаси мажлисларида доимий равишда танқидий муҳокама қилиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат дастуридаги бажарилмаган, муддати ўтган бандларнинг ижросини якунига етказиш юзасидан зарур чора-тадбирларни белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат дастурида назарда тутилган тадбирларнинг амалга оширилишини тизимли мониторинг қилиш, уларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш чораларини кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат дастурида кўзда тутилган қонун лойиҳалари белгиланган муддатларда тайёрланиши баробарида уларнинг сифатли ва пухта ҳуқуқий экспертизадан ўтказилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамаси таркибига кирмайдиган давлат органлари ва ташкилотлари асосий ижрочи бўлган бандларнинг бажарилиши юзасидан ҳамкорликни кучайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
коронавирус пандемияси жиддий таъсир кўрсатаётган иқтисодиёт тармоқлари ҳамда мамлакатнинг ташқи иқтисодий фаолиятига алоҳида эътибор қаратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолининг соғлиғини муҳофаза қилиш ва санитария-эпидемиологик осойишталикни таъминлаш, шошилинч тиббий ёрдам хизмати ва call-марказлари ишини самарали ташкил этиш, коронавирус инфекциясини юқтирган беморлар билан ишлаётган тиббиёт ходимларини қўллаб-қувватлаш бўйича зарур чоралар кўриб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат дастурида ижро муддати узайтирилган 15 та бандда белгиланган вазифаларни ўз вақтида амалга ошириш юзасидан мутасадди вазирлик ва идораларнинг масъулиятини ошириш чораларини кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат дастурида белгиланган ҳар бир тадбирнинг бажарилиши қандай натижадорликка эришилганлигини таҳлил қилиб бориш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракцияларига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат дастури доирасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг моҳияти ва аҳамиятини кенг жамоатчилик эътиборига етказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кенг жамоатчилик орасида пандемия шароитида вирус тарқалишининг олдини олиш мураккабликлари, бу борада амалга оширилаётган чоралар, санитария-гигиена қоидалари борасидаги тарғибот ишларни ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат дастурида белгиланган устувор йўналишларнинг самарали ижро этилиши устидан ўз партиявий мақсад ва вазифаларидан келиб чиқиб, таъсирчан парламент назоратини амалга ошириш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу Қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юборилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари А. Хаитов зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2020 йил 22 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
378-IV-сон