Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг тижорат банклари билан депозит операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 31 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3079-1]
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги ва «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 18 ноябрдаги ПФ-5877-сон «Инфляцион таргетлаш режимига босқичма-босқич ўтиш орқали пул-кредит сиёсатини такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2018 йил 22 сентябрдаги 30/13-сон қарори (рўйхат рақами 3079, 2018 йил 25 октябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.10.2018 й., 10/18/3079/2122-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг тижорат банклари билан депозит операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 24 декабрь,
27/9-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 31 декабрдаги 27/9-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг тижорат банклари билан депозит операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. 10-банднинг биринчи хатбошисидаги «уч иш куни» деган сўзлар «бир иш куни» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 36-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
««овернайт» — муддати бир календарь кунидан иборат депозит операцияси (бунда, овернайт депозитларини жалб қилиш ва қайтариш кунлари ўртасидаги муддат бир кундан ортиқ бўлган ҳолларда фоиз тўловлари календарь куни бўйича ҳисобланади);».
3. 38-банднинг биринчи хатбошисидан «кейинги кундан» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 10/20/3079-1/1701-сон)