Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Б. Норқобиловнинг «Республика ҳудудларини сифатли ва арзон чорва маҳсулотлари билан таъминлаш, бу соҳада ихтисослаштирилган корхоналарни ташкил этиш, тери хом ашёсини тайёрлаш (қайта ишлаш) борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида»ги масала юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг парламент сўровига жавоби ҳақида
«Парламент назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 14-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. «Республика ҳудудларини сифатли ва арзон чорва маҳсулотлари билан таъминлаш, бу соҳада ихтисослаштирилган корхоналарни ташкил этиш, тери хом ашёсини тайёрлаш (қайта ишлаш) борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида»ги парламент сўровига Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Б. Норқобилов томонидан юборилган ёзма жавоб маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 22 июль,
395-IV-сон