31.12.2020 йилдаги 832-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 31.12.2020 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Умумий ўрта таълим муассасаларида «Замонавий мактаб» талаблари асосида лойиҳаларни ишлаб чиқиш, келишиш ҳамда қурилиш-монтаж ишларини назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Замонавий мактаб»ларни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 26 ноябрдаги ПҚ-4537-сон қарори ижросини таъминлаш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Умумий ўрта таълим муассасаларида «Замонавий мактаб» талаблари асосида лойиҳаларни ишлаб чиқиш, келишиш ҳамда қурилиш-монтаж ишларини назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев, Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири Ш.Х. Шерматов ва Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазири Б.И. Закиров зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2020 йил 31 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
832-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
2020 йил 31 декабрдаги 832-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Умумий ўрта таълим муассасаларида «Замонавий мактаб» талаблари асосида лойиҳаларни ишлаб чиқиш, келишиш ҳамда қурилиш-монтаж ишларини назорат қилиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низом умумий ўрта таълим муассасаларини (кейинги ўринларда — умумтаълим объектлари) янгидан қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш жараёнида қурилиш-монтаж ишларининг «Замонавий мактаб» талаблари асосида амалга оширилишида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги «Халқ таълими соҳасида лойиҳа ҳужжатларига техник топшириқларни ишлаб чиқиш ва қурилиш объектлари сифатини мониторинг қилиш бўйича инжиниринг компанияси» давлат унитар корхонаси (кейинги ўринларда — «Инжиниринг компанияси» ДУК) томонидан олиб бориладиган сифат назорати ва якуний назорат тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сифат назорати — умумтаълим объектларини янгидан қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш жараёнида қурилиш-пудрат ташкилотлари томонидан бажарилган иш ҳажмларининг «Замонавий мактаб» талаблари бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларига мос равишда сифатли бажарилганлиги юзасидан олиб бориладиган назорат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
якуний назорат — умумтаълим объектларида қурилиш-монтаж ишлари якунлангани тўғрисида огоҳлантириш тақдим қилинган пайтдан бошлаб 10 иш кунидан кечикмасдан «Инжиниринг компанияси» ДУК томонидан буюртмачи ташкилот, қурилиш-пудрат (ёрдамчи пудратчи), лойиҳачи ташкилотлар вакиллари иштирокида бажарилган ишларнинг якуний назорати.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Умумтаълим объектларида «Замонавий мактаб» талаблари асосида лойиҳаларни ишлаб чиқиш, келишиш ҳамда қурилиш-монтаж ишларининг назорати ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу Низом қоидалари молиялаштириш манбаидан қатъи назар янгидан қуриладиган, реконструкция қилинадиган ва мукаммал таъмирланадиган барча давлат умумтаълим объектларида амалга ошириладиган лойиҳалаш ва қурилиш-монтаж ишлари учун мажбурийдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Умумтаълим объектларини янгидан қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш жараёнида қурилиш-монтаж ишларининг ушбу Низомга мувофиқ сифат ҳамда якуний назоратининг амалга оширилиши умумтаълим объектларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги қурилиш соҳасида назорат ҳудудий инспекциялари томонидан амалга ошириладиган назорат, муаллифлик ва техник назорат, шунингдек назорат ўлчовининг ўтказилишини истисно этмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Умумтаълим объектларини янгидан қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш жараёнида қурилиш-монтаж ишларининг «Замонавий мактаб» талаблари асосида амалга оширилишининг сифат назорати қуйидаги асосий тамойиллар асосида амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сифат назоратини амалга оширишнинг холислиги ва ошкоралиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларига дахл қилмаслик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий-хўжалик фаолиятига аралашмаслик.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва келишиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Умумтаълим объектларини янгидан қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш жараёнида лойиҳалаш ишлари «Замонавий мактаб» намунавий лойиҳалари асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Умумтаълим объектларини янгидан қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш жараёнида тегишли лойиҳалар «Инжиниринг компанияси» ДУК томонидан буюртмачи вазифасини амалга оширувчи ташкилотлар (кейинги ўринларда — буюртмачи ташкилотлар) мурожаатига кўра шартнома асосида тайёрланадиган техник топшириқларга мувофиқ ишлаб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Умумтаълим объектларини янгидан қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлашда буюртмачи ташкилотлар ҳар йили октябрь ойининг охирги кунига қадар кейинги йилда амалга ошириладиган янги қурилиш, реконструкция ва мукаммал таъмирлаш ишлари учун лойиҳа ҳужжатларига техник топшириқларни ишлаб чиқиш юзасидан «Инжиниринг компанияси» ДУК билан тўғридан-тўғри шартнома тузиш учун мурожаат қиладилар. Шартнома қиймати ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ мезон асосида аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Тўғридан-тўғри тузиладиган шартномалар қиймати доирасида «Инжиниринг компанияси» ДУК томонидан лойиҳа ҳужжатларига техник топшириқлар ишлаб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Буюртмачи ташкилотлар умумтаълим объектларини янгидан қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш юзасидан «Инжиниринг компанияси» ДУК техник топшириқларига асосан тайёрланган лойиҳа-смета ҳужжатларини белгиланган тартибда экспертизадан ўтказишдан олдин «Инжиниринг компанияси» ДУК билан келишилишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Инжиниринг компанияси» ДУК билан келишилган лойиҳа-смета ҳужжатларига киритиладиган ўзгартиришлар қўшимча равишда келишилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лойиҳа-смета ҳужжатларининг, шунингдек уларга киритиладиган ўзгартиришларнинг келишуви бепул амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. «Инжиниринг компанияси» ДУК техник топшириқларига асосан тайёрланган лойиҳа-смета ҳужжатларини, шунингдек уларга киритиладиган ўзгартиришлар белгиланган тартибда келишилишини таъминлаш учун буюртмачи ташкилотлар масъул ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. «Инжиниринг компанияси» ДУК томонидан лойиҳа-смета ҳужжатлари қабул қилиб олинган кундан бошлаб 7 иш кунида келишилади. Келишув лойиҳа-смета ҳужжатларининг асл нусхаларига «Инжиниринг компанияси» ДУКнинг «Келишилди» штампи ҳамда масъул шахснинг имзосини қўйиш орқали расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ишлаб чиқилган лойиҳа-смета ҳужжатларида «Инжиниринг компанияси» ДУКнинг техник топшириқларидаги қуйидаги талабларнинг инобатга олинмаганлиги уларнинг келишуви рад этилиши учун асос бўлиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
конструктив ечимлар, асосий қурилиш конструкциялари ва материалларига бўлган талаблар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муҳандислик-технологик ускуналарга, муҳандислик тармоқлари билан таъминлаш лойиҳаларига бўлган талаблар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларига бўлган талаблар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазиятдан огоҳлантириш бўйича муҳандислик-техник чора-тадбирларини ишлаб чиқишга доир талаблар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, «Инжиниринг компанияси» ДУК томонидан ушбу Низомнинг 12-бандида кўрсатилган муддат ичида асослантирилган ёзма хулоса тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Қурилиш-монтаж ишлари даврида сифат назоратини амалга ошириш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. «Инжиниринг компанияси» ДУК умумтаълим объектларини «Замонавий мактаб» намунавий лойиҳалари асосида янгидан қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш жараёнида сифат назоратини амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. «Инжиниринг компанияси» ДУК буюртмачи ташкилотлар томонидан умумтаълим объектларида қурилиш-монтаж ишлари бошланганлиги тўғрисида ёзма огоҳлантириш хати тақдим этилган вақтдан бошлаб 15 кун ичида сифат назоратини амалга оширишга киришади. Ёзма огоҳлантириш хати қурилиш-монтаж ишлари бошланган вақтдан бошлаб 3 иш куни ичида тақдим этилиши лозим. Умумтаълим объектида қурилиш-монтаж ишлари бошланганлиги тўғрисида ёзма (электрон) огоҳлантиришнинг ўз вақтида тақдим этилмаганлиги учун жавобгарлик буюртмачи ташкилотлар зиммасига юкланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Умумтаълим объектларида қурилиш-пудрат ташкилотлари томонидан иш ҳажмларининг лойиҳа-смета ҳужжатлари ҳамда «Инжиниринг компанияси» ДУК томонидан ишлаб чиқилган техник топшириқларга мос равишда бажарилганлиги устидан сифат назорати бевосита жойларга чиққан ҳолда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Сифат назоратини амалга ошириш жараёнида бино ва иншоотларнинг сифатига таъсир қилувчи, тасдиқланган лойиҳадан четга чиқиш аниқланган ҳолатларда ҳамда бино ва иншоотларнинг сифатига таъсир қилувчи бартараф этиш мумкин бўлмаган лойиҳадан четга чиқиш ҳолатлари аниқланганда далолатнома, ушбу Низом 18-бандининг тўртинчи, бешинчи ва олтинчи хатбошиларида кўрсатилган ҳолда тақдимнома расмийлаштирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Сифат назоратини амалга ошириш жараёнида «Инжиниринг компанияси» ДУК мутахассислари қуйидаги ваколатларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буюртмачи ташкилотлар томонидан қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилаётган умумтаълим объектларидаги қурилиш-пудрат ташкилотлари, улар томонидан бажарилган иш ҳажмлари ва сифат назоратини амалга ошириш учун зарур бўлган бошқа маълумотлар тақдим этилишини талаб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилаётган умумтаълим объектига қурилиш-пудрат ташкилоти вакили, буюртмачининг техник назоратчиси, лойиҳачининг муаллифлик назорати ходимини чақиртириш ва тушунтириш (оғзаки, ёзма ёки электрон шаклда) олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бино ва иншоотларнинг сифатига таъсир қилувчи, тасдиқланган лойиҳадан четга чиқиш аниқланган ҳолатларда қурилиш-монтаж ишларини 30 кундан ортиқ бўлмаган муддатга тўхтатиб туриш ҳамда номувофиқликлар (камчиликлар)нинг бартараф этилишини таъминлаш бўйича тегишли қурилиш соҳасида назорат ҳудудий инспекциясига тақдимнома киритиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бино ва иншоотларнинг сифатига таъсир қилувчи бартараф этиш мумкин бўлмаган лойиҳадан четга чиқиш ҳолатлари аниқланганда, демонтаж ишларини амалга оширишни таъминлаш бўйича тегишли қурилиш соҳасида назорат ҳудудий инспекциясига тақдимнома киритиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қурилиш-монтаж ишлари бажарилишида лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ бўлмаган сифатсиз амалга оширилган ҳолатлар аниқланган тақдирда, белгиланган тартибда сифатсиз ишлар ҳажмини умумий иш ҳажмидан чегириб ташлаш юзасидан буюртмачи ташкилотга ёзма кўрсатма бериш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Қурилиши тугалланган умумтаълим объектларида якуний назоратни амалга ошириш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Буюртмачи ташкилотлар «Инжиниринг компанияси» ДУКни умумтаълим объектларида янгидан қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш ишлари якунланган вақтдан бошлаб 3 кун ичида бу тўғрисида ёзма равишда огоҳлантириши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Умумтаълим объектларида қурилиш-монтаж ишлари якунлангани тўғрисида огоҳлантириш тақдим қилинган пайтдан бошлаб 10 иш кунидан кечикмасдан «Инжиниринг компанияси» ДУК томонидан буюртмачи ташкилот, қурилиш-пудрат (ёрдамчи пудратчи), лойиҳачи ташкилотлар вакиллари иштирокида бажарилган ишларнинг якуний назоратини амалга оширишга киришилади. Якуний назорат давомийлиги амалга оширилган ишлар ҳажми, бино-иншоотларнинг мураккаблик даражасидан келиб чиққан ҳолда, лекин 30 кундан ошмаган муддатда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Якуний назорат «Инжиниринг компанияси» ДУКнинг бир ёки бир неча мутахассислари томонидан, зарур ҳолларда тўғридан-тўғри тузиладиган шартномалар асосида жалб қилинадиган малакали мутахассислар томонидан амалга оширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Буюртмачи ташкилот якуний назоратни амалга ошириш учун «Инжиниринг компанияси» ДУК талаб этган барча зарур ҳужжатларни тақдим этилишига масъул ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Қурилиш-таъмирлаш ишлари якунланган умумтаълим объектларини фойдаланишга қабул қилишга якуний назорат натижалари юзасидан расмийлаштириладиган далолатноманинг «Инжиниринг компанияси» ДУК томонидан имзоланганидан кейингина йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Якуний назорат натижалари уч нусхада далолатнома тузиш орқали расмийлаштирилади. Далолатномаларнинг бир нусхаси «Инжиниринг компанияси» ДУКда сақланади, иккинчи ва учинчи нусхалари тегишлича буюртмачи ташкилот ва бош пудратчига тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. «Инжиниринг компанияси» ДУК томонидан амалга оширилган якуний назорат натижасига кўра умумтаълим объектларини янгидан қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш жараёнида лойиҳа-смета ҳужжатларига мос бўлмаган, «Замонавий мактаб» талаблари бузиб бажарилган ҳолатлар аниқланган тақдирда, буюртмачи қурилиш-пудрат ва лойиҳачи ташкилотлар билан биргаликда ушбу аниқланган камчилик ва нуқсонларни 15 кундан ошмаган муддатда бартараф этишлари юзасидан ёзма кўрсатма расмийлаштирилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аниқланган камчилик ва нуқсонларни бартараф этиш имкони мавжуд бўлмаган тақдирда, сифатсиз ва белгиланган техник талабларга мос келмаган ҳолда бажарилган ҳамда ортиқча ҳажмда кўрсатилган қурилиш-монтаж ишлари қийматини суд орқали ундириш бўйича даъво аризалари киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Умумтаълим объектларини янгидан қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш жараёнида сифатсиз бажарилган, белгиланган техник талабларга мос келмаган ҳолда бажарилган ҳамда ортиқча ҳажмда кўрсатилган қурилиш-монтаж ишлари бўйича ундирилган суммаларнинг 90 фоизи тегишли умумтаълим объектларида аниқланган камчиликларни бартараф этиш учун бўйсунувига кўра Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва вилоятлар халқ таълими бошқармаларининг махсус шахсий ғазна ҳисобварақларига, 10 фоизи эса «Инжиниринг компанияси» ДУКнинг махсус ҳисобварағига йўналтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Якуний қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Ушбу Низом талабларини бузган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Умумий ўрта таълим муассасаларида «Замонавий мактаб» талаблари асосида амалга ошириладиган қурилиш-монтаж ишларини назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Умумтаълим объектларида «Замонавий мактаб» талаблари асосида лойиҳаларни ишлаб чиқиш, келишиш ҳамда қурилиш-монтаж ишларининг назоратини амалга ошириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари


1-босқич

(лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва келишиш)

Буюртмачи ташкилотлар

«Инжиниринг компанияси» ДУКга тўғридан-тўғри шартнома тузиш мақсадида мурожаат қиладилар.

Лойиҳа ҳужжатларига техник топшириқларни ишлаб чиқиш мақсадида «Инжиниринг компанияси» ДУК билан тўғридан-тўғри шартномалар тузадилар.

Келгуси йил учун жорий йил октябрь ойининг охирги кунига қадар

«Инжиниринг компанияси» ДУК

Шартнома асосида лойиҳа ҳужжатларига техник топшириқларни ишлаб чиқади.

Шартномада белгиланган муддатларда

Буюртмачи ташкилотлар

«Инжиниринг компанияси» ДУК техник топшириқларига асосан тайёрланган лойиҳа-смета ҳужжатларини «Иижиниринг компанияси» ДУК билан келишилишини таъминлайди.

Лойиҳа-смета ҳужжатларини экспертизадан ўтказишдан олдин

«Инжиниринг компанияси» ДУК

«Келишилди» штампи ҳамда масъул шахснинг имзоси қўйилган ҳолда лойиҳа-смета ҳужжатларининг келишувини амалга оширади ёки келишувни рад этиш тўғрисида буюртмачи ташкилотга асослантирилган ёзма хулосасини тақдим қилади.

Лойиҳа-смета ҳужжатлари қабул қилиб олинган кундан бошлаб 7 иш куни ичида


2-босқич

(сифат назоратини амалга ошириш)

«Инжиниринг компанияси» ДУК

Умумтаълим объектларини «Замонавий мактаб» намунавий лойиҳалари асосида янгидан қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш жараёнида сифат назоратини амалга оширади.

Қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилиши давомида доимий

Буюртмачи ташкилотлар

«Инжиниринг компанияси» ДУКни умумтаълим объектларида қурилиш-монтаж ишлари бошланганлиги тўғрисида ёзма равишда огоҳлантиради.

Қурилиш-монтаж ишлари бошланган вақтдан бошлаб 3 кун ичида

«Инжиниринг компанияси» ДУК

Сифат назоратини амалга оширишга киришади.

Қурилиш-монтаж ишлари бошланганлиги тўғрисида ёзма огоҳлантириш олинган вақтдан бошлаб 15 кун ичида


3-босқич

(якуний назоратни амалга ошириш)

Буюртмачи ташкилотлар

«Инжиниринг компанияси» ДУКни умумтаълим объектларини янгидан қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш ишлари якунланганлиги тўғрисида ёзма равишда огоҳлантиради.

Қурилиш-монтаж ишлари якунланган вақтдан бошлаб 3 кун ичида

«Инжиниринг компанияси» ДУК

Буюртмачи, қурилиш-пудрат (ёрдамчи пудратчи), лойиҳачи ташкилотлар вакиллари иштирокида бажарилган ишларнинг якуний назоратини амалга оширишга киришади.

Якуний назорат давомийлиги амалга оширилган ишлар ҳажми, бино-иншоотларнинг мураккаблик даражасидан келиб чиққан ҳолда, лекин 30 кундан ошмаган муддатда амалга оширилади.

Қурилиш-монтаж ишлари якунланганлиги тўғрисида ёзма огоҳлантириш олинган вақтдан бошлаб 10 иш куни ичида

Буюртмачи ташкилотлар

Якуний назоратни амалга ошириш учун «Инжиниринг компанияси» ДУК талаб этган барча зарур ҳужжатларни тақдим этади.

«Инжиниринг компанияси» ДУКнинг биринчи талабига мувофиқ

«Инжиниринг компанияси» ДУК

Якуний назорат натижалари асосида 3 нусхада далолатнома расмийлаштиради.

Умумтаълим объектларини янгидан қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш жараёнида лойиҳа-смета ҳужжатларига мос бўлмаган, «Замонавий мактаб» техник талабларини бузиб бажарилган, сифатсиз ҳолатлар аниқланган тақдирда, буюртмачига қурилиш-пудрат ташкилотлари ва лойиҳачилар билан биргаликда аниқланган камчилик ва нуқсонларни бартараф этиш тўғрисида ёзма кўрсатма беради.

Якуний назорат натижалари асосида

Буюртмачи ва қурилиш-пудрат ташкилотлари

Лойиҳачилар билан биргаликда аниқланган камчилик ва нуқсонларни бартараф этиш чораларини кўради.

«Инжиниринг компанияси»нинг ёзма кўрсатмасини олган кундан бошлаб 15 кун ичида

«Инжиниринг компанияси» ДУК

Аниқланган камчилик ва нуқсонлар 15 кунлик муддатда бартараф этилмаган ёки уларни бартараф этиш имкони мавжуд бўлмаган тақдирда, сифатсиз ва белгиланган техник талабларга мос келмаган ҳолда бажарилган ҳамда ортиқча ҳажмда кўрсатилган қурилиш-монтаж ишлари қийматини иқтисодий судлар орқали ундириш бўйича даъво аризалари киритади.

Белгиланган муддатларда

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Умумий ўрта таълим муассасаларида «Замонавий мактаб» талаблари асосида амалга ошириладиган қурилиш-монтаж ишларини назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лойиҳа ҳужжатларига техник топшириқларни ишлаб чиқиш, сифат назорати ҳамда якуний назоратни амалга ошириш қийматини ҳисоблаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МЕЗОНИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Умумтаълим объектларини янги қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш учун назарда тутилган капитал қўйилмаларнинг лимит қиймати

Умумтаълим объектларини янги қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш учун назарда тутилган капитал қўйилмаларнинг лимит қийматига нисбатан % ҳисобида

1.

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 000 бараваригача

0,5%

(бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 бараваридан кам бўлмаган қийматда)

2.

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 000 баравари ва ундан ортиқ

0,3%

(бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 бараваридан кам бўлмаган қийматда)

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 09/20/832/1698-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)