28.10.2020 йилдаги 516-IV-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қарори, 28.10.2020 йилдаги 516-IV-сон
Кучга кириш санаси
28.10.2020
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили» давлат дастурининг 2020 йил учинчи чорагида бажарилиши юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботи тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили» давлат дастурининг 2020 йил учинчи чорагида бажарилиши юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси таъкидлайдики, ўтган даврда мамлакатимизда макроиқтисодий барқарорликни сақлаш, иқтисодиёт ва ижтимоий соҳанинг бардавом ривожланишини таъминлаш, хорижий инвестицияларни жалб қилиш ҳамда тадбиркорлик субъектлари учун қулай муҳит яратиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жумладан бюджет маблағларидан самарали фойдаланиш тизимининг янада такомиллаштирилиши, қўшимча имконият ва манбалар ҳисобидан бюджет дефицитининг камайтирилиши натижасида ўтган даврда давлат бюджетига қарийб 36,3 трлн. сўмлик даромад тушган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатимизда пандемия шароитида вужудга келган муаммоларни ҳал қилиш мақсадида Давлат раҳбари томонидан қабул қилинган Фармон ва қарорларнинг ижросига қаратилган аниқ тадбирлар Ҳукумат томонидан ишлаб чиқилиб, ҳар бир тармоқни қўллаб-қувватлаш бўйича тезкор ва манзилли чоралар кўрилди. Натижада иқтисодиётда юзага келиши мумкин бўлган жиддий йўқотишларнинг олди олинди. Хусусан, мамлакат ялпи ички маҳсулотининг ўсиш суръати 0,4 фоиз ижобий даражада сақлаб қолинди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот даврида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва ички бозорда нархларнинг барқарорлигини сақлаш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, янги иш ўринларини яратишга устувор аҳамият қаратилди. Жумладан аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш учун 1 трлн. 211 млрд. сўм маблағ ажратилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўтган даврда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан мамлакатимиз Президентининг 2020 йил 2 мартдаги Фармонида белгиланган устувор йўналишларни сифатли ва самарали амалга ошириш, коронавирус пандемияси даврида иқтисодиётни ривожлантириш ҳамда инвестицияларни фаол жалб қилиш, жозибадор инвестиция муҳитини яратиш, мавжуд муаммо ва камчиликларни ўз вақтида аниқлаш ҳамда бартараф этиш юзасидан тегишли чоралар кўришга алоҳида эътибор қаратилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот даврида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштириш, иқтисодиётни либераллаштириш, ижтимоий соҳани ривожлантириш юзасидан кўрилган чора-тадбирлар натижасида Давлат дастури доирасида 111 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат, жумладан Ўзбекистон Республикасининг 2 та қонуни, Олий Мажлис палаталарининг 5 та қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 18 та фармони, 20 та қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 21 та қарори ва фармойиши қабул қилинди, шунингдек 45 та чора-тадбирлар дастури тасдиқланиб, амалга оширилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга депутатлар Давлат дастуридаги бажарилиш муддатлари кечикаётган ва узайтирилган бандларга, ишлаб чиқилиб, якунига етказилмаган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаларини тезроқ қабул қилиш чораларини кўришга алоҳида эътибор қаратдилар. Хусусан, Давлат дастуридаги жорий йилнинг тўққиз ойлигида бажарилиши белгиланган жами 173 та банддан 53 тасининг (31 %) ижроси тўлиқ таъминланмагани, 15 тасининг (8,6 %) муддати узайтирилганлиги қайд этилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жумладан бугунги кунда мамлакатимизда долзарб аҳамият касб этаётган замонавий автомобиль йўллари тармоғини ривожлантириш, халқаро стандартларга мувофиқ йўл инфратузилмасини яхшилашни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикасининг 2030 йилгача автомобиль йўлларини ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш (97-банд) бўйича бошланган ишлар ўз якунига етказилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатимизда ишбилармонликни ривожлантириш, инвесторларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг фаолиятини рағбатлантириш орқали иқтисодиётни юксалтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бироқ тадбиркорлар томонидан амалга оширилган инфратузилма яратиш харажатларини қисман давлат томонидан қоплаш тизимини жорий этишга оид (78-банд) норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси қабул қилинмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусий тиббиётни янада ривожлантириш, ушбу жараёнга чет эл инвестицияларини кенг жалб қилиш (196-банд), илм-фан соҳасини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқиш (178-банд) каби вазифаларни назарда тутувчи қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг қабул қилинишини тезлаштириш мақсадга мувофиқдир. Йил давомида амалга оширилиши лозим бўлган тадбирларнинг ижросини ҳисобот даврининг якунига қадар охирига етказиш лозимлиги қайд этилиб, бу борада зарур таклиф ва тавсиялар берилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Депутатлар томонидан бугунги кунда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш, мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш ҳажмини ошириш, туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш, ҳудудлардаги турмуш шароитлари оғир оилаларни, ногиронлиги бўлган хотин-қизларни арзон уй-жойлар билан таъминлаш, давлат-хусусий шериклик асосида мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш каби долзарб масалалар юзасидан қўшимча чораларни белгилаш лозимлиги таъкидлаб ўтилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқоридагилардан келиб чиқиб, «Парламент назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 81-моддаси ва «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 322-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили» давлат дастурининг 2020 йил учинчи чорагида бажарилиши юзасидан ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат дастурида назарда тутилган вазифаларни ўз муддатида ва пухта бажарилишини таъминлаш юзасидан Ҳукумат аъзолари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларининг масъулиятини янада ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат дастуридаги ижроси таъминланмаган бандларнинг бажарилишини, хусусан, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ўз вақтида ва сифатли ишлаб чиқилиши ҳамда қабул қилинишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
куз-қиш мавсумида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини энергоресурслар (электр энергияси, кўмир, табиий ва суюлтирилган газ) билан узлуксиз таъминлаш бўйича қўшимча чоралар кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
куз-қиш мавсуми бошланиши натижасида юзага келиши мумкин бўлган турли табиий офатларнинг олдини олиш мақсадида ирригация ҳамда дренаж тизимлари ва канализация тармоқларини тўлиқ назоратдан ўтказиш, мавжуд камчиликларни бартараф этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бозорларда асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархи ошиб кетишининг олдини олиш бўйича тизимли ишларни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат дастурида назарда тутилган, 2020 йилнинг 9 ойи давомида бажарилмаган бандлардаги вазифаларнинг ўз вақтида ва пухта амалга оширилиши, шунингдек йил давомида бажарилиши белгиланган 64 та банднинг ижросини ҳисобот даври якунига қадар таъминлаш чораларини кўриш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракцияларига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат дастури доирасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини кенг жамоатчиликка етказиш чораларини кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат дастурида ижроси тўлиқ таъминланмаган бандлар ҳамда муддати белгиланган тартибда узайтирилган 15 та банднинг бажарилиши устидан ўз партиявий мақсад ва вазифаларидан келиб чиққан ҳолда, таъсирчан парламент назоратини амалга ошириш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қўмиталари Давлат дастурида ижроси тўлиқ таъминланмаган қуйидаги бандларнинг бажарилиши устидан ўз фаолият йўналишларидан келиб чиққан ҳолда, самарали мониторинг олиб борсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси — 68, 72, 73, 78, 112, 115, 145, 155-бандлар бўйича;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси — 15, 28, 31, 42, 48, 49, 52-бандлар юзасидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси — 22 ва 190-бандлар бўйича;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитаси — 196-банд юзасидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси — 27, 111, 255, 256-бандлар бўйича;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси — 23, 24, 25, 165, 166, 172, 176, 178, 183, 227, 232-бандлар юзасидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси — 79, 90, 96, 97, 116, 150, 152, 217-бандлар бўйича;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси — 124-банд юзасидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси – 17, 19, 20, 36, 88-бандлар бўйича;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси — 244 ва 245-бандлар юзасидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси — 54, 242, 248-бандлар бўйича;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси — 37-банд юзасидан.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу Қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юборилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ушбу Қарорнинг ижроси бўйича жорий йилнинг 20 ноябрь кунига қадар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига ахборот тақдим этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ушбу Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосарлари зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2020 йил 28 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
516-IV-сон