Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Оила институтини янада ривожлантириш ва ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш чора-тадбирлари тўғрисида
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 19 майдаги 257-сонли «Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда оилавий маслаҳат хизматларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 18 февралдаги ПФ-5938-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш ва замонавий намунали оила мезонларини ҳаётга жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари ҳузурида Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш марказларини (кейинги ўринларда — марказ) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Қуйидагилар марказларни ташкил этишнинг асосий мақсади деб белгилансин:
замонавий оиланинг намунали шаклини ҳамда «Оила — муқаддас», «Соғлом оила — соғлом жамият», «Оила — жамият ва давлат ҳимоясида» ва «Фаровон оила — жамият равнақининг асоси» концептуал ғояларини никоҳланувчиларнинг онгига сингдириб бориш;
никоҳланувчи шахсларни оилавий-ҳуқуқий муносабатлар, оилавий ҳаёт психологияси, оила иқтисоди ва бюджети, репродуктив саломатлик асослари, маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш масалалари бўйича тизимли тайёрлаш;
оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш, оилавий ажралишларнинг олдини олиш, никоҳланувчи шахсларда оилавий қадриятларни ҳурмат қилиш, оилаларда соғлом маънавий-ахлоқий муҳитни яратиш ҳамда ибратли ота-она бўлиш кўникмаларини шакллантириш.
3. Белгилаб қўйилсинки, марказларда фуқаролик ҳолатлари далолатномаларини ёзиш органларига никоҳни қайд этиш учун ариза берган ва ўқув машғулотларида қатнашиш учун розилиги олинган ўттиз ёшдан ошмаган никоҳланувчи шахслар, ўқув юкламаси ҳажми ўн олти соатдан кам бўлмаган дастур асосида бепул ўқитилади.
4. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш марказлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
марказлар ташкил этилишининг мақсади ва асосий вазифалари;
марказларда машғулотларни самарали ўтказишни ташкил этиш механизми ҳамда уларнинг мониторингини юритиш тартиби;
ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш бўйича машғулотлар йўналишлари ва уларни ўтказиш тартиби.
5. Қуйидагилар марказ фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари;
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 14 апрелдаги 210-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.04.2021 й., 09/21/210/0326-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
халқаро молия институтлари ва бошқа хорижий ташкилотларнинг грантлари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.
(5-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
6. Марказлардаги машғулотларни самарали ўтказишни ташкил этиш масалалари:
туман (шаҳар) даражасида — маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари;
вилоят даражасида — маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари;
республика даражасида — Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари томонидан амалга оширилиши белгилаб қўйилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Машғулотлар ўтказилишини тизимли ташкил этиш мақсадида:
а) Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Ёшлар ишлари агентлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда марказлардаги машғулотларнинг сифатли ва тўлиқ ўтказилишига ҳамда марказлар фаолиятини такомиллаштиришга кўмаклашсин;
Кейинги таҳрирга қаранг.
б) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:
фуқаролик ҳолатлари далолатномаларини ёзиш органларининг никоҳни қайд этиш учун ариза берган ва ўқув машғулотларида қатнашиш учун розилиги олинган ўттиз ёшдан ошмаган никоҳланувчи шахслар рўйхатини маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг туман (шаҳар) бўлимларига ўз вақтида тақдим этилишини ташкил этсин;
Кейинги таҳрирга қаранг.
марказларда никоҳланувчи ёшларга оиладаги эр-хотиннинг ҳуқуқ ва мажбуриятларига оид машғулотлар ўтказилишида амалий ёрдам кўрсатсин;
марказлар фаолиятини тарғиб этишда кўмаклашсин;
в) Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази билан биргаликда:
ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш учун ўтказиладиган машғулотларга юқори малакали мутахассисларни жалб қилиш чораларини кўрсин;
марказлар фаолиятини илмий-методик қўлланмалар ва тарқатма материаллар билан таъминлашда амалий ёрдам кўрсатсин;
г) Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги:
оила мавзусига бағишланган таъсирчан видеофильм, видеороликлар, инфографик лавҳалар медиатекасини ташкил этсин;
иштирокчиларни никоҳ ва оила муносабатларини тарғиб қилувчи тарқатма материаллар билан таъминласин;
оила мавзусига бағишланган таъсирчан видеороликларни «Mening yurtim», «Yoshlar» телеканалларида намойиш этсин;
марказ фаолиятини олий таълим муассасалари битирувчи ёшлари, никоҳ ёшига етган ёшлар орасида тарғиб қилсин;
д) Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳузуридаги «Маҳалла ва оила» илмий-тадқиқот институти:
Кейинги таҳрирга қаранг.
оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш, оилавий ажралишларнинг олдини олиш, оиланинг фарзанд тарбияси борасидаги масъулиятини ошириш, оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш, шунингдек, намунали оилаларнинг ҳаётий тажрибасини оммалаштириш бўйича таклифлар тайёрласин;
ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, оиладаги низоли ҳолатларни ҳал қилишнинг ҳуқуқий ва психологик асосларини ўргатиш, оилавий ажралишларнинг олдини олиш бўйича илмий асосланган таклифлар ишлаб чиқсин;
умуминсоний ва миллий оилавий қадриятларни, илғор хорижий тажрибани таҳлил қилиш асосида оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш билан боғлиқ методик тавсиялар ишлаб чиқсин.
8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги икки ой муддатда марказларга машғулотлар учун алоҳида хоналар ажратиш, зарур мебель, маиший ва компьютер техникаси билан таъминлаш чоралари маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари, ўз маблағлари, шунингдек, қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қопланишини назарда тутсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев ҳамда Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Р.Т. Маматов зиммасига юклансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 31 декабрь,
820-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги 820-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш марказларида машғулотларни ташкил қилиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш марказлари (кейинги ўринларда — марказлар) фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
2. Марказлар фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларига (кейинги ўринларда — ФҲДЁ органлари) никоҳни қайд этиш бўйича ариза берган шахсларни оилавий ҳаётга тайёрлашга йўналтирилган ўқув машғулотларини ўтказиш маскани ҳисобланади.
3. Марказларда ташкил этилган ўқув машғулотлар ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, юқори маънавий-ахлоқий фазилатларни тарбиялаш, уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, мустаҳкам, тотув ва бахтли оила яратишга кўмаклашиш, уларга анъанавий оилавий қадриятларни сингдириш, шунингдек, оиланинг замонавий моделини шакллантиришга қаратилади.
4. Қуйидагилар марказларнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
замонавий оиланинг намунали шаклини ҳамда «Оила — муқаддас», «Соғлом оила — соғлом жамият», «Оила — жамият ва давлат ҳимоясида» ва «Фаровон оила — жамият равнақининг асоси» концептуал ғояларини никоҳланувчиларнинг онгига сингдириб бориш;
никоҳланувчи шахсларни оилавий-ҳуқуқий муносабатлар, оилавий ҳаёт психологияси, оила иқтисоди ва бюджети, репродуктив саломатлик асослари, маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш масалалари бўйича тизимли тайёрлаш;
оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш, оилавий ажралишларни олдини олиш, никоҳланувчи шахсларда оилавий қадриятларни сақлаш, оилаларда соғлом маънавий-ахлоқий муҳитни яратиш ҳамда ибратли ота-она бўлиш кўникмаларини шакллантириш.
2-боб. Марказлар фаолиятини ташкил этиш
5. Марказлар туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари ҳузурида ташкил этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги:
Кейинги таҳрирга қаранг.
марказлардаги ўқув машғулотларини ўтказиш юзасидан режалар ва дастурларни ишлаб чиқади, тасдиқлайди ҳамда доимий янгиланишини таъминлайди;
ўқитишнинг замонавий шакл ва услубларини, илғор педагогика, ахборот-коммуникация ва инновация технологияларини жорий этади, ўқув машғулотларига малакали мутахассисларни жалб қилади;
марказлар фаолиятини ўқув-методик жиҳатдан таъминлашда «Маҳалла ва оила» илмий-тадқиқот институти билан ҳамкорлик қилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ўқув машғулотларининг ўз вақтида, сифатли ва тўлиқ ўтказилиши юзасидан тизимли мониторинг олиб боради ва натижалари бўйича фаолиятни такомиллаштиришга кўмаклашади.
7. Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг ҳудудий бошқармалари ва туман (шаҳар) бўлимлари:
Кейинги таҳрирга қаранг.
марказларда ўқув машғулотларининг самарали ташкил қилинишини таъминлайди, шунингдек, ўқитишнинг ўқув-услубий асосларини ишлаб чиқишга кўмаклашади;
ўқитишни амалга ошириш учун етакчи таълим, илмий-тадқиқот муассасаларидан мутахассислар, шунингдек, амалиётчи мутахассисларни шартнома асосида жалб этади;
никоҳланувчи шахсларнинг машғулотларда рўйхат асосида иштирок этишини ташкил этади;
марказларда машғулотлар мунтазам ўтказилишини таъминлайди, уларнинг мониторингини юритади ва Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигига ойлик, чорак, ярим йиллик, йиллик маълумотлар бериб боради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Марказлардаги машғулотларни самарали ўтказишни ташкил этиш масалалари туман (шаҳар) даражасида — маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари, вилоят даражасида — маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари ва республика даражасида — Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари томонидан амалга оширилади.
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳудудий бошқармаларининг оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича бош мутахассислари, туман (шаҳар) бўлимларининг хотин-қизлар ва оила масалалари бўйича давлат ва жамоат ташкилотлари билан алоқалар бўйича етакчи мутахассислари марказларда машғулотларни ташкил этиш ва ўтказилишига масъул ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Марказлардаги ўқув машғулотлари режалари ҳар ойда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари расмий веб-сайтларида эълон қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3-боб. Марказларда машғулотларни ташкил қилиш
10. ФҲДЁ органлари никоҳни қайд этиш учун ариза берган шахсларга марказларда ихтиёрийлик асосида қуйидаги йўналишлар бўйича бепул ўқишлари мумкинлиги тўғрисида маълумот беради:
оилавий-ҳуқуқий муносабатлар;
оилавий турмуш психологияси;
репродуктив саломатлик асослари;
иқтисод ва оила бюджети;
ота-оналик ижобий кўникмалари;
маънавий-ахлоқий қадриятлар.
ФҲДЁ органлари ҳар ойнинг якунида оила қуриш учун ариза берган ва ўқув машғулотларида қатнашиш учун розилиги олинган шахсларнинг рўйхатини шакллантиради ва кейинги ойнинг учинчи санасигача Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳудудий бўлимларига тақдим этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўттиз ёшдан ошган никоҳланувчи шахслар, никоҳ тузган шахслар, шунингдек, ажралиш ёқасига келиб қолган оилаларнинг томонлари ҳам алоҳида дастур асосида марказларда ихтиёрий ўқишлари мумкин.
11. Ўқув жараёнининг давомийлиги тўрт кундан ортиқ бўлмаслиги, ўқув юкламаси ҳажми эса — 16 соатдан кам бўлмаслиги керак.
12. Марказларда машғулотлар Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш бошқармаси томонидан тегишли йўналишлар бўйича ишлаб чиқилган ўқув режалари ва дастурлари асосида ҳамда ҳудудларнинг хусусиятларини инобатга олган ҳолда ташкил қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
13. Марказларда машғулотлар ўқитишнинг замонавий шакллари ва усулларидан, илғор педагогик, ахборот-коммуникация ва инновацион технологиялардан фойдаланилган ҳолда ўтказилади ҳамда ўқув машғулотларининг қуйидаги асосий турлари қўлланилади: маъруза, тақдимот, интерфаол семинар, амалий машғулот (кейс-стади, «кичик» гуруҳларда ишлаш, «ақлий ҳужум» ва бошқалар).
Машғулотнинг давомийлиги 45 дақиқани ташкил этади.
14. Ўқув жараёни, қоида тариқасида, 15 жуфт никоҳланувчилар иштирокида ташкил қилинади.
15. Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳудудий бўлимлари томонидан ҳар чорак бошида ФҲДЁ органларига ўқувлар ўтказиладиган сана ва ўқув режалари етказиб берилади.
16. Ўтказилган машғулотларнинг доимий мониторинги Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг ҳудудий бошқармалари ҳамда туман (шаҳар) бўлимлари томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Марказларда ўқиб чиққан ёш оилаларнинг ҳолатини ҳар томонлама ўрганиш ва мониторинг натижаларидан келиб чиқиб, ўқув жараёни янада такомиллаштириб борилади.
17. Ўқув машғулотларида тўлиқ қатнашган тингловчиларга мазкур Низомга иловага мувофиқ шаклда сертификат тантанали равишда топширилади.
4-боб. Якунловчи қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
18. Марказларда машғулотларни ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ харажатларни, шу жумладан, ўқув машғулотларини ўтказишга жалб этиладиган мутахассислар меҳнатига ҳақ тўлаш, курслар тингловчилари учун ўқув, тарқатма материаллар ва канцелярия анжомларини харид қилиш, сертификат тайёрлаш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
19. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш марказлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
ИЛОВА
|
Yoshlarni oilaviy hayotga tayyorlash markazida o`qiganligi haqida | |||||||||
| | | | | | | | | | |
| | | | | | | | | | |
|
__________________________________________________________________________________________ | |||||||||
| | | | | | | | | | |
| 20____yil ______________________dan 20 ____________ gacha | | | | | |||||
| | | | | | | | | | |
|
___________________________________________________________________________________________ | |||||||||
| Yoshlarni oilaviy hayotga tayyorlash markazida o`qidi. | | | | | | ||||
| | | | | | | | | | |
| Sana __________________ Qayd raqami_______ | | | | | | ||||
| | | | | | | | | | |
| | | | | | | | | | |
| ___________________________mahalla va oilani | | | | | | ||||
|
(viloyat, tuman (shahar) nomi) |
| | | | | | | ||
| qo`llab-quvvatlash bo`limi boshlig`i | | | | | | | |||
|
_________________________________ |
|
________ |
| | | ||||
| | | | | | | | | | |
| Muhr o`rni | | | | | | | | | |
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 09/20/820/1686-сон; 14.04.2021 й., 09/21/210/0326-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 10.08.2022 й., 09/22/438/0726-сон; 11.12.2024 й., 09/24/833/1016-сон)