18.12.2020 йилдаги СҚ-190-IV-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 18.12.2020 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2020 йил тўққиз ойидаги ижроси тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети 2020 йил тўққиз ойидаги ижроси тўғрисидаги ахборотини эшитиб, «2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонун ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорларига биноан муайян ишлар амалга оширилганлигини қайд этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дунё бўйлаб кечаётган иқтисодий пасайишнинг таъсири натижасида мамлакатда ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) ҳажми жорий нархларда 408,3 трлн. сўмни ёки ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 0,4 фоизни ташкил этган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунга асосан қишлоқ хўжалигининг 3,4 фоизга, қурилиш ишларининг 8,6 фоизга ўсиши ҳисобига эришилган. Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш 2,3 фоизга ўсган бўлса, умумий саноат ишлаб чиқариш ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,7 фоизга камайган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ялпи ички маҳсулот таркибида истеъмол товарлари ишлаб чиқариш 2,3 фоизга ўсган ҳолда, умумий саноат ишлаб чиқариш ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,7 фоизга камайган. Саноат тармоғида ҳисобот даврида 2020 йилнинг 6 ойлик кўрсаткичларига нисбатан ижобий натижаларга эришилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инфляция даражаси 7,8 фоизни ташкил қилиб, ўтган йилнинг мос даврига (11,4 фоиз) нисбатан 3,6 бандга секинлашган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи савдо айланмаси ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 12 фоизга камайиб, 27,5 млрд. АҚШ долларини ташкил этган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси консолидациялашган бюджетининг 2020 йил тўққиз ойлик даромадлари 114,1 трлн. сўм ёки ялпи ички маҳсулотга нисбатан 27,9 фоиз, харажатлари эса 132,3 трлн. сўм ёки ялпи ички маҳсулотга нисбатан 32,4 фоизни ташкил этган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пандемиянинг салбий оқибатларига қарамасдан, жорий йил тўққиз ойлик давлат бюджети даромадлари 94,5 трлн. сўмни ташкил этган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат бюджетининг 2020 йил тўққиз ойлик харажатлари 102,2 трлн. сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,2 баробарга ошган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат бюджети харажатлари таркибида ижтимоий харажатлар улуши 53,7 трлн. сўм ёки жами харажатларнинг 52,5 фоизни ташкил этган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инқирозга қарши курашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 10 трлн. сўм коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш, тадбиркорликни ва аҳоли бандлигини кўллаб-қувватлаш, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашни кенгайтириш, иқтисодиёт тармоқларининг барқарор фаолият юритишини таъминлашга йўналтирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат бюджетида юзага келган 7,7 трлн. сўм тақчиллик халқаро молия институтларидан бюджетни қўллаб-қувватлаш учун жалб қилинган маблағлар (4,1 трлн. сўм) ҳамда Давлат ғазначилик облигацияларини жойлаштирилишидан тушган маблағлар (3,6 трлн. сўм) ҳисобига қопланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллий бюджетлар даромадлари 19 973,0 млрд. сўмга ёки режага нисбатан 112,3 фоизга ижро этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Натижада, маҳаллий бюджетлар ихтиёрида тўққиз ой якунлари билан қўшимча 2 191,5 млрд. сўм манба шакллантирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, маҳаллий бюджетларнинг ҳудудлар бўйича умумий даромадлар прогнози бажарилган бўлса-да, айрим солиқ турлари бўйича белгиланган режа-топшириқлари бажарилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикасида жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи 3,3 млрд. сўмга, Бухоро вилоятида айланмадан солиқ 4,9 млрд. сўмга бажарилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллий бюджетларга солиқ қарздорлиги қарийб 1,5 трлн. сўмни ташкил этиб, йил бошига нисбатан 539,0 млрд. сўмга ошган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарзнинг асосий ўсиши Қорақалпоғистон Республикаси (98,0 млрд. сўм), Фарғона (68 млрд.сўм), Тошкент (60 млрд. сўм) ва Қашқадарё (56 млрд. сўм) вилоятларига тўғри келган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бюджетга ортиқча тўловлар йил бошига нисбатан 11,8 млрд. сўмга камайиб, 156,1 млрд. сўмни ташкил этган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат молиявий назорати тадбирлари натижасида жорий йилнинг 1 октябрь ҳолатига бюджет маблағларидан фойдаланишда 129,1 млрд. сўмлик бюджет интизоми бузилишига йўл қўйилганлиги аниқланган. Жумладан, Қашқадарё, Андижон, Фарғона, Сурхондарё ва Наманган вилоятларида қарийб 49,0 млрд. сўмлик ноқонуний харажатларга йўл қўйилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот даврида вазирлик ва идоралар бўйича қонун бузилиши ҳолатлари ва бошқа хато-камчиликлар қуйидагиларни кўрсатмоқда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ таълими вазирлиги тизимида 40,7 млрд. сўм;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида 22 млрд. сўм;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мактабгача таълим вазирлиги тизимида 10,7 млрд. сўм;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги тизимида 6,3 млрд. сўмлик қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, Сув хўжалиги (4 млрд. сўм), Маданият (3 млрд. сўм), Жисмоний тарбия ва спорт (2,1 млрд. сўм), Олий ва ўрта махсус таълими (2 млрд. сўм), Қишлоқ хўжалиги (1,7 млрд. сўм) вазирликлари ва улар тизимидаги бюджет ташкилотларида ҳам йирик миқдорда молиявий қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўйилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, «Ўзбеккино» миллий агентлигида ўтказилган назорат тадбирларида 17,8 млрд. сўмлик қонун бузилиши ҳолатлари аниқланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари, ҳокимликлар (1,6 млрд. сўм), ҳокимликларнинг ободонлаштириш бошқармалари (4,5 млрд. сўм), ҳокимликлар ҳузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компаниялари (5,6 млрд. сўм)да ўтказилган назорат тадбирларида ҳам молиявий қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўйилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳудудлар бўйича йирик миқдорда қонун бузилиши ҳолатлари Қашқадарё (14,1 млрд. сўм), Андижон (12,8 млрд. сўм), Фарғона (11,1 млрд. сўм), Сурхондарё (10,6 млрд. сўм), Наманган (9,9 млрд. сўм), Жиззах (9,8 млрд. сўм), Самарқанд (9,2 млрд. сўм), Тошкент (6,5 млрд. сўм), Хоразм (4,2 млрд. сўм) вилоятларида ҳамда Тошкент шаҳрида (9,8 млрд. сўм) ва Қорақалпоғистон Республикасида (6,1 млрд. сўм) аниқланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мисол учун, Жалақудуқ туман халқ таълими бўлимига қарашли умумтаълим мактабларида малака тоифасига эга бўлмаган, малака тоифаси сертификати муддати тугаган ёки муддати сунъий равишда ўзгартириб киритилиши натижасида 132 та ҳолатда 422,8 млн. сўм тоифа учун тўловларни ортиқча тўланишига йўл қўйилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Балиқчи туманидаги 11-сонли мактабгача таълим ташкилотида пудратчи ташкилот томонидан ҳақиқатда бажарилмаган 685,6 млн. сўмлик таъмирлаш ишларини ҳисоботга қўшиб ёзиш йўли билан тўловга ортиқча тақдим этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бухоро вилоятида соғлиқни сақлаш тизимидаги 12 та тиббиёт муассасаларида тез тиббий ёрдам ходимларига бюджетдан ва ҳомийлар ҳисобидан берилган бир марталик моддий ёрдам пулларининг тўланишида ходимларнинг ишлаётган ўрин бирликларига нисбатан нотўғри ҳисобланиши натижасида жами 1 108,4 млн. сўмлик маблағлар ортиқча тўланишига йўл қўйилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат бюджети жараёнининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлашдаги муаммолар туфайли Наманган вилоятида эркин қолдиқ маблағларининг камида 10 фоизини жамоатчилик фикри асосида сарфлаш талаби Косонсой туманидан ташқари бирорта туманда энг кўп овоз олган тадбирларга маблағлар йўналтирилмаган ва бу борада жамоатчилик фикри инобатга олинмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари, коронавирус пандемияси даврида бюджет маблағларидан оқилона фойдаланиш мақсадида Ҳукуматнинг 2020 йил 16 апрелдаги 232-сонли қарорида вазирлик, идоралар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда барча бюджет ташкилотларида асосий воситаларни харид қилиш ва капитал таъмирлаш билан боғлиқ харажатлар 1 июлга қадар тўхтатилиши белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳукумат қарорлари билан муҳим тадбирларни ўз вақтида ва тўлиқ молиялаштириш мақсадида маблағлар мақбуллаштирилган ҳамда асосий воситаларни харид қилиш ва капитал таъмирлаш билан боғлиқ харажатлар тўхтатилган бўлса-да, жорий йилнинг ўтган даврида маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбалари ҳисобидан хизмат автомашиналари сотиб олиш учун жами 65,4 млрд. сўм миқдоридаги маблағлар сарфлаб юборилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, жойларда Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, Тошкент шаҳар, вилоятлар ва туман (шаҳар) маҳаллий бюджетларининг қўшимча манбалари тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва халқ депутатлари Кенгашларининг қарорлари асосида сарфланиши кераклиги тўғрисида «2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонуни билан белгиланган талабларни бажарилмасдан қолиши ҳолатларига ҳам йўл қўйиб келинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2020 йил тўққиз ойидаги ижроси тўғрисидаги ахборотини эшитиб ва муҳокама қилиб, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонунининг 8-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2020 йил тўққиз ойидаги ижроси тўғрисидаги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иқтисодиётнинг ўсиш суръатларини таъминлаш, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш ҳамда пандемияга қарши курашиш учун ажратилган маблағларнинг мақсадли сарфланиши устидан таъсирчан назоратни давом эттирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бюджет шаффофлигини таъминлаш ва муаммоли ҳудудларни аниқлаш мақсадида бюджет очиқлиги бўйича ҳудудлар рейтингини юритиб борсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазирининг жорий йил биринчи ярим йили ҳисоботи тўғрисидаги Сенат қарорида Вазирлар Маҳкамасига, биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар ҳамда давлат мақсадли жамғармалари расмий веб-сайтларида бюджет ташкилотлари кесимида маблағлар тақсимоти, молиявий ҳисоботлар, капитал қўйилма лойиҳаларининг ижроси ҳамда ўтказилган танлов (тендер) савдолари ва амалга оширилган давлат харидлари тўғрисидаги маълумотларни жойлаштириб боришни ташкил этиш бўйича белгиланган топшириқнинг бажарилмасдан қолганлиги кўрсатиб ўтилсин ва ушбу масалани Вазирлар Маҳкамаси Раёсатда кўриб чиқиб, масъул ходимлар жавобгарлигини белгилаган ҳолда натижаси юзасидан бир ой муддатда Олий Мажлис Сенатига батафсил маълумот тақдим этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат бюджети барқарорлигини таъминлаган ҳолда бюджет ташкилотлари ва бюджетдан маблағ олувчиларнинг Давлат бюджетида кўзда тутилган харажатларини ўз вақтида молиялаштирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бюджет ташкилотлари ва бюджетдан маблағ олувчилар томонидан бюджет маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш бўйича дастлабки ва жорий назорат олиб бориш юзасидан таъсирчан тизимли чоралар ишлаб чиқсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий бюджетлар солиқ қарздорлигини камайтириш, бюджет маблағларини тақсимлашда фуқаролар иштирокининг туман (шаҳар)лар бюджетлари қўшимча манбаларининг камида 10 фоизини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларга йўналтириш бўйича назоратни амалга оширсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бюджет жараёнининг шаффофлигини таъминлаш мақсадида ҳисоботларни биринчи даражали бюджет тақсимловчилар бўйича кенгайтирилган маълумотлар асосида шакллантириш ҳамда халқаро стандартларга мувофиқ тайёрлаш чораларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инқирозга қарши курашиш жамғармаси маблағлари бўйича йўл қўйилган мақсадсиз ва ноқонуний сарфланган маблағларни ундириш ҳамда уларни белгиланган тартибда бюджетга қайтариш бўйича таъсирчан чораларни амалга оширсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги билан биргаликда нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ҳамда тўлашда мавжуд муаммоларнинг олдини олсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
молиявий интизом ва назоратни кучайтириш, ички аудит тизимини мустаҳкамлаш, ноқонуний харажатлар ва камомадларга йўл қўймаслик бўйича ваколати доирасида тегишли чораларни кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 1 январга қадар юридик шахсларнинг Давлат бюджетига бўлган қарздорлигини ҳамда маҳаллий бюджетларга солиқлардан қарздорликни камайтириш, шунингдек маҳаллий бюджетларга аниқланган қўшимча даромадни бюджетга ундирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқларнинг йиғувчанлиги даражасини ошириш, боқимонда қарздорликларни камайтириш ҳамда ортиқча тўловларга йўл қўймаслик ишларини ташкил этиш бўйича тегишли чора-тадбирларни амалга оширсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат бюджети маблағларидан фойдаланишда йўл қўйилган молиявий хатолар кўрсатиб ўтилсин ҳамда келгусида шу каби салбий ҳолатларнинг олдини олиш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари туман ва шаҳарлар бюджетлари қўшимча манбаларининг камида 10 фоизини биринчи навбатда фуқаролар томонидан билдирилган таклифлари асосида ҳозирда долзарб бўлган кечиктириб бўлмайдиган муҳим тадбирларнинг молиялаштирилишини қатъий назоратга олсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунининг маҳаллий бюджетлар қўшимча манбаларини тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва халқ депутатлари Кенгашларининг қарорлари асосида сарфланиши тўғрисидаги талабларнинг ижосини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳри маҳаллий бюджетлари, туман ва шаҳарлар бюджетларининг қўшимча манбалари ҳисобидан харид қилинган товар ва хизматлар, қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб юборилаётган объектлар рўйхати, қурилиш-таъмирлаш ишларининг молиялаштирилиши тўғрисидаги маълумотларни ўз расмий веб-сайтларида жойлаштириб, таҳлил қилиб натижаси бўйича тегишли қарорлар қабул қилиб борсин.Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳри маҳаллий бюджетлари, туман ва шаҳарлар бюджетларининг қўшимча манбалари ҳисобидан харид қилинган товар ва хизматлар, қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб юборилаётган объектлар рўйхати, қурилиш-таъмирлаш ишларининг молиялаштирилиши тўғрисидаги маълумотларни ўз расмий веб-сайтларида жойлаштириб, таҳлил қилиб натижаси бўйича тегишли қарорлар қабул қилиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси маҳаллий бюджетлар қўшимча манбаларининг «2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талаблари асосида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва халқ депутатлари Кенгашларининг қарорларига биноан сарфланиши ҳолатларини ўрганиб, прокуратура органларининг 2020 йилдаги фаолияти тўғрисида Олий Мажлис Сенатига тақдим этиладиган навбатдаги ҳисоботида мазкур масалага алоҳида эътибор қаратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда тегишли бюджет маблағларини тақсимловчилар Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурларида Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган объектлар рўйхатини, лойиҳанинг қиймати ва ижроси тўғрисидаги маълумотларни доимий равишда ўз расмий веб-сайтларига жойлаштириб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар Кенгашлари Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар вилоят бюджетлари, Тошкент шаҳри шаҳар бюджети, туманлар ва шаҳарлар бюджетлари ҳисобидан ташкилотлар ва муассасалар томонидан харажатларни амалга ошириш ва ишларни бажаришда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
молиялаштириш манбаси аниқ бўлмаган ҳолларда тегишли тадбирларни амалга оширмаслик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бажариладиган ишларни белгиланган тартибда тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатлари ва унга берилган экспертиза хулосаларисиз, шунингдек лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлашни қурилиш-монтаж ишлари билан бир вақтда параллел равишда олиб борилишига йўл қўймаслик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пудратчи (лойиҳачи) ташкилотларни белгиланган тартибда тендер (конкурс) ўтказмасдан танлаб олиниши юзасидан қатъий назорат ўрнатилиши тавсия этилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ушбу Қарор ижроси юзасидан умумий назорат ўрнатсин ҳамда амалга оширилган ишлар бўйича 2021 йилнинг 1 мартига қадар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига умумлаштирилган ахборот тақдим этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ушбу Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси раиси Э. Гадоев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2020 йил 18 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
CҚ-190-IV-сон