Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг
буйруғи
«Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (3-сонли БҲС) «Бюджет ҳисоботи»ни тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруқнинг 2-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 28 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3124-2]
1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2018 йил 18 декабрдаги 157-сон «Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (3-сонли БҲС) «Бюджет ҳисоботи»ни тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғининг (рўйхат рақами 3124, 2019 йил 18 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2019 й., 3-сон, 57-модда) 2-бандидаги «январдан» деган сўз «июлдан» деган сўз билан алмаштирилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Молия вазири Т. ИШМЕТОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 18 декабрь,
60-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.12.2020 й., 10/20/3124-2/1676-сон)