Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
қарори
«Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 10 сентябрда қабул қилинган ЎРҚ-330-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Ташқи сиёсий фаолияти концепциясига ўзгартиш киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-415-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2018 йил 12 сентябрда киритилган «Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 10 сентябрда қабул қилинган ЎРҚ-330-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Ташқи сиёсий фаолияти концепциясига ўзгартиш киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинсин.
2. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари Х. КЕТМОНОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 21 сентябрь,
2021-III-сон