Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси мажлисининг кун тартиби тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси мажлисининг қуйидаги кун тартиби тасдиқлансин:
1. «Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган айрим тоифадаги шахслар устидан маъмурий назорат тўғрисида»ги ҚЛ-408-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисида (иккинчи ўқиш).
2. «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-410-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида (иккинчи ўқиш).
3. «Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодекси, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги ҚЛ-437-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисида (иккинчи ўқиш).
4. «Судлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимчалар киритиш ҳақида»ги ҚЛ-447-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисида (иккинчи ўқиш).
5. «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-453-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида (биринчи ўқиш).
6. «Яйловлар тўғрисида»ги ҚЛ-454-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида (биринчи ўқиш).
7. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А. Абдухакимовга «Тошкент шаҳри ҳамда Навоий вилоятининг Навоий шаҳрида аҳолига давлат томонидан кафолатланган тиббий ёрдам кўрсатишни самарали ташкил қилиш чораларини кўриш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг парламент сўровини юбориш ҳақида.
8. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А. Абдухакимовга «Бирламчи тиббий-санитария муассасалари учун белгиланган штат миқдорларини қайта кўриб чиқиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг парламент сўровини юбориш ҳақида.
9. «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари Б. Алихановнинг «Оролни қутқариш халқаро жамғармаси (ОҚХЖ) таъсисчи давлатлари раҳбарларининг саммитида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан билдирилган ташаббуслар ва таклифларнинг мазмун-моҳияти ҳамда аҳамиятини кенг жамоатчиликка етказиш бўйича амалий тадбирлар дастури тўғрисида»ги ахбороти ҳақида» Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг Қарорини тасдиқлаш тўғрисида.
10. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламентига қўшимча киритиш тўғрисида.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 7 январь,
2285/1-III-сон