31.10.2019 йилдаги 2864-III-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қарори, 31.10.2019 йилдаги 2864-III-сон
Кучга кириш санаси
31.10.2019
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А.Шадмановга «Тиббий хизматлар кўрсатиш сифатини яхшилаш ва уларнинг кўламини кенгайтириш мақсадида даволаш-профилактика муассасаларини жиҳозлаш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг парламент сўровини юбориш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунининг 12-моддасига ва «Парламент назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 14-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитасининг Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А. Шадмановга «Тиббий хизматлар кўрсатиш сифатини яхшилаш ва уларнинг кўламини кенгайтириш мақсадида даволаш-профилактика муассасаларини жиҳозлаш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг парламент сўровини юбориш ҳақидаги таклифи қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Қарор ва парламент сўрови Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А. Шадмановга юборилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 31 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2864-III-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири
А.Қ. Шадмановга
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тиббий хизматлар кўрсатиш сифатини яхшилаш ва уларнинг кўламини кенгайтириш мақсадида даволаш-профилактика муассасаларини жиҳозлаш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПАРЛАМЕНТ СЎРОВИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳурматли Алишер Қаюмович,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатимизда тиббий хизматлар кўрсатиш сифати ва самарадорлигини ошириш ҳамда тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат бюджетидан соғлиқни сақлаш тизимини молиялаштиришга ажратилаётган маблағлар ҳам йилдан-йилга кўпаймоқда. Жорий йилда соҳага 12,1 трлн. сўм йўналтирилди, бу ўтган йилдагига қараганда 1,3 баробар кўпдир. Давлат тиббиёт ташкилотларини дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш яхшиланаяпти. Жорий йилда 231 та тиббиёт объектида, жумладан 13 та республика, 44 та вилоят тасарруфидаги муассаса, 59 та туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмаси, 99 та қишлоқ, шаҳар оилавий поликлиникаси ва қишлоқ врачлик пункти, 16 та бошқа тиббиёт муассасасида 972,3 млрд. сўмлик қурилиш-таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари олиб борилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тиббиёт муассасаларини жиҳозлашга қаратилган халқаро молия институтлари иштирокидаги 8 та хорижий инвестициявий лойиҳа доирасида жорий йилнинг шу вақтига қадар 75,5 млн. АҚШ доллари миқдоридаги маблағ ўзлаштирилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро молия институтларининг кредитлари, давлат бюджети маблағлари ҳисобидан йил бошидан буён республикадаги тиббиёт муассасаларига 120 турдаги, қиймати 50,0 млн. АҚШ долларига тенг тиббий асбоб-ускуналар етказиб берилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, вилоятлардаги кўп тармоқли тиббиёт марказлари 14 та стационар ва мобиль рақамли рентген, 8 та МРТ (1,5 тесла), 6 та ҳудудий онкология муассасаси эса 6,5 млн. АҚШ долларига тенг 15 та 2 турдаги гамма терапия ускунаси билан жиҳозланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, депутатлар томонидан ҳудудларда аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифати ва самарадорлигини ўрганиш мобайнида даволаш-профилактика муассасаларини жиҳозлаш борасидаги ишлар етарли даражада ташкил этилмаганлиги маълум бўлди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жумладан, қишлоқ оилавий поликлиникаларининг ташкил этилганига икки йилдан ортиқ вақт ўтган бўлса-да, улар бугунги кунга қадар тиббий асбоб-ускуналар билан тўлиқ таъминланмаган. Бундан ташқари ушбу жиҳозларнинг аксарият қисми асосан марказий муассасаларга етказиб берилмоқда. Бу эса, ўз навбатида, қуйи бўғин ҳисобланган қишлоқ врачлик пунктлари, қишлоқ оилавий поликлиникаларида тиббий ёрдам сифати ва самарадорлиги пастлигича қолишига олиб келмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тиббиёт муассасаларига етказиб берилган тиббий ускуналарни ўрнатиш, жиҳозлаш ва улардан самарали фойдаланиш билан боғлиқ муаммолар ҳам кўпайиб бормоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жойларда ўтказилган ўрганишлар шуни кўрсатмоқдаки, тиббий жиҳозларни етказиб беришда демографик омиллар ҳисобга олинмаганлиги тиббий жиҳозларни ўрнатиш ва улардан самарали фойдаланишда муаммоларни юзага келтирмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили» Давлат дастурида даволаш-профилактика муассасаларини жиҳозлаш масалаларини маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда амалга ошириши назарда тутилган бўлса-да, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларининг жойлардаги ўрганишлари уларнинг иштироки умуман сезилмаётганлигини кўрсатмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, Тошкент, Жиззах ва Сирдарё вилоятларининг аксарият туманларида тақсимот бўйича ажратилган тиббий жиҳозларни ўрнатиш билан боғлиқ қатор муаммолар мавжудлиги кузатилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда «Парламент назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 14-моддасига мувофиқ Сиздан 10 кун муддатда қуйидаги масалалар юзасидан асослантирилган тушунтиришлар беришингизни сўраймиз:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар кўламини кенгайтириш мақсадида ажратилаётган тиббий жиҳозларнинг бирламчи тақсимоти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йил давомида олинган тиббий жиҳозлардан, айниқса, халқаро молия институтлари кредит линиялари орқали олинган жиҳозлардан самарали фойдаланиш ҳолати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили» Давлат дастурининг 148-бандида назарда тутилган 231 та тиббиёт объектида амалга оширилаётган қурилиш-таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларининг бугунги ҳолати.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси