Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг
қарори
«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноий жавобгарликни либераллаштиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси иккинчи ўқишда қабул қилинган, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2018 йил 24 майда киритилган «Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 178-моддасига ўзгартиш киритиш ҳақида»ги ҚЛ-363-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2018 йил 30 майда киритилган «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимчалар киритиш ҳақида»ги ҚЛ-367-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари А. Умирзаков, Дж. Атоджонов, А. Хамраев, Ш. Тухташев ва Д. Арипов томонидан 2018 йил 30 майда киритилган «Жамоат жойларида чилим ва электрон сигареталар чекишни чеклаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги ҚЛ-373-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2018 йил 20 июнда киритилган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-378-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан 2018 йил 8 августда киритилган «Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 1981 ва 287-моддаларига ўзгартиш ва қўшимча киритиш ҳақида»ги ҚЛ-403-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2018 йил 29 августда киритилган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-406-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини, Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан 2018 йил 30 августда киритилган «Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар қабул қилинганлиги ва жиноий жавобгарликдан озод қилиш институти такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-409-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан 2018 йил 30 августда киритилган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги ҚЛ-411-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноий жавобгарликни либераллаштиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» деган янги ном билан битта қонун лойиҳасига бирлаштирсин ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси кун тартиби лойиҳасига киритиш учун Қонунчилик палатаси Кенгашига тақдим этсин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 5 сентябрь,
1968-III-сон