Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Абдухакимовга «Бирламчи тиббий-санитария муассасалари учун белгиланган штат бирликлари сонини қайта кўриб чиқиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг парламент сўровини юбориш ҳақида
«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунининг 12-моддасига, шунингдек «Парламент назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 14-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитасининг Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А. Абдухакимовга «Бирламчи тиббий-санитария муассасалари учун белгиланган штат бирликлари сонини қайта кўриб чиқиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг парламент сўровини юбориш ҳақидаги таклифи қабул қилинсин.
2. Ушбу Қарор ва парламент сўрови Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А. Абдухакимовга юборилсин.
3. Ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 7 январь,
2293-III-сон