31.10.2019 йилдаги 2862-III-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қарори, 31.10.2019 йилдаги 2862-III-сон
Кучга кириш санаси
31.10.2019
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта-махсус таълим вазири И. Мажидовга «Вазирлик тасарруфидаги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётганларни талабалар турар жойлари билан таъминлашни янада яхшилаш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида» парламент сўровини юбориш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунининг 12-моддасига ва «Парламент назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 14-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитасининг Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта-махсус таълим вазири И. Мажидовга «Вазирлик тасарруфидаги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётганларни талабалар турар жойлари билан таъминлашни янада яхшилаш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида» парламент сўровини юбориш ҳақидаги таклифи қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Қарор ва парламент сўрови Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта-махсус таълим вазири И. Мажидовга юборилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 31 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2862-III-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири
И.У. Мажидовга
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлик тасарруфидаги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётганларни талабалар турар жойлари билан таъминлашни янада яхшилаш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПАРЛАМЕНТ СЎРОВИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳурматли Иномжон Уришович,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган ташаббуслар асосида мамлакатимиз иқтисодиётининг реал секторлари учун малакали ва замон талабларига жавоб берадиган олий маълумотли мутахассис кадрлар тайёрлаш, ёшларнинг олий маълумотли бўлишлари учун кенг имкониятлар яратиш борасида сезиларли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, кўплаб янги олий ўқув юртларининг фаолияти йўлга қўйилмоқда, уларда сиртқи ва кечки бўлимлар ташкил этилмоқда, қабул квоталари сони сезиларли даражада оширилмоқда. Натижада мамлакатимизда олий таълим муассасаларининг сони кўпайиши баробарида талабалар сонининг ҳам ортишига олиб келмоқда. Жумладан, бугунги кунда мамлакатимиздаги 93 та маҳаллий, 20 та хорижий олий таълим муассасасида ҳамда уларнинг 81 та филиалларида жами 350 мингдан зиёд талаба таҳсил олмоқда. Бу эса ўтган йиллардагига нисбатан анча кўп демакдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шундан келиб чиқиб олий таълим муассасаларидаги талабалар турар жойлари сонини кўпайтириш, янгиларини қуриш, талабалар турар жойларининг моддий-техника таъминотини яхшилаш, уларда талабалар учун зарур шарт-шароитлар яратишни тақозо этмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бугунги кунда мавжуд олий ўқув юртларида 49 188 ўринли 189 та талабалар турар жойи мавжуд бўлиб, уларда 68 мингдан ортиқ талабалар яшаб келмоқда. Ўрганишлар мобайнида таҳсил олаётган талабаларнинг 40 фоизи талабалар турар жойи билан таъминланиши лозим бўлса-да, амалда талабалар эҳтиёжининг бор йўғи 15 фоизи қаноатлантирилгани кузатилди. Мазкур талабалар турар жойларидаги яратилган шарт-шароитларни ҳам қониқарли деб бўлмайди. Уларнинг баъзилари капитал таъмирга муҳтож бўлиб, аксариятида майдон етишмаслиги сабабли турли хил тўгараклар, кутубхоналар ва маънавият хоналари ташкил этилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Депутатлар томонидан ҳудудларда ўтказилган ўрганишлар шуни кўрсатмоқдаки, бугунги кунда республика бўйича қўшимча 70 минг ўринли талабалар турар жойига эҳтиёж мавжуд.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда «Парламент назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 14-моддасига мувофиқ Сиздан 10 кун муддатда қуйидаги масалалар юзасидан асослантирилган тушунтиришлар беришингизни сўраймиз:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирлик тасарруфидаги олий таълим муассасаларидаги қабул квоталарининг оширилишига мос равишда талабалар турар жойларига нисбатан ўсиб бораётган эҳтиёжни ўз вақтида таъминлаш ва замон талаблари асосида уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш борасида олиб борилаётган ишлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабалар турар жойларининг моддий таъминотини яхшилаш учун ажратилаётган бюджет маблағларидан самарали фойдаланиш бўйича амалга оширилаётган ишлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат-хусусий шериклик шартлари асосида талабалар турар жойларини қуриш ва таъмирлаш юзасидан кўрилаётган чоралар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси