Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг
қарори
«Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-443-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан 2018 йил 3 декабрда киритилган «Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-443-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси кўриб чиқиши учун қабул қилиш мумкинлиги тўғрисидаги Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг хулосаси маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси ушбу қонун лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг мажлисида биринчи ўқишда кўриб чиқиш учун тайёрласин.
3. Қонун лойиҳаларини ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқишни ташкил этиш бўйича мувофиқлаштирувчи гуруҳ мазкур қонун лойиҳасини Қонунчилик палатасида тайёрлаш, кўриб чиқишнинг, шунингдек қабул қилишнинг барча босқичларида кузатиб боришни таъминласин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 5 декабрь,
2195-III-сон