Ҳужжат кучини йўқотган 26.02.2025 04.09.2020 йилдаги 440-IV-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қарори, 04.09.2020 йилдаги 440-IV-сон
Кучга кириш санаси
04.09.2020
Ҳужжат кучини йўқотган 26.02.2025
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонун ижодкорлиги ва парламент назоратини амалга ошириш жараёнида ёшлар иштирокини янада фаоллаштириш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг 2025 йил 26 февралдаги 574-V-сонли «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламенти фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўнгги йилларда мамлакатимизда ёшлар масаласига давлат сиёсатининг устувор вазифаларидан бири сифатида алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. Ёшларнинг ҳуқуқий онги ва саводхонлигини ошириш, сиёсий-ҳуқуқий билим ва кўникмаларини юксалтириш, шу орқали уларни жамиятда кечаётган ислоҳотларнинг фаол иштирокчисига айлантириш, қонун ижодкорлиги жараёнига кенг жалб қилиш, қабул қилинаётган қонунларни ёшлар орасида тарғиб қилиш баробарида уларнинг парламент ҳаётига дахлдорлигини кучайтириш давлат сиёсатининг бош мазмунига айланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўз навбатида, ёшларга оид давлат сиёсатини изчил ва самарали амалга ошириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга кўмаклашиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Ёшлар масалалари бўйича комиссия тузилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Комиссия мамлакатимиз Президенти бошчилигида олиб борилаётган кенг кўламли демократик ислоҳотларга ҳамоҳанг тарзда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда қуйи палатанинг ролини янада ошириш, шунингдек ёшларнинг жамият ва давлат ишларини бошқаришдаги иштироки ва таъсирини амалда таъминлаш, уларнинг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий фаоллигини қўллаб-қувватлаш масалаларида бирлаштирувчи институт, муҳим кўприк вазифасини бажара бошлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёшларнинг парламент ишидаги иштирокини фаоллаштириш билан бир қаторда уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, сиёсий-ҳуқуқий билимларини бойитиш, ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, қонун ижодкорлиги, ҳуқуқни қўллаш амалиётининг долзарб муаммоларини ёшлар иштирокида муҳокама қилиш ҳамда ёшлар ўртасида юзага келаётган кўплаб нохуш манзаралар, «оммавий маданият» кўринишларини бартараф этишга қаратилган таклифлар тайёрлаш, ёшларда ватанпарварлик руҳини кучайтириш каби долзарб масалаларга комплекс ёндашиш талаб этилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёшларнинг қонун ижодкорлиги ва парламент назоратини амал ошириш жараёнидаги иштирокини янада кенгайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузурида Ёшлар парламенти (бундан буён матнда Ёшлар парламенти деб юритилади) ташкил этилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2020 йилнинг 17 август куни Ёшлар парламенти аъзолари билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси раҳбарлари ўртасида ўтказилган учрашувда ёшларни парламент фаолияти, шу жумладан қонун ижодкорлиги жараёнининг барча босқичларига жалб этиш, қонун ижодкорлиги фаолияти сифатини оширишга доир янги ва устувор йўналишларни белгилашда уларнинг фаоллигини янада кучайтириш ҳамда ёшларга оид давлат сиёсати соҳасидаги халқаро ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Шу билан бирга Ёшлар парламентининг икки йилга мўлжалланган «Йўл харитаси» ҳамда Иш режасини ишлаб чиқишга келишиб олинди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 21-бандини инобатга олган ҳолда ҳамда қонун ижодкорлиги ва парламент назоратини амалга ошириш жараёнида ёшлар иштирокини янада фаоллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси билан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши ўртасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламенти фаолиятига кўмаклашиш тўғрисидаги ҳамкорлик битими тузилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Ёшлар масалалари бўйича комиссияси зиммасига Ёшлар парламенти билан ҳамкорликни йўлга қўйиш вазифаси юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Ёшлар масалалари бўйича комиссиясига (А. Аслонов):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёшлар парламенти Низомида назарда тутилган вазифалар ўз вақтида ва сифатли бажарилишига кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёшлар парламенти ҳар бир аъзосининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси қўмиталари ва депутатлари билан ўзаро алоқасини йўлга қўйган ҳолда, фаол ҳамкорлик олиб борилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёшлар парламенти аъзоларида парламент назоратини амалга ошириш бўйича кўникмаларни шакллантириш борасида зарур чораларни кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёшлар масалаларига оид қонун ҳужжатларини такомиллаштириш, уларнинг ижроси бўйича самарали ҳамда таъсирчан парламент ва депутат назоратини амалга ошириш юзасидан Ёшлар парламенти томонидан киритилган таклифларга алоҳида эътибор қаратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёшларнинг жамият ва давлат ҳаётида тутган ўрнини янада оширишга, уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларига доир, шунингдек ёшлар масалаларига оид қонун ҳужжатларини кенг жамоатчиликка етказишга қаратилган ташвиқот-тарғибот тадбирларини ташкил қилишга эътиборни кучайтириш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари А. Саидов зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2020 йил 4 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
440-IV-сон