Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси мажлисининг кун тартиби тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси мажлисининг қуйидаги кун тартиби тасдиқлансин:
1. «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили» Давлат дастурининг 2019 йил учинчи чорагида бажарилиши юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботи тўғрисида.
2. Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Б. Сайфуллаевга «Республикамиздаги мавжуд моддий маданий меърос объектларини тиклаш, сақлаш ҳамда муҳофаза қилиш мақсадлари учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларидан ажратилаётган маблағлардан самарали фойдаланиш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида» парламент сўровини юбориш ҳақида.
3. Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта-махсус таълим вазири И. Мажидовга «Вазирлик тасарруфидаги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётганларни талабалар турар жойлари билан таъминлашни янада яхшилаш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида» парламент сўровини юбориш ҳақида.
4. Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш.М. Садиковга «Эркин иқтисодий зоналарда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини ишлаб чиқариш борасида амалга оширилаётган ишлар ва бу соҳадаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича кўрилаётган чоралар тўғрисида» парламент сўровини юбориш ҳақида.
5. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А. Шадмановга «Тиббий хизматлар кўрсатиш сифатини яхшилаш ва уларнинг кўламини кенгайтириш мақсадида даволаш-профилактика муассасаларини жиҳозлаш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида» парламент сўровини юбориш ҳақида.
6. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А. Шадмановга «Тиббиёт соҳасида хусусий сектор улушини янада ошириш, унинг ривожланишига кўмаклашиш ҳамда соҳага хорижий инвестицияларни жалб қилиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида» парламент сўровини юбориш ҳақида.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 31 октябрь,
2859-III-сон