Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Қарори
Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директори Д. Саттаровнинг «Импорт маҳсулотларини божхона текширувидан ўтказиш тизимини янада қулайлаштириш мақсадида вилоятларда агентликнинг махсус лабораторияларини ташкил этиш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг парламент сўровига жавоби ҳақида
«Парламент назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 14-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. «Импорт маҳсулотларини божхона текширувидан ўтказиш тизимини янада қулайлаштириш мақсадида вилоятларда агентликнинг махсус лабораторияларини ташкил этиш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг парламент сўровига Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директори Д. Саттаров томонидан юборилган ёзма жавоб маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси фракциясига:
«Ўзстандарт» агентлиги билан биргаликда соҳани ривожлантиришга қаратилган «Йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш;
стандартлаштириш ва сертификатлаштириш тизимини янада такомиллаштириш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш тавсия этилсин.
3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 8 сентябрь,
453-IV-сон