29.10.2019 йилдаги 2857-III-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қарори, 29.10.2019 йилдаги 2857-III-сон
Кучга кириш санаси
29.10.2019
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Н. Хусановнинг «2019 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини ташкил этиш бўйича давлат буюртмасининг жорий йил тўққиз ойидаги ижроси тўғрисида»ги ахбороти ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг «2019 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини ташкил этиш бўйича давлат буюртмасининг жорий йил тўққиз ойидаги ижроси тўғрисида»ги ахборотини эшитиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси шуни таъкидлайдики, аҳоли бандлигини таъминлашга доир дастурларни шакллантириш, янги иш ўринларини ташкил этиш бўйича давлат буюртмаларини ишлаб чиқиш ва аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд қатламлари учун иш жойлари захирасини белгилаш борасида вазирлик томонидан сезиларли ишлар амалга оширилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, 2019 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини ташкил этиш бўйича давлат буюртмасига мувофиқ аҳолининг доимий бандлигини таъминлаш, янги иш ўринларини ташкил этиш юзасидан кўрилган чора-тадбирлар натижасида жорий йилнинг тўққиз ойида республика бўйича 266,3 мингта иш ўринлари яратилиб, белгиланган прогноз 119,8 фоизга бажарилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишсизлик даражаси ва аҳоли бандлигини таъминлаш эҳтиёжи юқори бўлган Қорақалпоғистон Республикасида 15,6 минг, Андижонда 24,4 минг, Қашқадарёда 22 минг, Жиззахда 13,4 минг, Самарқандда 27,6 минг, Фарғонада 32,2 минг иш ўрини ташкил этилишига эришилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатимизда қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш юзасидан олиб борилган ишлар натижасида яратилган иш ўринларининг қарийб 50 фоизи, яъни 129 мингтаси кичик корхоналар ва микрофирмалар ҳисобига ташкил этилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот даврида фаолият кўрсатмаётган хўжалик субъектларига ёрдам кўрсатиш, самарасиз фойдаланилаётган бинолар ва қурилиши тугалланмаган 1 059 та объектлардаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш, кўмаклашиш натижасида 11,5 мингта иш ўрни яратилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Давлат-хусусий шериклик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг қабул қилиниши Халқ таълими, Мактабгача таълим ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари тизимида давлат-хусусий шерикчилик асосида замонавий таълим муассасалари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида инновацион хизмат кўрсатувчи тиббиёт марказларида барқарор иш ўринларини яратилишида қонуний асос бўлиб хизмат қилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жумладан, давлат бюджети маблағлари ва давлат-хусусий шериклик шартлари асосида ишга тушган ижтимоий ва бошқа объектлар ҳисобига 12,1 мингта иш ўринлари ташкил қилинди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жорий йилда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан 267,5 минг аҳолини давлат буюртмаси доирасида яратилган ва бўш иш ўринларига ишга жойлашишига кўмаклашган, бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,3 бараварга ошишига эришилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бугунги кунда 30,6 минг ишсиз аҳоли меҳнат бозоридаги талабдан келиб чиққан ҳолда касбга ўқитилган ҳамда ушбу мақсадлар учун Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан 21,4 млрд. сўм сарфланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилган ишлар натижасида жорий йилнинг тўққиз ойида 48 минг нафар ишсиз шахсга ишсизлик нафақаси тайинланиб, Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан 17,2 млрд. сўм тўлаб берилди ҳамда 33 минг нафар фуқароларга меҳнат ҳуқуқи ва ишга жойлаштириш имконияти ҳақида ахборот ва маслаҳатлар берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жорий қилинган янгича тартибга асосан субсидия ва грант бериш учун Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан 15 млрд. сўм ажратилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бу борада амалга оширилаётган ишлар билан бирга, аҳоли бандлигини таъминлашда айрим муаммолар ҳам мавжуд. Хусусан, бугунги кунда 30 та касб-ҳунар коллежлари касбга ўқитиш марказларини ташкил этиш учун вазирлик тизимига ўтказилган бўлсада, улардан мақсадли фойдаланиш борасидаги ишлар етарлича ташкил этилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Расмий секторда банд аҳоли сони 326,3 мингга (ёки 6,2 %) ўсиб, 5 403 минг кишини ҳамда норасмий секторда бандлар сони 137,7 мингга ёки 1,7 фоизга камайиб, 7 964 мингни ташкил этган бўлсада, ҳали бу борада қилиниши керак бўлган ишлар талайгина.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишсиз фуқароларни талаб юқори бўлган касб-ҳунарга ўқитиш масаласига ҳам етарлича эътибор қаратилмаётганлиги туфайли меҳнат бозорига илк бор кириб келаётган ёшларни эҳтиёж юқори бўлган мутахассислик бўйича ишга жойлаб бўлмаяпти, яъни иш берувчининг талабига жавоб бермаяпти.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таълимнинг касб стандартлари билан уйғунлашмаганлиги тайёрланаётган кадрларнинг меҳнат бозорида муносиб ўрин эгаллашларига тўсқинлик қилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқорида баён қилинганлардан келиб чиққан ҳолда ҳамда «Парламент назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 10, 21-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Н. Хусановнинг «2019 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини ташкил этиш бўйича давлат буюртмасининг жорий йил тўққиз ойидаги ижроси тўғрисида»ги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н. Хусанов):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
масъул вазирликлар, идоралар, хўжалик бошқаруви органлари ва ҳокимликлар томонидан 2019 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини ташкил этиш бўйича давлат буюртмаси барча йўналишларининг ижросини тўлиқ таъминлашга алоҳида эътибор қаратсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро ахборот тизими дастурини республикада жорий этиш борасидаги вазифалар ижросини белгиланган муддатларда якунига етказиш чораларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30 та касб-ҳунар коллежлари негизида касбга ўқитиш марказларини ташкил этиш борасидаги ишларни белгиланган муддатларда ижросини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини ташкил этиш бўйича давлат буюртмасининг ижросини таъминлашда қолоқликка йўл қўйган ҳудудлардаги ишнинг ҳолатини танқидий ўрганиб чиқиш ҳамда келгусида вазиятни яхшилаш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини ташкил этиш бўйича давлат буюртмасида белгиланган параметрлар ижросини сўзсиз бажариш, меҳнат бозорининг ҳудудий тузилмасини такомиллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудий бюджет даромадларининг прогноз параметрларини ошириб бажарилган қисмидан Янги иш ўринлари ташкил этишни рағбатлантириш ҳудудий жамғармасига 40 фоизгача бўлган маблағни ажратиш ҳамда ушбу маблағ ҳисобига меҳнат ресурслари ортиқча бўлган ҳудудларда қўшимча янги лойиҳаларни амалга ошириш чорасини кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзини ўзи банд қилган фуқароларга вақтинчалик меҳнат гувоҳномалари, уларнинг эгаларига меҳнат стажини ҳисобга олиш ва рағбатлантирувчи имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқи берилганлигини, аҳоли ўртасида, айниқса норасмий секторда банд аҳоли улуши кўп бўлган ҳудудларда тарғибот-ташвиқот қилиш ишларини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларидаги йирик лойиҳаларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тижорат банклари билан биргаликда 2019 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини ташкил этиш бўйича давлат буюртмаси билан тасдиқланган лойиҳаларга кредит маблағлари ажратиш орқали лойиҳалар ўз вақтида амалга оширилиши устидан тизимли мониторинг олиб борилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
янги иш ўринлари ташкил этилишини ва аҳолининг бандлиги таъминланишини, айниқса, ишчи кучи кўп минтақаларда бу борадаги режалар, дастурлар бажарилиши юзасидан назорат-таҳлил тадбирларини ўтказишга алоҳида эътибор қаратсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқароларнинг кафолатланган меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш, шу жумладан бирон-бир шаклдаги мажбурий меҳнат пайдо бўлишининг олдини олиш ва унга йўл қўймаслик юзасидан таъсирчан парламент назоратини кучайтирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини маромига етказиш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 29 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2857-III-сон