Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Қарори
«Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 10-моддасига ўзгартиш ва қўшимча киритиш ҳақида»ги ҚЛ-583-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. «Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 10-моддасига ўзгартиш ва қўшимча киритиш ҳақида»ги ҚЛ-583-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси иккинчи ўқишда қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси қабул қилинган тузатишларни ҳисобга олган ҳолда мазкур қонун лойиҳасини икки ой ичида маромига етказсин ва учинчи ўқишда Қонунчилик палатаси муҳокамасига киритсин.
3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 29 октябрь,
2848-III-сон