19.12.2020 йилдаги 35-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 19.12.2020 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлар томонидан фуқаролик ишлари бўйича далиллар ва исботлашга оид қонун нормаларини қўллаш амалиёти тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Янги Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодекси (бундан буён матнда ФПК деб юритилади) амалга киритилиши муносабати билан, шунингдек фуқаролик ишлари бўйича далилларга оид қонун нормалари судлар томонидан тўғри ва бир хилда қўлланилишини таъминлаш мақсадида, «Судлар тўғрисида»ги Қонуннинг 17-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Судларга тушунтирилсинки, ФПК 71-моддасига кўра, фуқаролик иши бўйича далиллар деганда, тарафлар ўз талаблари ва эътирозларини асослаётган ҳолатлар, шунингдек ишнинг тўғри ҳал қилиниши учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳар қандай ҳолатлар мавжудлиги ёки мавжуд эмаслигини суд қонунда белгиланган тартибда аниқлаши учун асос бўладиган ҳар қандай фактик маълумотлар тушунилади. Бу маълумотлар қуйидагилардан олиниши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тарафлар ва учинчи шахслар тушунтиришларидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гувоҳлар кўрсатувларидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёзма ва ашёвий далиллардан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аудио- ва видеоёзувлардан;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экспертлар хулосаларидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мутахассислар маслаҳатлари (тушунтиришлари)дан.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Тарафлар ва учинчи шахслар тушунтиришлари деганда, ушбу шахслар ва уларнинг вакиллари томонидан иш учун аҳамиятга эга ҳолатлар ҳақидаги маълумотларни судга билдиришлари тушунилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тарафлар, учинчи шахслар ва улар вакилларининг тушунтиришлари оғзаки тарзда ҳам, ёзма кўринишда ҳам берилиши, шунингдек ФПК 209-моддасида белгиланган тартибда видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланиш йўли билан олиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Гувоҳларни сўроқ қилиш суд томонидан ФПК 229 — 231-моддаларида белгиланган тартибда амалга оширилади. Гувоҳларнинг далилларни таъминлаш ёки суд топшириғи тартибида олинган кўрсатувлари суд мажлисида ўқиб эшиттирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тарафлар, ишда иштирок этувчи бошқа шахслар илтимосига ёки суднинг ташаббусига кўра, ишни кўраётган суд жойлашган жойдан бошқа ерда яшовчи гувоҳлар суд топшириғи тартибида ёки видеоконференцалоқа воситаларидан фойдаланиш орқали сўроқ қилинишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шуни назарда тутиш лозимки, фуқаролик иши бўйича вакил ёки жиноят иши бўйича ҳимоячи сифатида қатнашган шахс вакил ёки ҳимоячи вазифасини бажарганлиги муносабати билан унга маълум бўлган ҳолатлар тўғрисида, шунингдек жисмоний ва руҳий нуқсонлари сабабли фактларни тўғри идрок қилишга ёки улар тўғрисида тўғри кўрсатувлар беришга лаёқатсиз шахс гувоҳ бўла олмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга ишда иштирок этувчи шахсларга нисбатан қариндошлиги, хизмат бўйича ёки бошқа қарамлиги ёхуд шахсий адовати борлиги шахснинг ишда гувоҳ сифатида қатнашишига тўсқинлик қилмайди. Мазкур ҳолатлар суд томонидан гувоҳ кўрсатувларини баҳолашда эътиборга олиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Судларга тушинтирилсинки, ФПК 84-моддасига мувофиқ, иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатлар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган рақамли, график ёзув шаклида бажарилган, шу жумладан факс, электрон ёки бошқа алоқа воситасида ёхуд ҳужжатнинг ҳақиқийлигини аниқлаш имконини берадиган ўзга усулда олинган ҳужжатлар ва материаллар ёзма далиллар ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир қатор ҳужжатлар (ФҲДЁ органлари томонидан бериладиган гувоҳномалар, нотариал ҳужжатлар, векселлар) ҳуқуқий шакли тартибга солинган ва улар учун муайян ҳимоя даражасига эга бўлган махсус бланкалар, махсус реквизитлар (муҳр, штамп) ва шаклига нисбатан бошқа талаблар назарда тутилган бўлиб, улар мазкур талабларга мувофиқ бўлмаганда, шунингдек улар имзоланмаган ёки ваколат берилмаган шахс томонидан имзоланган ҳолларда, улар суд томонидан ёзма далиллар сифатида қабул қилиниши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. ФПК 87-моддасига кўра, ёзма далиллар судга, қоида тариқасида, асл нусхада ёки тегишли тарзда тасдиқланган кўчирма нусхада тақдим этилади. Агар ҳужжатнинг кўчирма нусхаси тақдим этилган бўлса, суд зарур ҳолларда, унинг аслини талаб қилиб олишга ҳақли. Агар кўриб чиқилаётган ишга ҳужжатнинг фақат бир қисми тааллуқли бўлса, унинг тасдиқланган кўчирма нусхаси тақдим этилиши мумкин. Ишга ҳужжатнинг аслини қўшиб қўйиш имкони бўлмаган ҳолларда, судья ҳужжатнинг кўчирма нусхаси устига унинг аслига мослиги тўғрисида белги қўяди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Имзосиз хатларда келтирилган, шунингдек келиб чиқиши номаълум бўлган ёки қонун бузилган ҳолда олинган маълумотлар далил бўла олмайди (ФПК 71-моддасининг иккинчи қисми).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ФПК 80-моддасининг саккизинчи қисмига кўра, фақат ҳужжатнинг ёки бошқа ёзма далилнинг кўчирма нусхаси билан тасдиқланган ҳолатлар, башарти тарафлар томонидан тақдим этилган ҳужжатнинг кўчирма нусхалари ўзаро бир хил бўлмаса ва ҳужжатнинг асл мазмунини бошқа далиллар ёрдамида аниқлашнинг иложи бўлмаса, исботланган деб ҳисобланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Судларга тушунтирилсинки, ишда иштирок этувчи шахслар томонидан тақдим этилган чет давлатда олинган ҳужжатлар, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда легализация қилинган ҳоллардагина суд томонидан ёзма далил деб тан олиниши мумкин ва уларга умумий асосларда баҳо берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ашёвий далиллар деганда, ишни мазмунан ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатларни аниқлаш воситаси бўлиб хизмат қилиши мумкин бўлган предметлар тушунилади. Ашёвий далиллар суд томонидан кўздан кечирилади ва ишда иштирок этувчи шахсларга, зарур ҳолларда эса, экспертлар, мутахассислар ва гувоҳларга тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. ФПК 239-моддасига мувофиқ, ёзма ва ашёвий далилларни судга тақдим этиш имконияти бўлмаганда, улар турган жойида кўздан кечирилиши ва текширилиши лозим. Ёзма ва ашёвий далилларни кўздан кечириш натижалари суд мажлиси баённомасига киритилади ва унга кўздан кечириш пайтида тузилган режалар, чизмалар, суратлар, ҳисоб-китоблар, фотосуратлар, шунингдек эксперт хулосаси ва мутахассис маслаҳати илова қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Фуқаролик иши бўйича исботлаш предмети ишни тўғри ҳал қилиш учун суд томонидан аниқланиши лозим бўлган ҳолатлар доирасидан иборат. Бунда шуни назарда тутиш лозимки, қонунда иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатлар доирасини аниқлаш, уларни муҳокамага қўйиш, ҳатто тарафлар бу ҳолатларни келтирмаган бўлса ҳам, судга юклатилган (ФПК 72-моддасининг иккинчи қисми).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Процессуал қонун талабларига мувофиқ, далилларни тақдим этиш ва исботлаш мажбурияти тарафларга юклатилган. Шу билан бирга судлар назарда тутишлари лозимки, қонунда далилларни тақдим этиш мажбуриятини тақсимлашга оид умумий қоидалардан ташқари, айрим тоифадаги ишлар учун махсус қоидалар ҳам белгиланган. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 111-моддасига мувофиқ, меҳнат шартномасини бекор қилиш ёки ходимни бошқа ишга ўтказишнинг асослилигини исботлаш масъулияти иш берувчига юклатилади, зарар етказишда айби йўқлигини тасдиқловчи далилларни тақдим этиш мажбурияти эса, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 985-моддасига мувофиқ жавобгарга юклатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, иш учун аҳамиятга эга бўлган, лекин суд томонидан ҳаммага маълум деб топилган ҳолатлар ФПК 75-моддасининг биринчи қисмига кўра, исботлашни талаб этмайди. Ҳаммага маълум ҳолат деганда, жумладан, ҳам тарафларга ва ҳам ишда иштирок этувчи бошқа шахсларга аниқ маълум бўлган факт тушунилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ФПК 75-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларига мувофиқ, фуқаролик, иқтисодий ёки маъмурий иш бўйича суднинг қонуний кучга кирган қарори билан аниқланган фактлар айнан шу шахслар иштирок этаётган бошқа фуқаролик ишлари муҳокамаси вақтида янгидан исбот қилинмайди ва низолашилиши мумкин эмас.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноят иши бўйича қонуний кучга кирган суд ҳукми устидан ҳукм чиқарилган шахс ҳаракатларининг фуқаролик-ҳуқуқий оқибатларига оид ишни кўриб чиқаётган суд учун фақат шу ҳаракатлар содир этилган-этилмаганлиги ва улар мазкур шахс томонидан содир этилганлиги-этилмаганлиги масалалари бўйича мажбурийдир. Ҳал қилув қарорида, ҳукмга ҳавола қилинишидан ташқари, тарафлар томонидан тақдим этилган ва суд томонидан тўпланган ҳамда даъво мазмуни бўйича хулосага келишда суд асосланган далиллар кўрсатилиши лозим. Етказилган зарар миқдорига доир ҳолатлар умумий асосларда исботланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нотариус томонидан нотариал ҳаракат амалга оширилган пайтда тасдиқланган ҳолатлар ҳам, агар нотариал тартибда тасдиқланган ҳужжатнинг ҳақиқийлиги ФПК 235 ва 236-моддаларида белгиланган тартибда рад этилмаган ёки нотариал ҳаракатни амалга ошириш тартиби жиддий тарзда бузилганлиги аниқланмаган бўлса, исботлашни талаб этмайди (ФПК 75-моддасининг бешинчи қисми).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Судлар шуни назарда тутишлари лозимки, бир тараф томонидан бошқа тараф ўз талаб ёки эътирозларини асослаётган фактларнинг тан олиниши, фактлари тан олинган тарафни бу фактларни исботлаш мажбуриятидан озод қилади. Шу билан бирга, агар бундай фактларга нисбатан судда шубҳа пайдо бўлса, улар умумий асосларда исботланиши лозим (ФПК 81-моддаси).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Процессуал қонун талабларига мувофиқ, фуқаролик ишлари бўйича исботлаш далиллар алоқадорлиги ва мақбуллиги қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда амалга оширилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Далиллар мақбуллиги қоидаси (ФПК 74-моддаси) қонун бўйича муайян исботлаш воситалари билан тасдиқланиши шарт бўлган иш ҳолатлари бошқа ҳеч қандай исботлаш воситалари билан тасдиқланиши мумкин эмаслигини англатади (масалан, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 109-моддасида белгиланган битимнинг оддий ёзма шаклига риоя қилмаслик, низо келиб чиққанда тарафларни битим тузилганлиги ва унинг шартларини тасдиқлаш мақсадида гувоҳлар кўрсатувига таяниш ҳуқуқидан маҳрум қилади).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Далиллар алоқадорлиги қоидаси (ФПК 73-моддаси) суд томонидан, фақат низо предметига алоқадор ҳолатларни тасдиқловчи далиллар кўришга қабул қилиниши мумкинлигини англатади. Шунга кўра, судлар барча ҳолларда, айнан қайси ҳолатлар иш бўйича аҳамиятга эга эканлигини ва гувоҳлар кўрсатувлари, ёзма ёки ашёвий далиллар билан тасдиқланиши мумкинлигини аниқлаб олишлари лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, далилларни тақдим этиш тарафларга юклатилганлиги туфайли, далилларни тақдим этиш улар учун қийинчилик туғдирган ҳолларда, суд уларнинг илтимосига кўра, далиллар тўплашда кўмаклашиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Бирор-бир сабабга кўра, далилларни ишни кўраётган судга бевосита тақдим этиш имкони бўлмаса (масалан, далиллар бошқа аҳоли пункти ҳудудида бўлса), суд бошқа судга уларни талаб қилиб олиш ва текшириш бўйича процессуал ҳаракатлар ўтказиш тўғрисида суд топшириғи юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Зарур далилларни кейинчалик тақдим этиш мумкин бўлмай қолади ёки қийинлашади, деб ҳисоблашга асоси бўлган шахс илтимосига кўра, суд бундай далилларни таъминлаш бўйича қонунда кўзда тутилган чоралар кўриши лозим. Бундай чоралар иш қўзғатилгунга қадар ҳам, қўзғатилганидан сўнг ҳам ва, нафақат ишни кўраётган суд томонидан, балки далилларни таъминлаш бўйича суд топшириғи юборилган суд томонидан ҳам кўрилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Ишда иштирок этувчи шахслар томонидан судга тақдим этилган, иш учун аҳамиятга эга бўлган маълумотларни ўзида сақлаган аудио- ёки видеоёзувлар, электрон почта ёки бошқа ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилган ёзишмалар суд томонидан бошқа далиллар мажмуида баҳоланиши лозим. Аудио- ёки видеоёзувни тақдим этган ёки уни талаб қилиб олиш тўғрисида илтимоснома берган шахс, ёзув қачон, ким томонидан ва қандай шароитларда (ҳолатларда) амалга оширилганлигини кўрсатиши шарт, мазкур ёзувни амалга оширган шахс эса, зарурат вужудга келганда, суд мажлисида сўроқ қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кузатув камералари видеоёзувлари, бундай ёзувлар амалдаги қонун ҳужжатларини бузмаган ҳолда амалга оширилгандагина, мақбул далиллар ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишда иштирок этувчи шахслар томонидан ҳужжатнинг ёки тақдим этилган аудио-видеоёзувнинг қалбаки эканлиги тўғрисида арз қилинган тақдирда, суд мазкур аризани текшириш учун тегишли экспертиза тайинлаши ёки бошқа далиллар талаб қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Судларга тушунтирилсинки, эксперт хулосасидан, агар у ФПК талабларига қатъий мувофиқ ҳолда тайинланган ва ўтказилган суд экспертизаси натижаси бўйича тузилган бўлса, мустақил исботлаш воситаси тури сифатида фойдаланилиши мумкин. Процессуал қонун талабларига риоя қилинмаган ҳолда олинган ҳар қандай бошқа хулосалар исботлаш воситаси сифатида фойдаланилиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тараф тадқиқот предметини (зарур материаллар ва ҳужжатларни) экспертга беришдан ёки экспертиза ўтказилишида шахсан иштирок этишдан узрли сабабларсиз бош тортганда, суд қайси тараф узрли сабабларсиз экспертизадан бош тортганлиги, шунингдек унинг учун ўтказилмай қолган экспертиза қандай аҳамиятга эга эканлигидан келиб чиқиб, аниқланиши учун экспертиза тайинланган факт аниқланган ёки рад этилган деб топишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Қонун бўйича далилларни текшириш деганда, далилни бошқа далиллар ёрдамида текшириш, шунингдек, агар тақдим этилган далилларда қарама-қаршиликлар бўлса, уларни аниқлаш ва бартараф этиш тушунилади. Суд иш бўйича қарор қабул қилишда суд муҳокамаси даврида текширилмаган далилларга ҳавола қилишга ҳақли эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, қонунда шахсий ёзишмалар, телеграф ва бошқа хабарларни очиқ суд мажлисида эшиттириш йўли билан текширишга, фақат шу ёзишма, телеграф ва бошқа хабарларни ўзаро ёзишган шахслар розилиги билан йўл қуйилиши мумкинлигини назарда тутувчи махсус қоидалар белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. ФПК 80-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд иш учун аҳамиятга эга бўлган барча ҳолатларни суд мажлисида ҳар тарафлама, тўлиқ ва холис кўриб чиққандан сўнг, далилларга ўз ички ишончига асосланиб баҳо беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Ҳар бир далил алоқадорлик, мақбуллик ва ишончлилик нуқтаи назаридан, далиллар мажмуи эса — етарлилик нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Далилларга баҳо бериш мантиқий, ҳақиқий ҳолатга мувофиқ бўлиши, баҳо бериш натижалари эса, суд ҳужжатида акс эттирилиши лозим. Агар суд ҳужжат қалбаки деган хулосага келса, уни далиллар қаторидан чиқаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, ФПК 80-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ, ҳеч бир далил суд учун олдиндан белгилаб қўйилган кучга эга эмас. Далил, агар у ишнинг ҳақиқий ҳолатларига мувофиқ бўлса, суд томонидан қабул қилинади, ёки, агар уларга мувофиқ бўлмаса, рад қилинади. Бирор-бир далилни унинг ишончсизлиги сабабли рад этганда, суд шу масала бўйича ўз нуқтаи назарини асослаши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эксперт (экспертлар комиссияси) хулосаси ҳам суд учун олдиндан белгилаб қўйилган кучга эга эмас ва иш бўйича бошқа далиллар мажмуида баҳоланиши лозим. Эксперт (экспертлар комиссияси) хулосаси билан келишмаса, суд ўзининг келишмаслиги сабабларини суд ҳужжатида асослаши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Муқаддам қабул қилинган суд ҳужжати бекор қилинганидан сўнг ишни қайтадан кўришда, агар янги суд мажлисида гувоҳнинг иштирок этиши имкони бўлмаса (бетоблиги оқибатида, узоқ хизмат сафари ва бошқалар) суд илгариги суд мажлисида сўроқ қилинган гувоҳнинг кўрсатувларини, шунингдек олдинги суд мажлисларида даъвони таъминлаш (ФПК 78-моддаси) ва суд топшириғи (ФПК 103, 104-моддалари) тартибида олинган ёзма далилларни ўқиб эшиттиришга ва бошқа далиллар мажмуида баҳолашга ҳақлидир. Бунда шуни назарда тутиш лозимки, мазкур қоида тарафлар ва ишда иштирок этувчи шахслар тушунтиришларига нисбатан қўлланилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2007 йил 2 октябрдаги «Фуқаролик ишларини кўришда судлар томонидан далилларга оид қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги 11-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси К. КАМИЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пленум котиби, Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси И. АЛИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2020 йил 19 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35-сон