Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси маданият вазири О.А.Назарбековга «Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги маданий мерос объектларини ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон маданий мероси рўйҳатига ҳамда Инсоният номоддий маданий меросининг репрезентатив рўйҳатига киритиш бўйича таклифлар тайёрлаш, бу борада халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни кенгайтириш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг парламент сўровини юбориш ҳақида
«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунининг 12-моддасига ва «Парламент назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 14-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитасининг Ўзбекистон Республикаси маданият вазири О.А. Назарбековга «Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги маданий мерос объектларини ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон маданий мероси рўйҳатига ҳамда Инсоният номоддий маданий меросининг репрезентатив рўйҳатига киритиш бўйича таклифлар тайёрлаш, бу борада халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни кенгайтириш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг парламент сўровини юбориш ҳақидаги таклифи қабул қилинсин.
2. Ушбу Қарор ва парламент сўрови Ўзбекистон Республикаси маданият вазири О.А. Назарбековга юборилсин.
3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 5 август,
416-IV-сон