Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.Қўчқоровга «Қашқадарё вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида дори воситалари ва тиббий буюмлар таъминоти соҳасидаги муаммоларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг парламент сўрови ҳақида
«Парламент назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 14-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж. Қўчқоровнинг «Қашқадарё вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида дори воситалари ва тиббий буюмлар таъминоти соҳасидаги муаммоларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг парламент сўровига ёзма жавоби маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 24 октябрь,
2083-III-сон