Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А. Шадмановга «Қашқадарё вилоятида перинатал ёрдамни такомиллаштириш ва ҳомиладор аёллар, ёш болали аёллар ҳамда чақалоқларга кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифатини оширишга доир масалалар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг парламент сўрови ҳақида
«Парламент назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 14-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А. Шадмановнинг «Қашқадарё вилоятида перинатал ёрдамни такомиллаштириш ва ҳомиладор аёллар, ёш болали аёллар ҳамда чақалоқларга кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифатини оширишга доир масалалар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг парламент сўровига ёзма жавоби маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 24 октябрь,
2082-III-сон