Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг
қарори
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг делегациясини Қирғиз Республикасига юбориш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
1. Қонунчилик палатасининг қуйидаги депутатлари 2018 йил 1 сентябрда Ўш шаҳрида умумтаълим мактаби очилиши маросимида иштирок этиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг парламент делегацияси таркибида Қирғиз Республикасига юборилсин:
|
1. |
Ҳамракулов Абдуллажон Кадирович |
— |
Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитасининг аъзоси |
|
2. |
Дадаходжаева Мухаррам Зсануллаевна |
— |
Фуқароларнинг соғлигини сақлаш масалалари қўмитаси |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Н. Йўлдошев парламент делегациясининг раҳбари эканлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигидан Д. Ҳамрақулов ва М. Дадаходжаевага дипломатик паспортлар ўз вақтида берилишини таъминлаш, шунингдек Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларининг Қирғиз Республикасида бўлиши давомида ташкилий масалаларни ҳал этишда уларга Бишкек шаҳридаги Ўзбекистон Республикаси Элчихонаси орқали кўмаклашсин.
3. «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятидан Тошкент — Андижон — Тошкент йўналиши бўйича темир йўл билетларини банд қилиб қўйиш ва сотиб олишда кўмаклашиш ҳамда А. Хамрақулов ва М. Дадаходжаевага Тошкент шаҳри вокзалининг «VIP» зали орқали хизматлар учун ҳақ олмасдан хизмат кўрсатилишини ташкил этиш сўралсин.
4. Андижон вилояти ҳокимлиги ташкилий масалаларни ҳал этишда ҳамда А. Ҳамрақулов ва М. Дадаходжаеванинг Қирғиз Республикасига сафари чоғида зарур ёрдам кўрсатсин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 29 август,
1930-III-сон