Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси мажлисининг кун тартиби тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси мажлисининг қуйидаги кун тартиби тасдиқлансин:
1. «Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 190-моддасига ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги ҚЛ-318-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисида (иккинчи ўқиш).
2. «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-359-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида (иккинчи ўқиш).
3. «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-396-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида (иккинчи ўқиш).
4. «Архив иши тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги ҚЛ-399-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисида (иккинчи ўқиш).
5. «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-416-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида (иккинчи ўқиш).
6. «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-418-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида (иккинчи ўқиш).
7. «Ўзбекистон Экологик ҳаракати учун белгиланган квотанинг бекор қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-412-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида (биринчи ўқиш).
8. «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-426-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида (биринчи ўқиш).
9. «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-429-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида (биринчи ўқиш).
10. «Меning fikrim» веб-портали орқали келиб тушган «Вақт ўтишини тескари ҳисобловчи светофорларни ўрнатиш мақсадга мувофиқлиги тўғрисида»ги электрон жамоавий мурожаатни кўриб чиқиш натижалари ҳақида.
11. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А. Шадмановга «Қашқадарё вилоятида перинатал ёрдамни такомиллаштириш ва ҳомиладор аёллар, ёш болали аёллар ҳамда чақалоқларга кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифатини оширишга доир масалалар тўғрисида»ги масала юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг парламент сўрови ҳақида.
12. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж. Қўчқоровга «Қашқадарё вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида дори воситалари ва тиббий буюмлар таъминоти соҳасидаги муаммоларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги масала юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг парламент сўрови ҳақида.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 24 октябрь,
2072-III-сон