Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
қарори
«Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар қабул қилинганлиги ва жиноий жавобгарликдан озод қилиш институти такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-409-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан 2018 йил 30 августда киритилган «Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар қабул қилинганлиги ва жиноий жавобгарликдан озод қилиш институти такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-409-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси «Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» деган янги ном билан иккинчи ўқишда қабул қилинсин.
2. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 12 сентябрь,
1992-III-сон