Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Қарори
«Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 10-моддасига ўзгартиш ва қўшимча киритиш ҳақида»ги ҚЛ-583-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2019 йил 22 октябрда киритилган «Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 10-моддасига ўзгартиш ва қўшимча киритиш ҳақида»ги ҚЛ-583-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинсин.
2. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 29 октябрь,
2847-III-сон