Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси мажлисининг кун тартиби тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси мажлисининг қуйидаги кун тартиби тасдиқлансин:
1. «Метрология тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги ҚЛ-527-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисида (иккинчи ўқиш).
2. «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги ҚЛ-572-сонли Ўзбекистон Республикасининг қонуни лойиҳаси тўғрисида (иккинчи ўқиш).
3. «Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-579-сонли Ўзбекистон Республикасининг қонуни лойиҳаси ҳақида (биринчи ўқиш).
4. «Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 10-моддасига ўзгартиш ва қўшимча киритиш ҳақида»ги ҚЛ-583-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисида (биринчи ўқиш).
5. «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2001 йил 12 майда қабул қилинган «Амалга оширилиши учун лицензиялар талаб қилинадиган фаолият турларининг рўйхати тўғрисида»ги 222-II-сонли қарорининг 1-иловасига қўшимча киритиш ҳақида»ги ҚЛ-584-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисида (биринчи ўқиш).
6. «Ўсимликлар карантини тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш киритиш ҳақида»ги ҚЛ-585-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисида (биринчи ўқиш).
7. «1993 йил 22 январдаги фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ҳамда ҳуқуқий муносабатлар тўғрисидаги Конвенцияга доир Баённомани (Москва, 1997 йил 28 март) ратификация қилиш ҳақида»ги ҚЛ-587-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисида (биринчи ўқиш).
8. «Прокуратура тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 49-моддасига ўзгартиш киритиш ҳақида»ги ҚЛ-589-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисида (биринчи ўқиш).
9. Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Н. Хусановнинг «2019 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини ташкил этиш бўйича давлат буюртмасининг жорий йил тўққиз ойидаги ижроси тўғрисида»ги ахбороти ҳақида.
10. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирига юборилган «Аҳолини иш билан таъминлаш доирасида меҳнат мигрантларини қўллаб-қувватлаш, фуқароларнинг чет элларда меҳнат қилишига доир қонун ҳужжатларини такомиллаштириш, шунингдек ташқи меҳнат миграцияси бўйича халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида вазирлик томонидан кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида» ги парламент сўрови ҳақида.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 29 октябрь,
2844-III-сон