Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
қарори
«Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида»ги (Рекрутинг фаолияти тўғрисида) ҚЛ-343-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2018 йил 13 мартда киритилган «Рекрутинг фаолияти тўғрисида»ги ҚЛ-343-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси «Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида» деган янги ном билан иккинчи ўқишда қабул қилинсин.
2. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 6 сентябрь,
1977-III-сон