Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Қарори
«Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги ҚЛ-580-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси томонидан 2019 йил 16 октябрда киритилган «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги ҚЛ-580-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси келиб тушган тузатишларни ҳисобга олган ҳолда мазкур қонун лойиҳасини икки ой ичида маромига етказсин ва иккинчи ўқишда Қонунчилик палатаси муҳокамасига киритсин.
3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари Н. УМАРОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 22 октябрь,
2824-III-сон