Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
қарори
«Хусусий бандлик агентликлари тўғрисидаги»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси иккинчи ўқишда қабул қилинган, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2018 йил 13 мартда киритилган «Хусусий бандлик агентликлари тўғрисидаги»ги ҚЛ-343-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ва «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-344-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини «Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида» деган янги ном билан битта қонун лойиҳасига бирлаштирсин ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси кун тартибига киритиш учун Қонунчилик палатаси Кенгашига тақдим этсин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 5 сентябрь,
1967-III-сон