Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Қарори
«Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида»ги ҚЛ-534-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида («Мактабгача ёшдаги болаларга мактабгача таълим бериш ва тарбиялаш тўғрисида»)
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. «Мактабгача ёшдаги болаларга мактабгача таълим бериш ва тарбиялаш тўғрисида»ги ҚЛ-534-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси «Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида» деган янги ном билан иккинчи ўқишда қабул қилинсин.
2. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари Н. УМАРОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 22 октябрь,
2820-III-сон