Ўзбекистон Республикаси «Ўзархив» агентлиги директорининг
буйруғи
«Ўзбекистон Республикаси давлат архивлари ўқув хоналарида фойдаланувчиларнинг ишлаш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 22 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1053-3]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 ноябрдаги 706-сон «Архив иши ва иш юритиш соҳасига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
«Ўзархив» агентлиги директори У.М. ЮСУПОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 18 декабрь,
254-сон
Ўзбекистон Республикаси «Ўзархив» агентлиги директорининг 2020 йил 18 декабрдаги 254-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бош архив бошқармасининг 2001 йил 29 июндаги 11-сон «Ўзбекистон Республикаси давлат архивлари ўқув хоналарида фойдаланувчиларнинг ишлаш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1053, 2001 йил 20 июль) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2001 й., 14-сон).
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бош архив бошқармасининг 2002 йил 22 майдаги 11-сон «Ўзбекистон Республикаси давлат архивлари ўқув хоналарида фойдаланувчиларнинг ишлаш қоидаларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1053-1, 2002 йил 17 июнь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2002 й., 11-12-сон).
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Ўзархив» агентлигининг 2008 йил 28 апрелдаги 11-сон «Ўзбекистон Республикаси давлат архивлари ўқув хоналарида фойдаланувчиларнинг ишлаш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1053-2, 2008 йил 28 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 22-23-сон, 207-модда).
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.12.2020 й., 10/20/1053-3/1652-сон)