Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг
қарори
«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига иқтисодий муносабатлар ҳамда тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси иккинчи ўқишда қабул қилинган, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2018 йил 18 июнда киритилган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-379-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2018 йил 26 июнда киритилган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-382-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2018 йил 27 июлда киритилган «Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-398-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2018 йил 8 августда киритилган «Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-402-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига иқтисодий муносабатлар ҳамда тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» деган янги ном билан битта қонун лойиҳасига бирлаштирсин ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси кун тартибига киритиш учун Қонунчилик палатаси Кенгашига тақдим этсин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 29 август,
1932-III-сон