Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси ўринбосари З. Низамходжаевнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўнинчи ялпи мажлисига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир ишлар ҳақидаги ахбороти тўғрисида
«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонунининг 16-моддасига, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарор қилади:
I. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси ўринбосари З. Низамходжаевнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўнинчи ялпи мажлисига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир ишлар ҳақидаги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
II. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2020 йил 11 декабрдаги КҚ-162-IV-сонли Қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўнинчи ялпи мажлиси кун тартиби лойиҳасига қўшимча равишда қуйидаги масалалар киритилсин:
1. «2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни тўғрисида.
Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси
2. «Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни тўғрисида.
Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши қурилиш қўмитаси
3. О.А. Усмановни Ўзбекистон Республикасининг Покистон Ислом Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси лавозимига тайинлаш тўғрисида.
Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси
4. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг қарорларини тасдиқлаш тўғрисида.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши
III. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2020 йил 11 декабрдаги КҚ-162-IV-сонли Қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўнинчи ялпи мажлиси кун тартиби лойиҳасидан қуйидаги масалалар чиқариб ташлансин:
1. «Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳақида.
Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси
2. «Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодексини тасдиқлаш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни тўғрисида.
Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси
IV. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўнинчи ялпи мажлиси муҳокамасига ялпи мажлис саноқ комиссиясини қуйидаги таркибда тузиш тўғрисида таклиф киритилсин:
| Чўллиев Шуҳрат Асқарович | — | Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раисининг ўринбосари, комиссия раиси; |
| Мадумаров Толибжон Абдумаликович | — | Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раисининг ўринбосари; |
| Кадирханова Малика Акбаровна | — | Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитасида доимий асосда ишловчи сенатор. |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. Нарбаева
Тошкент ш.,
2020 йил 17 декабрь,
КҚ-163-IV-сон