Ҳужжат кучини йўқотган 18.02.2025 11.03.2020 йилдаги 167-IV-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қарори, 11.03.2020 йилдаги 167-IV-сон
Кучга кириш санаси
11.03.2020
Ҳужжат кучини йўқотган 18.02.2025
Ҳужжат 19.04.2022 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Ёшлар масалалари бўйича комиссиясини тузиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг 2025 йил 18 февралдаги 524-V-сонли «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Ёшлар масалалари бўйича комиссиясини тузиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёшларга оид давлат сиёсати соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг ролини янада ошириш, шунингдек ёшларнинг жамият ва давлат ишларини бошқаришдаги иштироки ва таъсирини амалда таъминлаш, уларнинг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий фаоллигини қўллаб-қувватлаш, замонавий дунёқараш, билим ва кўникмага эга ёшларнинг билимларини ва демократик кўникмаларини ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Ёшлар масалалари бўйича комиссияси 1-иловага мувофиқ таркибда тузилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Ёшлар масалалари бўйича комиссияси тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2017 йил 11 октябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Ёшлар масалалари бўйича комиссиясини тузиш тўғрисида»ги 1184-III-сонли Қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2017 йил, № 10, 617-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ёшлар масалалари бўйича комиссия ўз фаолияти тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг мажлисида ҳар олти ойда ахборот тақдим этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2020 йил 11 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
167-IV-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2020 йил 11 мартдаги 167-IV-сонли Қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Ёшлар масалалари бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КОМИССИЯСИ ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

ВАЛИЕВ Мухаммад Шералиевич

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси аъзоси, комиссия раиси

ҒИЁСОВ Сардорбек Мунибиллаевич

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси аъзоси, комиссия раисининг ўринбосари

Комиссия аъзолари

ХОЛМАХАМАТОВА Шахноза Бахтиёр қизи

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси аъзоси

ЭШМУРЗАЕВ Бекмирза Хошимович

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси аъзоси

РАХМОНОВА Умида Эркиновна

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси аъзоси

РАХМОНОВ Шерзод Толибович

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси аъзоси

ЖУМАНИЁЗОВ Камол Комилович

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси аъзоси»;

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2022 йил 19 апрелдаги 2045-IV-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
2020 йил 11 мартдаги 167-IV-сонли Қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Ёшлар масалалари бўйича комиссияси тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Ёшлар масалалари бўйича комиссияси (бундан буён матнда Комиссия деб юритилади) мақомини, асосий вазифаларини, ваколатларини ҳамда фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Комиссиянинг мақсади ёшларга оид давлат сиёсатини изчил ва самарали амалга ошириш, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга кўмаклашишдан иборат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Комиссия ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, қонунларига ва ушбу Низомга мувофиқ амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Комиссия ўз фаолияти юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси (бундан буён матнда Қонунчилик палатаси деб юритилади) олдида ҳисобдордир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Комиссиянинг асосий вазифалари ва ваколатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Комиссиянинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёшларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга, уларда мустақиллик ғояларига содиқлик, миллий ўзликни англаш ҳиссини кучайтиришга, шунингдек ёшларнинг демократик ҳуқуқий давлат қуриш ва адолатли фуқаролик жамиятини ривожлантириш борасидаги ислоҳотларда, мамлакатнинг ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, ҳуқуқий ва маданий ҳаётидаги иштирокини янада фаоллаштиришга қаратилган давлат сиёсатини амалга оширишда иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илм-фанни янада равнақ топтириш, ёшларимизни чуқур билим эгаллашларига кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
беш ташаббус доирасида ёшларнинг бўш вақтларидан унумли фойдаланиши учун кўрилаётган чора тадбирларга кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёшларнинг, айниқса, уюшмаган, иш билан банд бўлмаган, тайин бир касб билан шуғулланмайдиган ёшларнинг касб-ҳунарларни пухта эгаллаши учун муносиб шароитлар яратишга, бандлигини таъминлашга, ишбилармонлик кўникмаларини ривожлантиришга, уларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб этишга кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёшларнинг ҳуқуқий, тиббий ва экологик маданиятини юксалтиришга, улар ўртасида китобхонликни ривожлантиришга, уларнинг интеллектуал, маънавий-ахлоқий, эстетик, бадиий дунёқарашини кенгайтиришга кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича самарали механизмларни жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёшларга оид давлат сиёсати соҳасида халқаро ҳамкорликни янада ривожлантиришда, хорижий мамлакатларда таҳсил олаётган ва меҳнат қилаётган ёшларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган тадбирларни амалга оширишда кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзи ва оила муқаддаслиги ғояларини кенг тарғиб қилишга, эрта турмуш қуриш ва ёш оилалар ажралишининг олдини олишга қаратилган таклифлар ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жойларда депутатлар томонидан ўтказилган назорат-таҳлил тадбирлари ва ўрганишлар давомида ёшлар масалаларига оид қонун ҳужжатларида аниқланган бўшлиқ, камчилик ва муаммоларни таҳлил қилиб бориш, шу асосда тегишли давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, нодавлат нотижорат ташкилотларига ёшларга оид масалалар бўйича аниқланган қонун бузилишларини ҳамда уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш юзасидан тавсиялар киритиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёшлар масалаларига оид қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш ҳамда бу соҳадаги Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларининг бажарилишини таъминлашга кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёшлар масалаларига оид қонун ҳужжатларининг ижроси бўйича самарали ва таъсирчан парламент ва депутат назоратини амалга ошириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёшларнинг жамият ва давлат ҳаётидаги ўрнини янада ошириш ва мустаҳкамлашга, уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига доир, шунингдек ёшлар масалаларига оид қонун ҳужжатларини кенг жамоатчиликка етказишга қаратилган ташвиқот ва тарғибот тадбирларини («давра суҳбати», учрашув, семинар, конференция ва бошқалар) ташкил қилиш ҳамда мазкур тадбирларда иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Комиссиянинг ваколатлари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари раҳбарларининг ёшлар масалаларига оид қонун ҳужжатлари, Қонунчилик палатаси қўмиталарининг қарорлари улар томонидан қандай ижро этилаётганлиги ҳақидаги ахборотини эшитиш юзасидан Қонунчилик палатасидаги депутатлар бирлашмаларига ва унинг қўмиталарига таклифлар киритиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари раҳбарларига ёшларга оид масалалар юзасидан парламент ва депутат сўровини юбориш ҳақида таклифлар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, нодавлат нотижорат ташкилотларига ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш юзасидан тавсиялар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёшларга оид масалаларни кўриб чиқиш бўйича ишчи гуруҳлар тузиш, уларнинг таркибига давлат органларининг, нодавлат нотижорат ташкилотларининг ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг, илмий муассасаларнинг вакилларини, мутахассис ва олимларни ҳамда хўжалик юритувчи субъектлар вакилларини жалб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органлари ва бошқа ташкилотлардан, мансабдор шахслардан тегишли ҳужжатларни, эксперт хулосаларини, статистика маълумотларини ва бошқа ахборотни талаб қилиб олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия қарорларининг ижро этилиши устидан назоратни амалга ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Комиссия ўз фаолиятини амалга оширишда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, шу жумладан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ва бошқа ташкилотлар билан ижтимоий ҳамкорлик ўрнатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Комиссия ишини ташкил этиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Комиссия Қонунчилик палатасининг қарорига асосан, етти нафар депутатдан (Комиссия раиси, унинг ўринбосари ва Комиссия аъзолари) иборат таркибда, Қонунчилик палатасининг ваколат муддатига тузилади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2022 йил 19 апрелдаги 2045-IV-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Комиссия раиси, унинг ўринбосари ва Комиссия аъзолари ўз вазифаларини жамоатчилик асосида амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Комиссия раиси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия фаолиятига раҳбарлик қилади, унинг иш режаси лойиҳаси тайёрланишини ташкил этади ва Комиссиянинг тасдиқланган иш режаси бажарилиши юзасидан назоратни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссиянинг йиғилишларини чақиради ва уларда раислик қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия ваколатига тегишли бўлган масалаларни унинг йиғилишида кўриб чиқиш учун киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия қарорларини тасдиқлайди ва уларнинг ижро этилишига доир ишларни ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Комиссия раисининг ўринбосари Комиссия раиси йўқлигида унинг вазифасини бажариб туради, Комиссия томонидан белгиланадиган бошқа вазифаларни ҳам амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Комиссия ўз фаолиятини йиллик (заруратга қараб ярим йиллик) иш режасига асосан амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Комиссия йиғилишлари Комиссия раиси томонидан, заруратга қараб, лекин ҳар чоракда камида бир марта чақирилади. Комиссия йиғилишлари Қонунчилик палатаси Спикери ташаббусига кўра ҳам чақирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Комиссия ишининг ташкилий шакли йиғилиш ҳисобланади. Комиссия йиғилиши унда Комиссия аъзоларининг камида учдан икки қисми иштирок этганда ваколатли ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Комиссия қарорлари йиғилишда иштирок этган аъзоларнинг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлганда, раислик қилувчининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Комиссия қарорлари тавсиявий ҳарактерга эгадир. Комиссия қарорлари оммавий ахборот воситаларида эълон қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Комиссия қарорлари баённома билан расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Комиссия йиғилишларига кўриб чиқилаётган масалага алоқадор бўлган давлат органларининг, нодавлат нотижорат ташкилотларининг ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг, илмий муассасаларнинг, хўжалик юритувчи субъектларнинг вакиллари, мутахассислар, олимлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари таклиф этилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия йиғилишларида Қонунчилик палатаси Спикери, унинг ўринбосарлари, Қонунчилик палатасининг қўмиталари раислари ва аъзолари, Девони масъул ходимлари ҳам иштирок этиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Комиссия ўз фаолияти тўғрисида Қонунчилик палатасининг мажлисида ҳар олти ойда ахборот тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Комиссия тўғрисидаги низомга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Ушбу Низомга ўзгартиш ва қўшимчалар Қонунчилик палатасининг қарори билан киритилади.