01.06.2020 йилдаги 293-IV-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қарори, 01.06.2020 йилдаги 293-IV-сон
Кучга кириш санаси
01.06.2020
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасиНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2020 йил биринчи чорагидаги ижроси тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тақдим этилган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2020 йил биринчи чорагидаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботни кўриб чиқди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамгармалари бюджетларининг жорий йил биринчи чорагидаги ижроси мамлакатда иқтисодиётнинг барқарор ўсиш суръатларини таъминлашга хизмат қилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2020 йил биринчи чораги якунларига кура мамлакат ялпи ички маҳсулотининг (ЯИМ) ҳажми 110,5 трлн, сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4,1 фоизга ўсган. Давлат бюджетининг даромадлари 28 506,1 млрд, сўмни, харажатлари эса 27 661,8 млрд, сўмни ташкил этди. Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджета 844,3 млрд, сўм миқдорида ёки ялпи ички маҳсулотга нисбатан 0,7 фоиз миқдорида профицит билан ижро этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида иқтисодий ва ижтимоий соҳаларни ривожлантириш учун 2020 йилнинг биринчи чорагида жами молиялаштириш манбалари ҳисобидан 33,4 трлн, сўм қийматидаги асосий капиталга инвестициялар ўзлаштирилиб, уларнинг 63,9 фоизи ёки 21,4 трлн, сўми жалб этилган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилган бўлса, корхоналар, ташкилотлар ва аҳолининг ўз маблағлари ҳисобидан 36,1 фоизи ёки 12,0 трлн, сўми молиялаштирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот даврида Давлат бюджетининг ижтимоий йўналтирилганлиги сақлаб қолинган ҳолда, ижтимоий харажатларни молиялаштириш учун 15 067,9 млрд, сўм ёки умумий харажатларнинг 54,5 фоизи миқдорида маблағ сарфланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармаси оркали ҳудудлардаги жамоат ишларига жалб этилган ишсизлар ва банд бўлмаган шахсларга 31,7 млрд, сум миқдорида иш ҳақи тўланган. 
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш борасида Ўзбекистон Республикаси Президента томонидан қабул қилинган фармонлар ва қарорларда белгиланган чора-тадбирларни амалга ошириш учун Инқирозга қарши курашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 344 млрд. сўм ажратилган. Шунингдек ҳисобот даврида иқтисодиёт харажатларига 2,7 трлн, сўм, инвестицияларни молиялаштириш харажатларига 1,9 трлн, сўм миқдорида маблағ йўналтирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга Давлат бюджети маблағларидан мақсадли фойдаланиш борасида камчиликлар ҳам мавжуд. Давлат молиявий назорат тадбирлари ўтказилган 1 373 та бюджет ташкилотининг 1 096 тасида 39,9 млрд. сўм миқцоридаги молиявий хатоликлар, жумладан 8,9 млрд. сўм миқдоридаги пул маблағлари ва моддий бойликлар камомади ҳамда ўзлаштиришлар ва 30,9 млрд. сўм миқцоридаги ҳуқуқбузарликларнинг бошқа турлари аниқланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот даврида Давлат бюджети даромадлари режаси бажарилганлигига қарамай харажатларнинг жами 80 фоизи амалга оширилган, шундан жорий харажатларнинг 87 фоизи, капиталнинг қўйилмалар эса 39 фоизи молиялаштирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари, аксарият биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар ҳамда давлат мақсадли жамғармалари 2020 йил учун Узбекистан Республикасининг Давлат бюджети тўгрисидаги Қонунида ҳар чорак якуни билан кейинги чорак биринчи ойининг 25-санасига қадар ўз расмий веб-сайтларида ўз тасарруфидаги бюджет ташкилотлари кесимидаги маблағлар тақсимоти, молиявий ҳисоботлар, капитал қўйилмалар ҳисобидан амалга оширилаётган лойиҳаларнинг ижроси ҳамда ўтказилган танлов (тендер) савдолари ва амалга оширилган давлат харидлари тўғрисидаги тегишли маълумотларни жойлаштириб бориш талабини бажармаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу ҳисобот парламент қуйи палатасидаги барча сиёсий партиялар фракцияларида ва қўмиталарда дастлабки тарзда муҳокама қилинганлигини инобатга олган ҳолда, Узбекистан Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2020 йил биринчи чорагидаги ижроси тўгрисидаги ҳисобот тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
коронавирус (COVID-19) пандемияси туфайли вужудга келган иқтисодий инқироз шароитида макроиқтисодий мутаносибликни ва иқтисодиётнинг барқарор ўсиш суръатларини таъминлаш ҳамда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича амалга оширилаётган ишларни тизимли равишда давом эттириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўгрисидаги Қонуни талабларидан келиб чиққан ҳолда, биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар ҳамда давлат мақсадли жамғармаларининг расмий веб-сайтларида бюджет ташкилотлари кесимидаги маблағлар тақсимоти, молиявий ҳисоботлар, капитал қўйилма лойиҳаларининг ижроси ҳамда ўтказилган танлов (тендер) савдолари ва амалга оширилган давлат харидлари тўғрисидаги тегишли маълумотлар жойлаштириб борилишини ташкил этиш юзасидан тизимли чоралар кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бюджет ташкилотлари ва бюджетдан маблағ олувчиларнинг Давлат бюджетида назарда тутилган харажатларини Давлат бюджета барқарорлигини таъминлаган ҳолда ўз вақтида молиялаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бюджет ташкилотлари ва бюджетдан маблағ олувчилар томонидан бюджет маблағларининг мақсадли ҳамда самарали ишлатилиши, шунингдек бирламчи ва жорий назорат юзасидан таъсирчан тизимли чоралар ишлаб чиқиш, вазирликлар ҳамда идоралардаги ички аудит ва назорат бўлимлари фаолиятини танқидий кўриб чиқиш, уларнинг фаолиятини такомиллаштириш ҳамда молия органлари фаолияти билан мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пандемияга қарши курашиш учун ажратилган маблағлардан ўз ўрнида фойдаланиш ва уларнинг мақсадли сарфланиши устидан таъсирчан назорат ўрнатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2020 йил учун Узбекистан Республикасининг Давлат бюджета тўғрисидаги Қонунининг 22-моддаси талабларидан келиб чиқиб, бюджет жараёнининг шаффофлигини таъминлаш мақсадида ҳисоботларни биринчи даражали бюджетни тақсимловчилар ва давлат мақсадли жамғармаларининг ҳар бири бўйича кенгайтирилган маълумотлар асосида шакллантириш ҳамда халқаро стандартларга мувофиқ тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда молия, солиқ органлари ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар, шунингдек уларнинг ҳудудий бўлинмалари ўртасида замонавий ахборот технологияларини жорий этиш орқали қўшимча даромадлар манбаларини аниқлаш ҳамда уларнинг тўлиқ ундирилишини таъминлаш борасида ҳамкорлик ўрнатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқларнинг йигилувчанлик даражасини ошириш, боқимонда қарздорликларни камайтириш ҳамда ортиқча тўловларга йўл қўймаслик ишларини ташкил этиш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Сиёсий партиялар фракцияларига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамгармалари бюджетларининг тегишли ҳисобот давридаги ижроси масалаларини кўриб чиқаётганда солиқ солиш базасини кўпайтириш ҳамда пандемия шароитида бюджет маблағларидан самарали фойдаланиш юзасидан таклифлар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иқтисодий инқироз шароитида тадбиркорлик субъектларини, шунингдек аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида ажратилаётган маблағлардан самарали фойдаланилишига эътибор қаратиш тавсия этилсин. 
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Узбекистан Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қўмиталари ўз назорат-таҳлил фаолиятида, хусусан, Узбекистан Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқаётганда қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ҳамда бюджет маблағларидан фойдаланиш натижадорлиги ва самарадорлигини таъминлаш бўйича тавсиялар киритиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Узбекистан Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг депутатларига жойларга чиқилганда пандемия шароитида маҳаллий бюджетлар даромадларининг бир маромда тушишини таъминлаш, солиқлар ва йиғимларга дойр қарздорликка йўл қўймаслик, иқтисодиёт соҳаларидаги фаолият кўрсатмаётган корхоналарни тиклаш юзасидан халқ депутатлари Кенгашлари, маҳаллий давлат ҳокимияти, солиқ ва молия органлари билан ҳамкорликда тизимли чоралар кўриш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ушбу қарор эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистан Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2020 йил 1 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
293-IV-сон