Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси мажлисининг кун тартиби тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси мажлисининг қуйидаги кун тартиби тасдиқлансин:
1. Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг 2019 йилдаги фаолиятини молиялаштириш манбалари тўғрисидаги ҳисоботи ҳақида.
2. Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясининг 2019 йилдаги фаолиятини молиялаштириш манбалари тўғрисидаги ҳисоботи ҳақида.
3. Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясининг 2019 йилдаги фаолиятини молиялаштириш манбалари тўғрисидаги ҳисоботи ҳақида.
4. Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг 2019 йилдаги фаолиятини молиялаштириш манбалари тўғрисидаги ҳисоботи ҳақида.
5. Ўзбекистон Экологик партиясининг 2019 йилдаги фаолиятини молиялаштириш манбалари тўғрисидаги ҳисоботи ҳақида.
6. «Халқаро тижорат арбитражи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳақида.
7. «Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги ҚЛ-630-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисида (иккинчи ўқиш).
8. «Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги ҚЛ-620-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисида (иккинчи ўқиш).
9. «Инновацион фаолият тўғрисида»ги ҚЛ-615-сонли Ўзбекистон Республикасининг қонуни лойиҳаси ҳақида (иккинчи ўқиш).
10. «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-603-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида (иккинчи ўқиш).
11. «Жамоат жойларида чилим ва электрон сигареталар чекишни чеклаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги ҚЛ-373-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисида (иккинчи ўқиш).
12. «Стратегик режалаштириш тўғрисида»ги ҚЛ-596-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида (биринчи ўқиш).
13. «Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-637-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида (биринчи ўқиш).
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари А. САИДОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 30 март,
191-IV-сон