Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг
буйруғи
«Адвокатларнинг касбий малакасини оширишни ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 21 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2012-4]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 сентябрдаги 544-сон «Юридик соҳага оид билим талаб этиладиган мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг замонавий тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан буюраман:
1. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва бу ҳақда Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.
3. Қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва туркумлаш бошқармаси ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» — «Собрание законодательства Республики Узбекистан»да ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинишини таъминласин.
4. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси билан келишилган.
5. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Адлия вазири Р.К. ДАВЛЕТОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 19 декабрь,
279-мҳ-сон
Келишилди:
Палата раиси А.К. ЭРНАЗАРОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 11 декабрь
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 19 декабрдаги 279-мҳ-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2009 йил 6 октябрдаги 221-мҳ-сон «Адвокатларнинг касбий малакасини оширишни ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2012, 2009 йил 6 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 41-сон, 444-модда).
2. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2011 йил 6 октябрдаги 235-мҳ-сон «Адвокатларнинг касбий малакасини оширишни ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги буйруққа ўзгартириш киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2012-1, 2011 йил 6 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 40-сон, 444-модда).
3. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 22 майдаги 291-мҳ-сон «Адвокатларнинг касбий малакасини оширишни ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги буйруқнинг муқаддимасига ўзгартириш киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2012-2, 2018 йил 22 май) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.05.2018 й., 10/18/2012-2/1250-сон).
4. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 30 сентябрдаги 438-мҳ-сон «Адвокатларнинг касбий малакасини оширишни ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги буйруқнинг 2-бандига ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2012-3, 2019 йил 30 сентябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.09.2019 й., 10/19/2012-3/3844-сон).
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.12.2020 й., 10/20/2012-4/1642-сон)