Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг
Қарори
Реабилитация ва мастлик ҳолатида бўлган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш пунктлари тўғрисидаги низомнинг 14-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 21 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1050-2]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2023 йил 18 апрелдаги 14-сон ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2023 йил 17 апрелдаги 8-сонли ««Реабилитация ва мастлик ҳолатида бўлган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш пунктлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 1050-3, 04.05.2023 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 12 сентябрдаги ЎРҚ-567-сон «Психиатрия ёрдами кўрсатиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2001 йил 9 июлдаги 4, 4-сон қарори (рўйхат рақами 1050, 2001 йил 18 июль) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2001 й, 14-сон) билан тасдиқланган Реабилитация ва мастлик ҳолатида бўлган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш пунктлари тўғрисидаги низомнинг 14-бандидаги «руҳий касаллик белгилари» деган сўзлар «руҳий ҳолатнинг бузилиши» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ички ишлар вазири П. БОБОЖОНОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 30 ноябрь,
75-сон
Соғлиқни сақлаш вазири А. ХАДЖИБАЕВ
Тошкент ш.,
2020 йил 30 ноябрь,
132-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.12.2020 й., 10/20/1050-2/1643-сон)